Ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмасини шакллантириш мақола

Sana01.01.1970
Hajmi
#173525
Bog'liq
Ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмасини шакллантириш мақола


Ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмасини шакллантириш – долзарб педагогик муаммо сифатида
Бердимуродова Мехрубон Махсуджоновна
Самарқанд давлат университети
педагогика кафедраси магистранти
Самарқанд, Ўзбекистон
Аннотация: Ушбу мақолада асосан Танқид (критика (лот)-ҳукм қилиш маҳорати) – инсон фаолиятининг бирор соҳасига алоқадор ҳодисани баҳолаш, анализ қилиш. У хатоларни топиш ва муҳокама қилишдан иборатдир. Ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакиллантиришга қаратилган педагогик мулохазалар мавжуд.
Калит сўзлар: танқид, креативлик, ижодкорлик, фикрлаш, педагогик муаммо, долзарблик, таълим, обектив, субектив, индивидуал таълим.
Одамларнинг турмуш тарзини яхшилашнинг ягона йўли илму-фаннинг энг сўнгги ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишдир. Шундагина меҳнат унумдорлигининг, яъни киши бошига ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажми ортади. Бу эса даромадларнинг ортишига олиб келади. Давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушиб ижтимоий соҳага – таълимга, илму-фаннинг ривожланишига кўпроқ маблағ ажратишга имкон туғилади. Барча ривожланган мамлакатлар айнан шу йўсинда иш тутишган. Буюк бобомиз Имом ал-Бухорий иборалари билан айтганда:
Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай”
Инсон фаолиятининг барча соҳаларида, -хоҳ у ишлаб чиқариш бўлсин, хоҳ маданият ва санъат, хоҳ илмий ёки педагогик фаолият бўлсин “ижодий фаолият” юқори баҳоланади ва рағбатлантирилади. Чунки у ҳар қандай фаолият самарадорлигининг ортишига олиб келади. Шунинг учун ҳам «ижодий фаолият» билан шуғулланувчи, яъни «ижодий фикрлаш» кўникмаларига эга бўлган мутахассислар доимо юқори баҳоланиб келинган. Ҳозирги пайтда эса уларнинг «баҳоси» янада ортмоқда. «Ижодий фикрлаш»ни ўргатиш эса таълим жараёнида амалга оширилади.
«Ижодий фикрлаш» кўникмаларини ривожлантириш учун таълим жараёнини ташкил этиш принципларига ҳам ўзгартиришлар киритиш керак. Энди таълим берувчи на фақат маълумотлар бериш билан шуғулланиб қолмасдан ўқувчиларга «ижодий фикрлаш» усулларини ўргата олиши, ўзи ҳам «ижодий фикрлаш» кўникмаларига, таълим олувчи эса «ижодий фикрлаш» усулларини ўрганишга тайёр, тегишли мотивацияга эга бўлишлари лозим. Буларнинг ҳаммаси таълимга янги дидактик тизим – «ижодий фикрлашни шакллантириш педагогик технологиялари», яъни таълимнинг янги услубларини жорий қилишини тақозо этади. Ўқув режалари янги билимларни ҳисобга оладиган, таълим системаси эса ўзгариб турадиган эҳтиёжларга мослашадиган бўлиши керак. Бу тизимнинг асосини ўқувчиларга ўқиш, ёзиш, сузиш, велосепедда учишни ўргатишда фойдаланиладиган усуллар каби, «ижодий фикрлаш» ни ўргатиш усуллари ташкил қилади. Уларни болаларда «ижодий фикрлаш» ни шакллантириш мумкин бўлган беш ёшдан бошлаб то умрининг охиригача қўллаш мумкин.
Нега ўқувчилар доимо турли туман важлар топишга, камчиликлар излашга мойил? Ва ниҳоят нега биз бир-биримизга табассум билан қараш ўрнига ёв қараш билан разм солишни, яхши хусусиятларни кўриш ўрнига камчиликларни топишни афзал кўрамиз? Буларнинг ҳаммаси замирида таълим тизими ва нотўғри танланган таълим услублари ётади. Чунки улар шундай ўқитилган. Натижада қозонда нима бўлса чўмичда ҳам шу чиқади. Жамиятни ўзгартиришни айнан шу таълим услубларини ўзгартиришдан бошламоқ керак.
Қуйида бу ҳақда фикр юритамиз.
Дастлаб фикрлашнинг ўзи нималигини таҳлил қилайлик.
Фикр инсон томонидан туғдирилади ва унинг кучи ғоят катта. Фикр-энергиянинг универсал шакли. У яратувчи ҳам вайрон қилувчи ҳам бўлиши мумкин. Фикр моддий оламда моддийлашади, яъни юзага чиқади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling