жамият социал структураси

Sana01.01.1970
Hajmi
#171196
Bog'liq
жамият социал структураси


жамият социал структураси
Режа:

  1. Социал структура тушунчаси

  2. Ғарб социлогиясида социал структура масалалари

  3. Ўзбек жамияти социал структураси хусусиятлари

  4. Социологияда ўрта синф шаклланиши муаммолари



1. Социал структура масалалари социология фанининг муҳим муаммолариан ҳисобланиб, у барча замонлар ва маконларда ўзининг долзарб аҳамиятини сақлаб кела олган. Социал структура-бу социал тизим элементларининг ўзаро мустаҳкам алоқасидир. Социал структуранинг асосий элементи бўлиб жамиятда муайян социал мавқега эга ва бирор-бир социал вазифани бажараётган индивидлар намоён бўладилар.
Социал структура – бу жамиятни объектив тарзада жамоалар, синфлар, қатламлар, табақалар, гуруҳлар ва ҳаказоларга бўлинишини англатади.
Фан тарихида мазкур масала фаол тадқиқ қилинган. Айниқса қадимги Юнон фалсафасида масалага катта эътибор қаратилган. Жумладан, Платон «Давлат». «Қонунлар», Аристотел эса «Сиёсат» асарида идеал жамият лойиҳасини ишлаб чиқар эканлар, жамиятнинг социал структураси элементларига ҳам асосий эътибор қаратганлар.
Масалан, Платон жамиятнинг қуйидаги асосий қатламларини ажратиб кўрсатади: 1. файласуф-ҳокимлар. 2. қўриқчи- аскарлар. 3. моддий неъмат ишлаб чикарувчилар. Бунда ҳар бир қатлам фақатгина ўзининг маш\улоти билан шуғулланиши керак, акс ҳолда жамиятда ижтимоий адолат тамойили издан чиқади.
«Қонунлар» асарида Платон қуллар масаласига ҳам эътибор қаратади. Унингча кишини қул қилиш уни ғурурини топташни англатади. Юнон юнонни қул қилишига ҳаққи йўқ, лекин жангларда асир тушган варварларни қул қилиш ва улар меҳнатидан фойдаланиш мумкин.
Платоннинг энг иқтидорли шогирди: Аристотел «Сиёсат» асарида жамиятни қуйидаги табақаларга ажратади: 1. Деҳқонлар. 2. Ҳунармандлар. 3. Савдогарлар. 4. Ёлланма ишчилар. 5. Ҳарбийлар.
Платондан фарқи ўлароқ Аристотел қулдорлик тузумини ҳимоя қилади. Унинг фикрича қуллар- бу меҳнат қуролидир. Улар о\ир жисмоний меҳнатни бажаришга мослаштирилиб, бақуват қилиб яратилгандир. Эркин фуқаро эса бу вазифани уддалай олмайди, лекин бошқарувга лаёқатлидир. Аристотел шундай илғор фикрни илгари сурадики, жамиятнинг фаровонлиги ундаги бойларнинг кўплиги, ёки камбағалларни камлиги билан белгиланмайди. қайси жамиятда «ўрта элемент» салоҳияти юқори бўлса ўша жамият барқарор ривожланишда бўлади. «Ўрта элемент» ни у қулдорлар орасидан, мулкни қайд қилиш асосида ажратиб олади. Аристотелнинг бу фикрлари ҳозирги замонавий жамиятлар учун ҳам ўз долзарблигини сақлаб қола олган..
Ҳиндистонда жамият:
а) юқори табақа – брахманлар;
б) ўрта табақа - кшатрийлар (жангчи тоифаси)
в) шудралар (қора халқ)дан иборат гуруҳларга жратилган.

Ҳар бир мамлакатда шаклланган табақалар ва қатламлар тамомила турлича бўлиши мумкин. Уларнинг сони табиий манбалар ва ўлканинг иқтисодий тарихи, меҳнат тақсимоти ва иқтисослашув жараёнида эришилган даража, давлат сектори бажарувчи вазифаларнинг нисбий миқёси ва рўйхати, мулкчилик, шу жумладан ўтмишдан мерос мулкчилик ҳарактерига ҳам боғлиқ бўлади.


Жамиятнинг ижтимоий таркибида ижтимоий-синфий муносабатлар ҳам муҳим ўрин тутади. Ўтган давирда асосан, икки синф - ишчилар ва деҳқонлар синфи ва интеллигенция қатлами мавжуд деб кўрсатилиб, жамият ижтимоий таркибидаги бошқа гуруҳларнинг аҳамияти мутлақо тилга олинмас эди.


2. Ғарб социлогиясида жамият ижтимоий таркиби социал стратификация тушунчаси асосида ўрганилади. Демак стратификация Ғарб социологиясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, жамият ижтимоий таркибининг ижтимоий табақаларга, гуруҳларга ажратилганини, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни ифода қилади.
Социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлинишининг асосий сабаби мулкий муносабатлардаги ҳолатни табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. Бу синфларни ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, ижтимоий бандлик, даромади ва бошқа хусусиятлар билан фарқ қилади.
Ғарбий Европалик яна бир социолог олим Макс Вебер фикрича жамиятдаги барча эмпирик амалий нарсаларни тартибга солишнинг қулай усули бўлган идеал типлар, яъни ҳамма, ҳамма нарсаларни муайян гавдалантира оладиган воситалар копцепциясини илгари сўради. Унинг нуҳтаи-назаридан олиб қаралса феодализм, капитализм ёки қулдорлик жамият тузилмалари жамиятда тарихан шаклланган формациялар сифатида эмас, балки аҳоли турли табақалари ўртасидаги муносабатларнинг идеал мувофиқлашуви, қатъийлашган уйғунлашуви тарзида талқин этилиб жамиятдаги мавжуд барча табақа ва гуруҳлардан иборат ранг-баранг страталар таснифи ҳам ана шу идеал мувофиқлашув ва қатъийлашганлик моҳиятидан келиб чиққан ва амалга оширилган, - деб илмий тахлил натижаларига асосланади.
Макс Вебер стратификацион жараёнлар моҳиятини очишда рационалистик асосида ёндашади ва рационалистик омилнинг муҳимлигига алоҳида аҳамият беради.
АҚШлик социолог Т.Парсонс: «Стратификация - ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси» деб, уни ривожлантирди.
Ғарб мамлакатлари социологлари жамиятни «юқори», «ўрта», «қуйи» синф ва қатламлардан иборат деб талқин қилишади. Масалан, ғарбий Германиялик социолог Р.Дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига бўлади. Ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси 2 гуруҳдан: а) мулкдор бошқарувчилар ва б) мулкдор бўлмаган бошқарувчилар - маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат дейди. Бошқарилувчилар тоифаси ҳам 2 га: юқори - «ишчи аристократияси» ва қуйи - малакаси паст даражада бўлгaн ишчилардан иборат бўлиб, бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқ-да, деб фикр билдиради.
Жамият ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳам ифодалайди. Масалан:
- ижтимоий-синфий, гуруҳлараро (синфлар, ижтимоий табақалар, қатламалар);
- ижтимоий-демографик (ёшлар, ўрта ёшлар, халқлар);
- ижтимоий-профессионал (касб-корга қараб ўқитувчилар, инженер, тиббиёт ходимлари ва ҳ.к.);
- ижтимоий-ҳудудий (минтақа, шаҳар, қишлоқ, район, маҳалла, аҳолиси)
Стратификация кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, туғилиши билан юзага келади.
1. Қулдорлик - кишиларни қарам қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий шаклидир. Тенгсизлик даражасининг кўринишидир.
2. Касталар (лат. Партугал. гуруҳ, тоифа, табақа) – одам туғилганидан бошлаб аъзо бўлиб қоладиган ижтимоий гуруҳлар (стратлар)дир.
3. Табақалар - таомиллар ёки ҳуқуқ, қонунлари билан мустаҳкамланган наслдан-наслга ўтувчи ҳуқуклар ва бурчларга эга бўлган ижтимоий гуруҳлар.
4. Синфлар - синфлар пайдо бўлиши ХVIII-Х1Х аср билан боғлиқ АҚШ - ўрта синфлар жамияти. АҚШда 4 та асосий синфлар бор: - олий;- ўрта;- ишчи;- қуйи синфлар.
Жамиятнинг моддий-ишлаб чиқариш жараёни социологияда ижтимоий тизим сифатида олиб қараб ўрганилади. Моддий ишлаб чиқариш тизими-ижтимоий ҳаёт соҳаси бўлиб, кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ.
Жамиятда мавжуд бу социал тизим вақт ўтиши билан асрлар оша тобора такомиллаша боради, жамиятдаги жиддий, маънавий, моддий ўзгаришлар, жамиятнинг цивилизациялашуви жараёни бу социал гуруҳлар-страталар ҳаётига ҳам жиддий таъсир этиб, анъанавий (аввалги) тизим тартиботларига ижтимоий гуруҳлар, синфларнинг абадий турғунлик тушунчаларига кескин зарба берилади, аҳолининг ўзгармас қатламлари ҳақидаги тушунчаларга аста-секин барҳам берилиб борилади.
Табақа, қатлам, синфларнинг жамиятдаги анъанавий фарқлари узоқ йиллар ўтиши оқибатида, тобора емирила боради, социал гуруҳлар – страталарнинг ижтимоий гуруҳланиш тенденцияси юзага келаберади ва шакллана боради, янгича қатлам, синфлар тобора вужудга келиб, синфлар уюшқонлиги пайдо бўлиб, ўз навбатида жамиятни бошқариш тизимларини шакллантириш зарурияти вужудга келабошлайди ва бу эҳтиёж кўп ҳолатларда сиёсий ва жамиятни социал бошқаришдан тез ривожлана бориши ҳолатлари юз бера бошлаб янгича шаклланган аҳоли қатлами – синфлар талабига жамиятни сиёсий бошқариш тизими кўп ҳолатларда жавоб бера олмай қолиш ҳолатлари юз берган жойлар – худуд, мамлакат-давлатларда жамиятни янгича бошқаришга мослаша олмай турли хил социал портлашларга олиб келади ва олиб келган.


3. Инсоният тарихида табақалашув халқнинг маданий такомиллашганлик белгилари сифатида ҳам баҳоланиб келинган. Хусусан, гиламдўзлар, дўппидўзлар, темирчилар, боғбонлар ва бошқа касбий табақалар муайян меҳнат фаолияти орқали нафақат ўзига хос иқтисодий-ижтимоий ҳаёт йўриғини амалга оширганлар, балки ўз қавмлари сиру-синоатларининг ўзгалар мулкига айланмаслиги эришилган комиллик қадриятига путур етмаслиги хусусида ҳам қайғурганлар.
Халқимиз ўз социал табақаларини ҳимоя қилиб келган, зеро, бу ҳимоя нафақат қавмлар, шаклланган касб ва ижтимоий гуруҳлар мавқеини муҳофаза этиш шаклларида, балки ахлоқий ёндашувлар тизимини турмуш тарзи яхлитлигини, халқ урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш учун кураш лавҳаларида ҳам намоён бўлиб келган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда табақаланишда синфлар: бойлар, ўрта, кам таъминланганлар мавжуд. Стратификациянинг аралаш типи бор. Ҳозир бизда мулкдорлар синфи шаклланмоқда.
Ўзбек жамияти социал структураси таркиби ва тизими таҳлили этнорегионал хусусиятларини ҳам ҳисобга олади. Маълумки, ўзбек халқи тарихан шаклланган 92 уруғ-этноэлемент маҳсулидир. Бу этно-тасниф таркибидаги ҳар бир уруғ алоҳида стратификацион тадқиқот талаб этувчи этник бирликлардир. Мазкур уруғларнинг ижтимоий-тарихий ўрни таҳлил этилганда унинг нафақат ўзбек халқи этногенезисини ўрганишдаги аҳамияти ойдинлашади, балки унинг умумтуркий макроэтносида тўтган тарихий ўрни ва ижтимоий мавқеи юзага чиқади.
Ижтимоий таркибда ҳудудий йўналиш ҳам мавжуд бўлиб, у минтақавий, вилоят, шаҳар, қишлоқ, маҳалла каби ҳудудий бирикмаларни ўз ичига олади.Бу таркибий бирликда айрим олинган ҳудуд доирасида социологик тадқиқот олиб бориш талаб қилинади. Сўнги йилларда бу масалага жиддий қаралмоқда. Айниқса, шаҳар, қишлоқ, маҳаллага ойид муаммоларни ўрганиш зарурияти ортмоқда.
Ҳозирги кунда республикамизда «маҳаллалар фаолияти, олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда «Маҳалланг - ота-онанг» шиори остида кўпгина ишлар қилинмоқда. ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни катта аҳамиятга эга. Маҳаллачилик анъаналаримиз кенг ривожланмоқда. Кўпгина янги-янги маҳаллалар ташкил қилинмоқда. Маҳаллаларда «Гузар»лар ташкил қилинаяпти. Ҳар бир маҳаллани маҳалла оқсоқоллари бошқармоқда.
Ўзбекистонда кенг тармоқли яхлит стратификация тадқиқот ишларини амалга ошириш зарурияти ва долзарблиги бугунги кунда ўзбек халқи миллий ўзлигини тўғри идрок этиш, миллий менталитет имкониятларидан самаралироқ фойдаланишга йўл очади. Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий жараёнлар таркиби ва тизимини характерловчи 12 та стратификацион тизимларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилар.
1) Ижтимоий касбий таснифга кўра турлар.
2) Қавм-сулолавий асосларга кўра турлар.
3) Маданий-эстетик даражаларга кўра турлар.
4) Ёш даврларига кўра турлар.
5) Этно-ҳудудий турлар.
6) Диний-конфессионал турлар.
7) Партиявий-эътиқодий фарқларга кўра турлар.
8) Уруғ-қабилавий типлар.
9) Муайян манфаатлар доирасида уюшган корпоратив турлар.
10) Жинсий таснифга кўра турлар.
11) Ҳуқуқбузарликка мойилликка кўра турлар.
12) Маданий-рамзий интилишларга, қизиқишларига кўра аҳоли турлар.

Ҳар бир ижтимоий гуруҳ, айрим олинган шахс ҳам жамият ижтимоий таркибида ўз ўрнига эга. Шахс ўзининг жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, маълумоти, мутахассислиги, оилавий аҳволи, миллати ва бошқа шу кабилар билан муайян ижтимоий таркибга киради1.


Жамиятнинг ижтимоий таркиби - ижтимоий гуруҳлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуидан иборат.
Совет тузуми даврида учта: ишчилар, деҳқонлар ва зиёлилар, (Ғарбда капитализм шароитида буржуазия, майда буржуазия) каби синфларга бўлиб, уларни ажратиб социал муаммоларини умумий синфий муаммолар тарзида ўрганилиб, умумий тарзда бу социал муаммоларини ҳал қилинишга ҳаракат қилиниб келинган. Ваҳоланки, ишчилар синфи таркибида манфаатлари, турмуши, касби, ҳунари, мавқеи, машғулот тури бир-бирига тўғри келмаган қанчадан-қанча социал гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг ўзаро манфаатлари ҳам турличадир, иш, меҳнат шароитлари, меҳнат тақсимотлари ҳам турличадир. Ана шундай ижтимоий ҳолатнинг турли хиллиги деҳқонлар синфига ҳам, зиёлиларга ҳатто буржуазия деб аталгувчи синфларга ҳам таалуқлидир. Бу синфлардаги турли хил майда-майда бир-биридан фарқ қилинадиган социал гуруҳлар борки, уларнинг ҳам ўзига яраша социал муаммолари мавжуддир, бу социал гуруҳлар эса жамият аҳоли таркибининг асосий қисмини ташкил этиб, уларни социология фанида социал-страталар – социал гуруҳлар деб аталади. Уларнинг жамиятдаги мавқеини, ролини, ўрнини ва истак, мақсад ва манфаатларини юз берган, берадиган социал муаммоларини социал стратификация йўналиши ўрганади.
4. Кейинги 20 йилда ривожланган Ғарб, хусусан АҚШда ўрта табақа концепциясини ўрта синф концепцияси билан айни уйғунлаштириш тенденцияси юз бермоқда. Ўрта синф жамиятни ўзига хос миллий, ирқий интеллектуал ва молиявий тенглик ва барқарорлик меъёри сифатида ўзига хос ижтимоий конценсус вазифасини ҳам ўтамоқда. Шу боисдан ўрта синф ҳиссасининг ортиши жамиятдаги ижтимоий барқарорлик шарти сифатида ҳам талқин этилмокда. Ўрта синф вакиллари миқдори эса улардаги кўчмас мулк ҳажми, банкдаги маблағлари, турли манбалардан олган фойдалари, бошқа даромадлардан давлатга тўланадиган солиқлари салмоғига кўра йилма-йил аниқлаб борилади. Ғарб мамлакатлари турмуш тарзини ўзига хос барометри вазифасини ўтаётган ўрта синф феномени гарчи ривожланган Европа давлатлари учун ижтимоий - иқтисодий қадрият даражасида келинаётган бўлса-да, бу қадрият ўрта синф вакилларини юқори ва қуйи синф вакиллари билан маънавий яқинлаштириш имконини бермади.
Айниқса бундай ҳолат ХХ-асрда кенг кўламда ривожланган, Ғарбда, асосан АҚШда жамиятнинг ижтимоий табақаланиши жараёнида ўрта табақа концепциясига асосий эътиборини қаратиб, бу ўрта табақа концепциясини ўрта синфий қараш концепцияси билан уйғунлаштирилиб ўрта синфий табақа тенденциясига алоҳида ўзига хос миллий, ирқий, интеллектуал ва молиявий тенглик ва барқарорлик меъёри сифатида ўзига хос ижтимоий барометрлик ролига мувофиқ вазифани бажармоқда, деб ҳисоблашмоқда, катта эътибор бериб, муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқдалар. Бу ҳолат бевосита синфий табақаланишни эътироф этиш тенденцияси ҳисобланиб ҳақиқатга яқинлашмоқда. Шу боисдан ҳам ўрта синф-табақа ҳиссасининг ортиб бориши жамиятдаги ижтимоий барқарорлик шарти сифатида талқин этилмоқда. Чунки ўрта синф вакиллари миқдори (яъни камбағалнинг ўрта ҳоллашуви, ўрта ҳолнинг бойиб бориши ва ҳ.к. – А.Ш.) ошиб бориш тенденцияси ва улардаги мулкнинг ўзгариши – кўчмас мулк ҳажми, банкдаги маблағлари (фоиз асосида кўпайиши ва ҳ.к.) ва банкдаги ва бошқа турли манбаълардан олган дароматлари, фойдалари (ишлаб чиқариш, фермерлик, тижорат, савдо-сотиқ, судхўрлик, ҳатто мансабдорлик ва ҳ.к. – А.Ш.) ва шунга ўхшаш бошқа даромадларидан давлатга тўланадиган солиқлари салмоғига кўра ва бу табақа йил сайин аниқланиб борилади ва текшириш, тахлил этиш натижаларига кўра бу табақанинг синфий салмоғи ошиб бормоқда.
Аммо Ғарб ва АҚШ мамлакатлари аҳолиси турмуш тарзининг ўзига хос барометр вазифасини ўтаётган ўрта синф феномени, гарчи ривожланган Европа мамлакатлари учун ижтимоий-иқтисодий қадрият даражасига кўтарилиб баҳолансада, бу қадрият ўрта синф вакилларини (гўё капитализм – халқ капитализмига айланиб бормоқда – деган ғоя – А.Ш.), юқори ва қуйи синф вакиллар билан маънавий яқинлаштирилиш имконини бермади, бермайди ҳам. Чунки бу жараёнда ижтимоий тараққиёт объектив қонунлари – инсонга бўлмаган ( яъни тўғридан-тўғри) объектив вазият, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизимга мос – субъектив вазиятлар эътиборга олинишини таққоза этади.
Жамиятнинг ижтимоий тузилиши бу ижтимоий тизимлар ва уларнинг элементлари ўртасидаги ижтимоий алоқалар турини ташкил қилади. Ижтимоий муносабатлар мафкурасини ифодалайди ҳамда турли ижтимоий гуруҳлар, меҳнат тақсимоти, ижтимоий институтлар характерини акс эттиради.
Жамият, унинг тизимлари ўзига хос таркибий тузилишга эга бўлиб, уларнинг асосий компоненти инсон ҳисобланади. Кишилар ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида – иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий, оила турмушда фаолият кўрсатадилар. Уларнинг асосида эса ижтимоий таркиблар тузилади. Ижтимоий тизимларнинг мураккаблиги, таркибидаги элементларнинг сони кўплиги билан эмас, балки, асосан, бу элементлар ўртасидаги ўзаро алоқа ва муносабатлар характери билан белгиланади.
Ҳар қандай ижтимоий жараёнлар инсон фаолияти билан боғлиқ муайян ижтимоий бирлик сифатида уюшган кишиларнинг катта-катта гуруҳлари: (синфлар, миллатлар, миллий-этник, ижтимоий-демографик; нисбатан кичик тизимлар: ўқув-тарбиявий, оила-турмуш ва бошқа гуруҳлар; ижтимоий ташкилотлар, бирлашмалар, иттифоқлар) – жамиятнинг ижтимоий таркибини ташкил қилади. Улар тарихий ривожланиш босқичларида турли ижтимоий асосларда шаклланадилар. Яшаш шароитига, ривожланиш хусусиятларига, ижтимоий эҳтиёжга, манфаатларга ва муайян мақсадга эга бўлади. Ижтимоий тизимлар занжирида турли ўзига хос ҳалқага эга бўладилар. Ички ташкилий тузилиши, характери, функционал ва ривожланиш даражаси, турмуш тарзи, фаолият шакли ва усуллари билан қадриятлар тизими, норма, ғоялари, қарашлари ва бошқа жиҳатлари билан фарқ қиладилар.
Жамиятнинг ижтимоий таркибини конкрет – тарихий давр кесимида олиб қараш талаб қилинади. Чунки, турли тарихий даврлар ижтимоий таркиби ўзаро сифат ва хусусиятлари билан фарқ қилади.
Жамиятнинг ижтимоий таркибини социологик жиҳатдан ўрганишда уни уч маънода: энг умумий, махсус кенг ва хусусий тор маънода олиб қараш зарур.
Умумий маънодаги ижтимоий таркиб – жамиятнинг бир бутун таркибини ташкил қилади.
Иккинчи махсус кенг маънодаги ижтимоий таркибга ижтимоий-тарихий бирлик мажмуаси ва улар ўртасидаги алоқа, муносабатлар киради. Бу таркиб миллий-этник, ижтимоий-демографик, мутахассислик ва бошқа шу каби кишилар гуруҳларини ўз ичига олади.
Тор, хусусий маънодаги ижтимоий таркиб тушунчасига меҳнат жамоалари, ҳудудий бирлик, нисбатан тез ўзгарувчан гуруҳлар киради.
«Социологиянинг умуназарий муаммолари» асарида америкалик социолог Т.Парсонс жамият таркибий тузилишининг функционал моделини ишлаб чиқди. Унга мувофиқ, ҳар қандай ижтимоий тизим қуйидаги тўртта таркибий иерархик даражадан иборат:



  1. «Бирламчи» ёки «техник» даража ижтимоий тизим элементларининг бевосита алоқадорлигини ифодалайди.

  2. Бошқарув ёки «менеджериал» даража, бирламчи даражадаги ижтимоий тизимлар элементларининг ўзаро алоқадорлигини тартибга солиб туради. Бу даража ташқи таркибий алоқалар бўғинлари билан муносабатлар ўртасида воситачилик ролини бажаради. Ижтимоий тартибни назорат қилади, кузатади, кишиларнинг моддий жиҳатдан таъминотини бошқаради.

  3. «Институтли», даража янада умумийроқ, масалалар билан шуғулланади. Бунга турли бошқарув институтлари ва раҳбарият, маъмурий идора органлари, уларнинг вакиллари киради.

  4. Олий даражадаги, умудавлат даражасидаги жамият ташкилотлари. Бунга давлат, ҳокимият, ҳуқуқий ва бошқа ташкилотлар киради. Улар қуйи даражалар устидан назорат қилади ва уларни тартибга келтиради. Парсонс социологик мактаби қарашича, жамият ҳаётидаги функционал тизимлардан иборат. Бу мактаб вакиллари диннинг жамият ҳаётидаги функционал аҳамиятига ҳам баҳо берганлар. Дин – жамиятнинг «бир бутун» ҳолда бўлишига хизмат қилади- деб атеизмга жамиятнинг бир бутунлигини бузувчи, номутаносиблигини келтириб чиқарувчи омил сифатида қарашган.

Социологияда ижтимоий бирлик тушунчаси остида жамият ижтимоий таркибидаги барча тизим ва элементларни тушуниш мумкин. Улар ўзаро характери, ижтимоий кўлами ва жамият ҳаётида тутган ўрни билан фарқ қилади.
Социологияда жамият ҳаётини ўрганишда ижтимоий ташкилотлар, институтлар каби тушунчалардан ҳам фойдаланилади.
Социал институт /лотинча – institutum, русча луғавий маъноси - установления/ ўзбекча маъноларда, биринчидан низом, қоидалар ёки уларнинг тўпламини, иккинчидан, маҳкама, муассасаларни билдиради. Социал институт тушунчаси социологияга ҳуқуқшунослик фанидан кириб келган. Юриспруденцияда социал институтлар дейилганда,- ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни идора қиладиган ҳуқуқий нормалар /меросхўрлик, мулкка эгалик, оила ва никоҳ институтлари/ тушунилади.
Социал институтларни конкрет ташкилот ва гуруҳлардан фарқлаш лозим. Юзаки кўринишда, социал институт муайян вазифани бажарувчи одамлар, муассасалар, идоралар мажмуи сифатида гавдаланади. Мазмунига кўра эса, социал институт шахсларнинг конкрет вазиятларда амал қиладиган мақсадга мувофиқ, расмий ва норасмий, барқарор, стандартлашган тамойил, нормалар, ўрнашмаларини билдиради.
Социал институт, қисқача таърифда, одамлар социал ташкиллашган ва регуляция қилинадиган фаолиятларини англатади. Социал структурага кирувчи ҳар бир социал институт муайян ижтимоий аҳамиятдаги вазифаларни адо этиш учун ташкил топади, ҳар бир социал институт фаолият мақсади, унга эришишни таъминловчи конкрет функциялар, ушбу институтга хос бўлган социал позиция ва роллар, шунингдек, мақсадга мувофиқ, керакли ҳатти-ҳаракатларни рағбатлантирувчи девиант /оғма/ ҳатти-ҳаракатларга қарши қаратилган тазийиқлар /санкациялар/ тизими тавсифланади.
Жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳукукий ва ҳалқаро соҳаларига хос бўлган социал институтларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Сиёсий институтлар муайян ҳокимият мавжудлигини, иқтисодий институтлар эса моддий неъматларнинг ишлаб чиқарилишининг тақсимланишини таъминлайди. Жамиятнинг муҳим институтларидан бири – оила ҳисобланади. Унинг фаолияти /ота-оналар, ота-оналар ва болалар ўртасидаги тарбия усуллари/ ҳуқуқий ва ижтимоий нормалар билан белгиланади. Бундан ташқари жамиятда бир қатор ижтимоий-маданий институтлар /маориф, соғлиқни сақлаш тизимлари, маданий-тарбиявий муассасалар, фан, дин институтлари/ амал қилади.
Социал институтлар социал муҳит билан ўзаро таъсирда бўлади. Бу ўзаро таъсир нормал тарзда, шунингдек, норманинг бузилиши шароитида ҳам бўлиши мумкин. Ҳар қандай реал жамиятда норматив тартиботга бўйсунмайдиган аномик ҳодисалар бўлиш табиийдир.
Амал қилиш доираси ва вазифаларига қараб социал институтларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Реляцион институтлар. Бу институтлар жинс ва ёшдан тортиб то касб-машғулот тури ва қобилияти мезонларига асосан жамиятнинг ролга оид таркибини аниқлаб беради;
Интегратив /уйғунлаштирувчи/ социал институтлар. Бу институтлар бир бутун тузумга жамият манфаатларини қондиришга масъул бўлган социал ролларни ифодалайди;
Анъанавий социал институтлар.бу институтлар одат, маросимлар ва қариндош-уруғчилик томонидан қатъий белгиланган нормалар билан боғлиқдир.
Маданий социал институтлар. Дин, санъат, адабиёт билан боғлиқ;
Социал институтларнинг бажарадиган асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а/ жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш, қайтадан тиклаш;
б/ социализация /индивидга ижтимоий аҳамиятли бўладиган қадрият ва нормаларни етказишнинг турли хил шакллар/;
в/ тартибга риоя қилиш ва аҳлоқни сақлаб туриш;
Жамият тараққиётнинг ҳар бир босқичи унга мос бўлган муайян социал институтлар амал қилишини тақазо этади. Ҳозирги замон цивилизацияси томон қадам ташлаётган мустақил мамлакатимизда янги мақомга монанд бўлган социал институтлар шаклланиши жараёни рўй бермоқда. Булар иқтисодий соҳада – бозор иқтисодиёти амал қилишига хизмат қиладиган социал институтлар, сиёсий соҳада – демократик ҳокимият турли бўғинлари фаолиятини таъминловчи социал институтлар, жамият барча жабҳаларига янги жамият тарзига ҳозирловчи турли хил социал институтлардир. Президент И.А.Каримов изчил тадбиқ қилаётган концепцияга мувофиқ, янги социал институтлар анъанавий социал институтларга мутлақо қарама-қарши қўйилмасдан, балки жамиятимизнинг ўтмиши, ҳозирги ва келажаги ворислигини таъминлашга хизмат қиладиган, жамиятдан бегоналашмаган, мамлакатимиз минтақасига мос келадиган социал институтлар фаолиятига йўл очиб берилмоқда.
Социал институтлари сингари социал тизим амал қилишини таъминлайдиган ижтимоий структуранинг асосий «ҳужайра» ларидан бири социал ташкилотлардир. Социал институтлардан фарқли равишда, социал ташкилотлар одамларнинг иш жараёнида муайян вазифаларни бажаришдаги ихтиёрий ёки мажбурий уюшмаси тушунилади.
Социал ташкилотнинг бошқа социал гуруҳлашувлардан фарқи уни ташкил этувчи индивидлар қатъий равишда муайян социал роль ва позицияларни ижро этишларидадир. Социал ташкилотлар индивидларнинг эҳтиёж ва манфаатларининг маълум бир қатъий меъёрда қондирилишига хизмат қилади.
Социологияда махсус йўналиш социал ташкилотлар икки бўлади: расмий ва норасмий ташкилотлар ажратилади. Расмий ташкилот махсус маъмурий аппаратга эга бўлади. Бу маъмурий аппаратнинг асосий вазифаси – ташкилот мавжудлигини таъминлаш. Бундай индивид биринчи навбатда шахс эмас, балки махсус социал ролни ижро этувчи ташкилотнинг бўлагидир. Ташкилот нечоғлик катта ва мураккаб бўлса, маъмурий аппарат ҳам шу даражада мурккаб вазифаларни бажаради. Ташкилотнинг бюракратлашув даражаси маъмурий муаммоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган кучлар билан ташкилот мақсадига эришиш учун сарфланадиган кучлар миқдорларининг нисбатига боғлиқдир. Айрим ҳолларда маъмурий мақсадлар ташкилотнинг асл мақсадларини мутлақо четлаштиришлари ҳам мумкин. Бундай ҳол ташкилотда жамиятга эмас, балки ўз-ўзига хизмат қлишга «бепарволик»ка олиб келади.
Социал ташкилотларда қатъий бюрократик тамойилларга асосланган ташкилий иерархик /ташкилот аъзоларининг бир-бирига нисбатан босқичма-босқич расман тобеликда/ муносабатлардан ташқари норасмий муносабатлар ҳам мавжуддир. Бу муносабатлар қатъий маъмурий қоидалар тизими шароитида ташкилот самарадорлигини оширади ва қуйидаги ижобий вазифаларни бажаради: иш вазифасига кўра бўйсинувчи индивидлар ва мансабдор шахслар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган зиддиятларни юмшатади, ташкилот аъзоларининг бирдамлигини мустаҳкамлайди, шахсий қадр-қиммат ҳиссини сақлаб қолади.
Социологияда ташкилотларни таҳлил қилишда уч асосий ёндошоувни ажратиб кўрсатиш мумкин: рационал, табиий в нерационал ёндашувлар.
Рационал ёндашув нуқтаи назаридан ташкилот «асбоб» аниқ қўйилган мақсадларга эришиш воситаси деб қаралади. Ташкилот бу ҳолда бир-бирларини алмаштиришлари мумкин бўлган, лекин бу билан ташкилотнинг бутунлигига, яхлитлигига дахл этмайдиган алоҳида мустақил бўлаклар йиғиндиси, мажмуи деб қаралади. Рационал ёндашув кўп ҳолларда ташкилотда мавжуд бўлган норасмий муносабатларни инобатга олмайди.
Рационал ёндашув фарқли ўлароқ, табиий ёндашув тарафдорлари ташкилотни «табиий бутунлик», ўзига хос организм сифатида ўрганадилар. Бу организм учун табиий ўсиш, ўз мавжудлигини давом эттириш ва тизим мувозанатини сақлаб қолишга интилиш хосдир. Бу нуқтаи-назарга кўра, ташкилот қўйилган мақсадларига эришгандан кейин ҳам ўз мавжудлигини давом эттириши мумкин. Асосий вазифа ташкилотдаги мувозанатни таъминлашдир. Ташкилотга табиий ёндашувда норасмий муносабатларга кўпроқ эътибор берилади.
Ҳар икки ёндашувнинг ижобий томонларини қўшишга интилиш натижасида янги ёндашув – ташкилотнинг нерационал модели вужудга келди. Ғарб социологиясида Блау, Гоулднер ва бошқалар рационал ва табиий ёндашувни қўшишни, ташкилодаги рационаллик ва норасмий муносабатларни уйғунлаштиришни ёқлаб чиқишди.
Инглиз социологлардан бири А.Р.Радклифф-Браун жамиятни фаолиятдаги тирик организм сифатида қараб, унинг таркибий тадқиқи ижтимоий бирликлар функцияси тадқиқидан ажралмас, деб ҳисоблайди. У жамиятнинг қуйидаги асосий таркибий тузилишини бошланғич асос сифатида олиб қарайди:



  1. Жамият мавжуд бўлиши ва яшаши учун унинг аъзолари ўртасида минимал бирдамлик бўлиши зарур; ижтимоий ҳодисаларнинг функцияси ижтимоий гуруҳлар ўртасида бирдамликни, ҳамжиҳатликни яратиш, тутиб туриш ва шунга хизмат қлишдан иборат.

  2. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий тизимларнинг қисмлари, элементлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг минимал даражагача бирлиги ва мувофиқлиги сақланиши зарур.

  3. Жамиятнинг ҳар қандай типи инсон фаолиятининг турли кўринишлари ва таркибий жиҳатларини намоён қилади, ҳамда уларнинг мувофиқлигини сақлаб туради.1

Радклифф-Брауннинг юқорида кўрсатилган концепциясини ҳар қандай кўринишдаги ижтимоий таркиб ва ижтимоий воқеликдаги тартибли тизимга тадбиқ қилиш имконияти бор.
Жамият ижтимоий таркибий тузилишини ўрганишга таркибий-функционал ёндашиш ижтимоий тизимларининг нафақат ошкора функцияларини, балки оддий муносабатларда кўзга ташланвермайдиган яширин, салбий характердаги функцияларини ўрганишни, уларни бартараф этиш йўлларини, нейтраллаштириш имкониятларини излаб топиш вазифасини ҳам ичига олади. Ижтимоий ривожланишнинг таркибий функционал зиддиятлагини аниқлаш, тадқиқ қилиш масаласи ҳам ижтимоий муносабатлар социологиясида муҳим ўрин тутади. Социологик тадқиқотлар орқали бундай зиддиятларини ҳал этиб бориш жараёнида олинган ҳар қандай социал объектнинг ички тузилишига путур етказмаслик, ижобий функцияларини сақлаб қолиш жуда ҳам муҳимдир.
Ҳар бир ижтимоий гуруҳ, айрим олинган шахс, ҳам жамият ижтимоий таркибида ўз ўрнига эга бўлади. Шахс ўзининг жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, маълумоти, мутахассислиги, оилавий аҳволи, миллати ва бошқа шу кабилар билан муайян ижтимоий таркибига киради.
Жамиятнинг ижтимоий таркиби – ижтимоий гуруҳлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуасидан иборатдир. Жуда қадим замонларда жамият турли гуруҳлардан иборат бўлган. Масалан, қадимги Ҳиндистонда жамият юқори табақа – брахманлар, ўрта табақа – кшатрийлар/жанги тоифаси/ ва шудралар /қора халқ/дан иборат гуруҳларга ажратилган. Қадимги юнон файласуфи Афлотун эрамиздан аввалги IV асрда жамият аъзоларини 3 гуруҳга ажратиб кўрсатган: файласуфлар /юқори табақа бўлиб, давлатни бошқарувчилар сифатида/, ҳарбий жангчилар ва қуйи табақа – қуллар.
Ғарб социологиясида жамият ижтимоий такриби социал стратификация тушунчаси асосида ўрганилади. Стратификация / лотинча strato – қатлам ва фацио – бажариш маъносини англатади/ ғарб социологиясининг асосий тушунчаларидан бири ва махсус соҳаси бўлиб, жамият ижтимоий таркибининг ижтимоий табақаларга, гуруҳларга ажратилганини, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни ифодалайди.
Социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлиниши сабаби мулкий муносабатларда эканлигига табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. Бу синфларни ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, ижтимоий бандлик, даромади ва шу каби хусусиятлари билан фарқлайди. Социал стратификация назариясида бир хил, битта аломати билан ўзаро фарқ қилувчи гуруҳларни ўрганишда «бир ўлчовли стратификация» билан, кўплаб хусусиятлари орқали фарқ қилувчи гуруҳларни «кўп ўлчовли стратификация» дан ажратиб кўрсатилади.
Социал стратификация назарияси дастлаб Э.Дюркгейм, Г.Спенсер, Ф.Гиддингс, П.Сорокинларнинг илмий фаолияти натижасида шаклланди ва ривожланди. Э.Дюркгейм ўзининг «ижтимоий меҳнат тақсимоти» (1893) асарида шундай ёзади: «Ўз-ўзидан, табиий куч асосида кишилар лаёқатига кўра фарқ қилинадилар. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Шундай қилиб, ҳар бир индивиднинг лаёқати ва уларнинг ҳолати ўртасида уйғунлик таркиб топади».1 П.Сорокин ҳам «Социология тизими» асарида социал стратификация хусусида шунга ўхшаш фикр билдирган.
Социал стратификация назарияси америкалик социолог Т.Парсонс томонидан янада ривожлантирилди. «Стратификация, - деб ёзади Т.Парсонс, - ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси».1
Ҳозирда Б.Барбер, Д.Белл, В.Вильчек, Р.Дарендорф, Г.Миреал, О.Тоффлер, А.Турен, Л.Уорнер каби йирик Америка ва Ғарбий Оврупо социологлари социал стратификация назариясининг ривожланиши ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Социал стратификация назариясининг намоёндалари ҳозирда ғарб мамлакатларида жамиятни буржуазия ва пролетариатдан иборат антоганистик синфларга бўлинганлигини рад этадилар. Унинг ўрнига жамият «юқори», «ўрта» ва «қуйи» синфлар ва ижтимоий қатламларга бўлинганлиги тўғрисидаги концепцияни илгари сурадилар. Масалан, Ғарбий Германиялик социалог Р.Дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига ажратиб кўрсатади. Ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси икки гурухдан: мулкдор бошқарувчилар ва мулкдор бўлмаган бошқарувчилар – маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат, ҳисоблайдилар. Бошқарилувчилар тоифаси ҳам икки гуруҳдан: юқори – «ишчи аристократияси» ва қуйи – малакаси паст даражадаги ишчилардан иборат. Бу икки ижтимоий тоифа ўртасида «янги ўрта синф» мавжуд бўлиб, у бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқда, деб фикр билдиради.
Социал стратификация назарияси ҳозирги замон социологиясида дифференциациянинг мураккаб таркиби ва тизимларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Жамиятнинг ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлар ўртасида ўзаро муонсабатларни ҳам ифодалайди. Масалан, ижтимоий-синфий, гуруҳлараро /синфлар, ижтимоий гуруҳлар табақалар, қатламлар/, ижтимоий-демографик /ёшлар, ўрта ёшлилар, кексалар, аёллар, эркаклар/, ижтимоий-этник /миллатлар, ҳалқлар/, ижтимоий-профессоинал /касбга қараб: ўқитувчилар, инженерлар, тиббиёт ходимлари, темирчилар, косиблар ва шу каби/ ва ижтимоий-ҳудудий /минтақа, шаҳар, қишлоқ, туман, маҳалла аҳолиси/ шулар жумласидандир.
Жамият ижтимоий таркибидаги ижтимоий гуруҳлар ўзаро моддий неъматларнинг тақсимоти ва истеъмол қилиш даражаси билан фарқ қилади. Бу даражаларни социология доирасида ўрганиш давлатнинг ижтимоий сиёсат юритишида муҳим аҳамият касб этади. Улар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.
Демак, социологияда ижтимоий гуруҳлар ҳудудий, тармоқли /соҳа/ ва ижтимоий мавқе каби йўналишларда тадқиқ қилинади. Масалан, марказий шаҳарларда, пойтахтда яшовчи аҳоли турмуш шароити туман марказлари ва қишлоқ шароитида яшовчи аҳоли турмуш шароитидан кескин фарқ қилади. Шу жиҳатдан, айрим марказий шаҳарлар аҳолисининг турмуш даражаси, истеъмол даражаси, маданий ва маиший имкониятлари айрим вилоят шаҳар ва қишлоқларининг аҳолисининг турмуш даражаси юқори. Ўз навбатида, ҳар бир ҳудудий бирликда яшовчи аҳоли таркиби ҳам ўзаро соҳа ва мавқеи даражаси, истеъмол даражаси, маданий ва маиший имкониятлари билан фарқ қилади. Юқори қатламдагиларнинг турмуш даражаси қуйи қатламдагилардан баланд бўлади. Бу эса кишиларнинг, ижтимоий гуруҳларнинг қуйидан юқори даражага табиий онгли интилишига олиб келади.
Шу ўринда ғарб социологиясида кенг ўрганиладиган социал мобиллик тушунчаси хусуида тўхталиб ўтиш талаб этилади.
Социал стратификация назариясига асос солган ва уни янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган, юқорида номлари келтирилган ғарб социологлари социал мобиллик тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдирганлар.
П.Сорокин ўзининг “Инсон. Цивилизация. Жамият” асарида алоҳида бобни социал стратификация ва социал мобилликка бағишлаган. “Социал мобиллик” тушунчаси социологияга биринчи бор 1927 йилда П.А.Сорокин томонидан киритилган. Унинг қарашича, социал мобиллик кишиларнинг ижтимоий поғоналардан икки йўналиш бўйича ҳаракат қилишидир. Биринчиси, вертикал йўналишда бўлиб, унда юқори ва паст даражаларга қараб, иккинчиси эса горизонтал йўналишда бўлиб, унда бир ижтимоий даражадаги ўзгаришни англатади. Француз социологлари П.Берту ва Р.Бурдонлар ҳам социал мобилликнинг жамият ҳаётининг ривожланишидаги муҳим аҳамиятини кўрсатиб берганлар. Кейинги йилларда рус социологларидан академик Т.И.Заславская ва профессор Р.В.Ривкиналар ҳам социал мобилликнинг Россия ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини тадқиқ қилмоқдалар.
Социал мобиллик деб айрим шахс ёки гуруҳларнинг жамият таркибидаги ўз ўрнини, мавқеини ўзгартиришига айтилади.
Социал мобиллик ижтимоий ривожланиш қонунларининг амал қилиши билан боғлиқ бўлиб, айрим шахс ва гуруҳларнинг ижтимоий мавқеининг қуйига ёки юқорига ўзгариб боришини ифодалайди.
Социал мобиллик вертикал ва горизонтал тартибда бўлиши мумкин. Вертикал социал мобиллик – ижтимоий мавқе тизимида юқори ёки пастга қараб ўзгариб боришидир. Горизонтал социал мобиллик – индивид ёки гуруҳнинг ижтимоий даража бўйлаб ўзгаришини ифодалайди. Социал мобилликда асосий ва асосий бўлмаган, иккинчи даражали зарурий ва тасодифий, оммавий ва хусусий каби кўринишлар ва йўналишлар мавжуд.
Бир авлод бўйича, икки /ота ва болалар/, уч /бобо, ота ва болалар/, авлоддаги ижтимоий позициянинг ўзгаришини ифодалайдиган социал мобиллик ҳам амал қилади. Тўлақонли демократия шароитдагина соицал мобиллик учун имконият яратилади. Сиёсий истибдодга асосланган ғарб мамлакатларида эса социал мобиллик учун шароит бўлмайди. АҚШ ва демократик тузумга асосланган ғарб мамлакатларида жамиятнинг табақалаштирилган тўсиқлари олиб ташланиб, ижтимоий эркинлик учун кенг имкониятлар яратилиб бориши билан ижтимоий гуруҳ ва айрим шахсларнинг социал мобиллик даражаси ҳам ортмоқда.
Социал мобилликда маълумотнинг, ўз касбини пухта эгаллаш ва тадбиркорликнинг аҳамияти катта. Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш жараёнида, эски маъмурий – буйруқбозликка асосланган тузумнинг емирилиб, янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланиб келаётганлиги натижасида социал мобиллик жамиятимиз аъзоларининг фаоллигининг, ижтимоий муносабатларнинг кучаювида стимул бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, у шаҳар билан қишлоқ, ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат ўртасидаги алоқадорликни кучайтиради.
Социал мобиллик концепциясига кўра, демократик тузум шароитида кишилар ўзларининг шахсий қизиқишлари, тиришқоқликлари билан жамият ижтимоий таркибидаги мавқеларини яхшилаб бориш имкониятига эга бўладилар. Жамият тараққиётида унинг таркибий тузилиши, функционал алоқадорлик ўзининг «табиий қонунлари», эволюцион ривожланиши, ижтимоий соҳаларининг бир маромдаги мутаносиблиги асосидагина ривожланиб бориши зарурлигини ҳаёт кўрсатади. Эндиликда социал революциялар даври ўтди. Инсоният юқори интелектуал тараққиёт босқичига қадам қўймоқда. Ижтимоий тараққиётнинг бу босқичи янги, ўзига хос қонуниятлар асосида бориши турган гап.
Жамият ижтимоий таркиби социологиясининг яна бир йўналиши – мамлакат халқ хўжалигида банд бўлган ижтимоий гуруҳлар таркибини ўганиш ҳисобланади. Аҳолини уй-жой билан таъминланганлик даражаси, иш ҳақи даражаси, маиший хизмат турлари ва уларнинг хизмат турлари ва уларнинг хизмат кўсатиш даражаси кабилар ижтимоий бандлик таркибига таъсир қилувчи омиллар ҳисобланади.
Соҳа /тармоқ/ йўналишдаги ижтимоий таркибга мутахассислик, таълим даражаси кабиларни аниқлаш назарда тутилади. Унда ижтимоий мавқе номенклатура принципига асосланилади. Бу ижтимоий таркиб изчил иерархик тузилишга эга. Унда пастдан юқорига қараб фаоллик кўрсатиш амал қилади. Унинг ҳар бир даражаси ўзининг моддий мазмунига эга. Шунинг учун ҳам кишиларда фаол интилиш хусусияти бўлади.
Мансаб лавозимидан фойдаланиб, ўз вазифасини суистеъмол қилиш ҳолларини ҳам ўрганиш муҳимдир. Чунки, унинг ўсиш ёки камайиш даражаси ижтимоий таркибнинг бошқа соҳаларига жиддий таъсир кўрсатади. Коррупция, порахўрлик, субъективизм, хизмат лавозимларини сотиб олиш ва сотиш ҳоллари ижтимоий таркибнинг соғлом ривожланишига тўсқинлик қилади, уни ичидан емиради ва жамиятни чиришга, емирилишга олиб боради.
Ижтимоий таркибда ҳудудий йўналиш ҳам мавжуд бўлиб, у минтақавий, вилоят, шаҳар, қишлоқ, маҳалла каби ҳудудий бирликларни ўз ичига олади. Бу таркибий бирликларда айрим олинган ҳудуд доирасида социологик тадқиқот олиб бориш талаб қилинади. Сўнгги йилларда бу масалага жиддий қаралмоқда. Айниқса, шаҳар, қишлоқ, маҳаллага оид муаммоларни ўрганиш зарурати ортмоқда.

Foydalanilgan Adabiyotlar
https://uz.denemetr.com/docs/768/index-280654-1.html?page=5

1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б. 7.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling