РЕЗИНА БИЛАН ЎЙИБ ОЛИШ ВА ЎЙИШ


Download 52.65 Kb.
Sana17.12.2020
Hajmi52.65 Kb.
#170165
Bog'liq
РЕЗИНА БИЛАН ЎЙИБ ОЛИШ ВА ЎЙИШ
axborotnoma I variant, амалиёт хисоботини тайёрлаш такдимоти, kurs ishi namuna, kurs ishi namuna, kurs ishi namuna, kurs ishi namuna, menejment asoslari, 1 Past Simple(1) 5233537548, 10-11- sinf algebra, 20200620190033, 27-01 08-35, 0000612812, Globalnye ekologicheskie problemy, e3l2writingparagraphs

РЕЗИНА БИЛАН ЎЙИБ ОЛИШ ВА ЎЙИШ. ТОЗАЛАШ. тоза ЎЙИБ ОЛИШ.
Маъруза режаси

  1. Резина билан ўйиб олиш ва ўйиш.

  1. Тозалаш (калибрлаш).

  1. Тоза ўйиб олиш ва ўйиш.

  1. Тозалаш ва тоза ўйиб олишдан кейин деталларнинг аниқлиги ва сифати.

  1. Тозалашга қолдириладиган қўшимчаларни ҳисоблаш услуби.

6.1. Резина билан ўйиб олиш ва ўйиш.
Кичик серияли ишлаб чиқаришда нисбатан йирик деталларни тайёрлаш учун резина билан ўйиб олиш ва ўйиш қўлланилади. Резина ёрдамида қирқиб олиш асосан юмшоқ ва юпқа материаллар учун қўлланилади: алюминий – 2 мм гача, юмшоқ пўлат – 1-1,5 мм гача.
Ташқи контурни қирқиб олишда пуансон ролини пўлат пластинка, матрица ролини эса – резина ёстиқ бажаради (6.1 а расм).
Тешикларни ўйишда (қирқишда) аксинча – пўлат ёстиқ матрица бўлиб, резина пластинка пуансон бўлиб хизмат қилади (6.1 б расм).
Қирқиш шаблонининг hқалинлиги қирқиладиган буюмнинг қалинлигига боғлиқ бўлади ва ни ташкил қилади, бироқ 6 – 13 мм дан кам бўлмаслиги лозим. шаблон қирқадиган контури бўйлаб 1 мм қалинликдаги белбоғга эга, белбоғ ўзининг учида бурчакли қияликка ўтади.
Амалиётда кичик диаметрли тешикларни ўйиб бўлмаслиги аниқланган. Тешикнинг минимал диаметри қуйидагича бўлади:
Жадвал 6.1

Материалнинг қалинлиги

0,3

0,5

0,6

0,75

0,8

1,0

Минимал диаметр

7

9

10

11

12

14




6.1 расм. Резина билан ўйиб олиш-ўйиш учун мўлжалланган штампларнинг схемаси: а- ўйиб олиш; б- ўйиш.

Ташқи контур бўйича ўйиб олинадиган деталь учун тайёрланма, иш жараёни нормал бўлиши учун мм тозалашга қолдирилган қўшимчага эга бўлиши лозим.


Резина билан ўйиб олиш гидравлик прессларда амалга оширилади, бунда бир пайтнинг ўзида листдан бир нечта (80 тагача) турлича конфигурацияли деталлар қирқиб олинади. Оддий ва арзон штамплар ёрдамида резина билан ўйиб олиш ишлаб чиқаришга тайёргарликни анчагина осонлаштиради. Усулнинг камчиликларига кўп чиқинди чиқиши ва деталлар қирқиб олингандан кейин уларнинг чеккаларини тозалаш зарурлиги киради. Резина ёстиқнинг қалинлиги шаблоннинг баландлигидан 5–4 марта катта бўлиши лозим. Резина ёрдамида бир пайтнинг ўзида ташқи контурни ўйиб олиш ва тешик ўйиш, шунингдек комбинацияланган форма бериш ва кесиш операцияларини амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолда резина ўйиб олиш ва ўйишни амалга оширади. Қаттиқ резинани танлаш тавсия қилинмайди, бу босимнинг ортишига олиб келади. Резина билан ўйиш шароитлари контур бўйлаб ўйиб олишга қараганда анчагина қулай, чунки ўйишда солиштирма босим резина ёстиқнинг ўртасида унинг чеккаларига қараганда катта бўлади. Чеккаларда худди шундай шароитни яратиш учун, шунингдек тозалашга қолдирилган қўшимчаларни камайтириш мақсадида штампларда тайёрланманинг чеккалари махсус тиргаклар ёки пастки таянч плиталарга қистирилади.
Ишлаш учун 5730 ва 7000 маркали резина тавсия қилинади, МПа, % –солиштирма узайиш, – Шор бўйича қаттиқлик.
Резинанинг энг катта хизмат қилиш муддати 20-25% деформацияларда бўлади. Резинанинг ён томонга деформацияланишини бартараф қилиш учун, бутун юза бўйлаб бир текис босимни ҳосил қилиш мақсадида у махсус чегаралайдиган кожухга жойлаштирилади. Резина билан ўйиб олиш учун талаб қилинадиган куч қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бунда – тайёрланманинг майдони, см2; –резинанинг солиштирма босими, кг/см2ларда.
Солиштирма босим материалнинг қалинлиги ва унинг турига (механик хусусиятларга) боғлиқ бўлади. Резинада ҳосил бўладиган солиштирма босим унинг сиқилиш даражасига ва резина кожухга қанчалик эркин киритилганига боғлиқ бўлади. Солиштирма босим:
Жадвал 6.2

S

0,5

0,6

0,8

50

53

Алюминий

55 кг/см2

70 кг/см2

82 кг/см2

105 кг/см2

130 кг/см2

Юмшоқ пўлат

140 кг/см2

170 кг/см2

230 кг/см2

290 кг/см2

-



Download 52.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling