Далолатнома

Sana01.01.1970
Hajmi
#171483
Bog'liq
Далолатнома


Олтинсой тумани йўлдан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари Г.Мирзаев ва бошыаларнинг корхона мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати юзасидан ўтказилган текшириш натижасида расмийлаштирилган


ДАЛОЛАТНОМА
03.07.2020 йил Олтинсой тумани


Асос: ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармасининг 2020 йил 12 мартдаги ЖАМ-105-сонли хатига асосан, Сурхондарё вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасининг 18.03.2020 йил кунидаги 160-"АФ" сонли буйруғи.
Сурхондарё вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси бош назорат тафтишчиси П.Ходжаназаров томонидан, Олтинсой тумани йўллардан фойдаланш унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи Ж.Ҳикматовнинг хабардорлигида ва корхона ҳисобчиси Б.Бобохоновни иштирокида текширишга тақдим этган ҳужжатлари асосида текшириш ўтказилди.
Мурожаатни ўрганиш 2020 йил 19 март куни бошланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирусинфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 24.03.2020 йилдаги 06/14-05-208-34/968-сонли топшириқ хатига асосан молиявий назорат тадбири вақтинчалик тўхтатганлиги ҳамда мурожаатда кўрсатилган важлар буйича қўшимча равишда “Ўзнефтгазинспекция” Сурхондарё вилояти худудий бўлимидан мутахассис хулосаси ҳамда бажарилган ишлар буйича экспертиза хулосалари зарур бўлганлиги сабабли, 2020 йил 03 июль куни якунланди.
Ўтказилган текшириш натижасида қўйдагилар аниқланди:
1.Мурожаатда: 2018 йилнинг якунида Сурхондарё вилоят минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси билан келишиб 3-этап ички хўжалик йўлларини тошлаш учун 9 та кўча олинди.Бу кўчалардан 5 таси (Вахшивор-1, Вахшивор-2, Хайрандара мфйдан Лимонзор ва Дўстлик кўчалари,Олмазор маҳалласидан Дўстлик кўчалари) ҳам хусусий самосвал автомашиналарига ҳар бир рейси учун нақд пул тўлаб ва корхонанинг техникалари ва ёқилғиси ҳисобидан бажариб унинг пулини ҳам 1-чи иловада кўрсатилган одамларнинг Б.Ҳамраев ва Ж.Ҳикматовларнинг хусусий ташкилоти ва фирмаларига ўтказилди.
Ушбу важи бўйича Вилоят Бандлик бош бошқармасининг давлат меҳнат инспектори М.Бобояров томонидан ўрганилганда Олтинсой туман “Гулистон”
2.Мурожаатда; 2018 йилнинг обод маҳалла дастуридан қолган кўчаларни 2019 йилнинг бошида тошлаш ишларини бажарилди. Тумандаги Жилибулоқ маҳалласидаги Гулзор кўчаси-1.1 км, Шакарқамиш маҳалласидаги Бахор кўчаси-0.8 км йўлни тошлаш корхонамиз томонидан бажарилган бўлсада лекин “Кўприк ва йўллар” хусусий корхонаси бажарди деб ҳужжатлаштирилиб пули хусусий корхонага ўтказилди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling