Bayonnoma

Sana01.01.1970
Hajmi
#170114
Bog'liq
Bayonnoma


Чилонзор тумани 179-умумтаълим мактаби БОШЛАНҒИЧ
Касаба уюшмаси қўмитаси


-сонли йиғилишининг


БАЁННОМАСИ


20 йил Тошкент ш.


Йиғилиш раиси: Хакимова Ю. – касаба уюшма қўмитаси раиси
Йиғилиш котибаси: Абдухалилова Г. –касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари
Касаба уюшма қўмитаси аъзолари: Нафасова Фарида, Даминова Зарина, Абдухалилова Г.
Таклиф этилганлар: Убайдуллаева Г.А .– мактаб раҳбари


КУН ТАРТИБИ:



  1. 179-мактабда ижтимоий ҳимояга муҳтож касаба уюшма қўмитаси аъзоси Ашурбекова Мадинага моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.



ЭШИТИЛДИ:

Ушбу масала юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси Хакимова Юлдуз сўзга чиқиб, мактабда меҳнат қилаётган Ашурбекова Мадинанинг аризасини инобатга олиб, унинг оилавий шароити касаба уюшма қўмитаси томонидан ўрганилиб, чиндан ҳам моддий ёрдамга муҳтожлиги аниқланганини айтиб, моддий ёрдам ажратиш тўғрисида гапириб ўтди.


Мажлис қатнашувчилари ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари касаба уюшма қўмитаси раисининг фикрини маъқулладилар ва чиндан ҳам шароити оғирлигини инобатга олиб, Ашурбекова Мадинага моддий ёрдам ажратишни тавсия қилдилар.
Қарор бир овоздан маъқулланди ва


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. 179-мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитасига мурожаат этган, Ашурбекова Мадинанинг аризасини кўриб чиқиш Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чилонзор туман кенгашидан сўралсин.


2. Зарур бўлган ҳужжатларни жамлаб, юқори касаба уюшмасига тақдим этиш вазифаси мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси – Хакимова Юлдузнинг зиммасига юклатилсин.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling