ЖУРНАЛИСТИКА - ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ сифатида

Sana01.01.1970
Hajmi
#174029
Bog'liq
ЖУРНАЛИСТИКА - ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ сифатида


ЖУРНАЛИСТИКА - ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ сифатида
РЕЖА:
1. Журналистика-ижодий фаолият соҳаси.
2. Журналистик фаолият турлари.
3. Ижоднинг уч типи: Илмий, бадиий, публицистик типлар.

Uzoq vaqt davomida jurnalistika o'rganishga arziydigan fan sifatida qaralmagan. Odamlar tez ishlab chiqarilgan narsa chuqur mulohaza qilinmasdan ishlangan va ijtimoiy yoki madaniy yo'nalishlarni tahlil qilishda kamdan kam foydalanilgan deya gumon qilishgan. Jurnalistika, so’zma-so’z olganda, kun yangiliklarini iloji boricha tez va samarali yetkazib beruvchi vosita sifatida qabul qilingan. Matbuotning mashhur tarixchisi (Jones, 1996) jurnalistika aynan shu sabab tufayli "tezkor adabiyot" deb atalganini eslatib o'tadi.1


Bugungi axborotlashgan dunyo esa jurnalistikadan yanayam tezkor bo’lishni talab qilmoqda. Buni ta’minlash uchun esa yuqori innovasion texnologiyalar bilan bir qatorda yangidan yangi mutahassislarni jalb qilish ehtiyoji tugiladi.
Муайян нашр ёхуд дастурни йўлга қўйиш учун таҳририятга турли ихтисосликка эга бўлган ходимлар керак бўлади. Бир қадар шартлилик асосида журналистикада ижодий фаолиятнинг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин, булар: муҳаррирлик (редакторлик), муаллифлик (авторлик) ва ташкилотчилик.
Муҳаррирлик (ёҳуд редакторлик, лот. редакция “тартибга солиш”)-фаолият соҳаси жуда кенг бўлиб, ўзи ҳам бир неча майда турларга бўлинади. Масалан, адабий муҳаррир (матнни қисқартириш, ўзгартириш, услубий нуқсонларни бартираф этиш ва ҳ.к.), асар шакли-шамойили устида ишлайди. Асар мазмун; мундарижаси, нияти, мавзуси, муаммолари, умумий концепцияси-кўпроқ муаллиф билан ишлайдиган махсус ижодий ходим зиммасига тушади. Умуман, ахборот сиёсатини юргизиш, нашр (дастур)нинг йўналиши, савияси учун жавоб бериш бош муҳаррир-зиммасида.

Ташкилотчилик (таҳрир ҳайъати, котибият, муҳаррирлик, жамоатчилик кенгаши ва ҳ.к.) фаолияти: муассис ва ношир билан мунтазам ва мустаҳкам алоқада бўлиб туриш; ахборот, техникавий, илмий, таълимий ва бошқа тизимлар билан муносабат ўрнатиш ва бир маромда олиб бориш, кадрлар масаласи билан шуғулланиш, таҳририят фаолиятини бошқариш, муҳбирлар, корпуси ишига бош-қош бўлиб туриш, аудиториянинг талаба ва эҳтиёжларини назардан қочирмаслик ва ҳ.к.


Муаллифлик (авторлик-лот. аутор ”яратувчи” дегани) фаолияти-журналистиканинг энг муҳим соҳаларидан биридир: ўзининг материалларини тайёрлаш, режиссура, асарни номерга (дастурга) таҳт қилиш, асарлар тўпламини тузиш, ёзиб олиш, (литературная записс) ва ҳ.к. Муаллифлик фаолияти универсаллик, яъни кенг қамровликни тақозо этади.
Shu boisdan, jurnalistika ta`limini ko`p tarmoqli soha deyish mumkin. Ko`p tarmoqlilik bu nafaqat sohada turli xil ma`lumotlarni aniq ko`rinishi, balki hech kim payqamagan qimmatli yoki qisman tan olingan ma`lumotlar jurnalistikaning ta`siri yoki ahamiyatini to`liq baholashda yetarli bo`lishi mumkin. Misol uchun, siyosiy, iqtisodiy, tarixiy, etnografik yoki ijtimoiy fanlar hammasi ham birinchilikka da’vo qila olmaydi, yuqorida aytib o’tilganidek, jurnalistikaning tub mohiyati shuni anglatadiki, turli xil kompleks ishni bajarish, ba`zi paytlarda sharoitdan kelib chiqib tabiiy ravishda tarixiy va geografik joylarga qarab mazmuni o`zgarishi mumkin.2
Таҳририят фаолиятида, ахборот сиёсати (информационная политика) ўта муҳим роль ўйнайди. Бу-муаммоли мавзу-тематик йўналишини ғоявий-ижодий концепциясини белгилаш, умумий йўл, йўналишини олиб бориш деганидир. Бу ишни, асосан, муассис ўзи мустақил ёки нашр (дастур раҳбари билан биргаликда олиб боради. Ҳамкорликда иш юритиш самариликдир. Бундай ҳамкорликда маълум даражада плюрализм (турфа фикрлилик)га ҳам йўл қўйиши мумкин. (Муаллиф фикри, таҳририят фикрига тўғри келмаслиги мумкин деган писандани эсланг), ёҳуд муассис ўз позициясини қаттиқ ўтказиш ҳам мумкин.
Ахборот сиёсатини олиб боришда аудиторияни йўналтириш (ориентация) ва у билан ўзаро муносабат усуллари жуда муҳимдир.
Ахборот сиёсатини юритишда бошқа ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик ҳам кам аҳамиятга молик эмас. (Диалог, ҳамкорлик, плюрализмни кенг йўлга қўйиш ва ҳ.к.) “Нуқул фактлардан иборат газета” бўлмагани сингари “фақат фикрлардан иборат дастур” ҳам бўлмайди. Фактларни танлаб тақдим этишнинг ўзи нуқтаи назар. Далилларни маълум қилиш (деталлар танлаш, баён тартиби, лексикага ажратилган ўрин ва ҳ.к.)-нуқтаи-назар демак.
Ахборот сиёсатини ёритишда пропоганда ва агитация муҳим ўрин тутади.
Пропаганда (лот.пропагаре-”тарқатиш, тарғиб этиш”)-фундаментал ўзак ғояларни муайян дунёқараш, дунёни мушоҳада этиш, тарихий онг асосида тарқатиш, тарғиб этиш, фаолият. Пропоганда атамаси бир қанча маъноларни англатади.
Агитация (лот. уйғотиш), (қўзғотиш), ҳаракатга келтириш маъносида –агутато-кундалик воқеалар муносабати билан тезкор (оператив0 ахборот тарқатиш, даврнинг конкрет воқеа-ҳодисалари бўйича аудиториянинг фаол нуқтаи-назарини пайдо қилиш. Бунда кўпроқ фактдан келиб чиқиб, фикр пайдо қилиш. Факт-воқеликка рўй берган, бўлиб ўтганнарса, ҳодиса, факт ҳолис, аниқ, бўлиқ берилгани маъқул. Фикр эса-бу шарҳ, қараш, баҳо,...
“Фактлар муқаддас, фикрлар эркин” деган гап бор. “Факт фикрни истисно этмаганидек, фикр ҳам фактни истисно этмайди” дейди публицист К.Маркс. Гарчанд публицистикада асосий нарса фикр, фикр учун факт керак. Ош-фикр, факт-масаллиқ. Машҳур газета “Факты и аргументы” деб эмас, “Аргументы и факты” дейилгани табиий ҳам мантиқий. Газета кўпроқ агитация, журнал кўпроқ пропаганда мақсадларига хизмат қилади.
Контр пропаганда –ОАВ ахборот сиёсатинингбошқа ОАВ фаолиятига жавоб таъсири, ”контрагитация” деган атама йўқлиги боис унинг вазифасини ҳам контропропаганда бажаради.
Бунинг бир неча йўналишлари бор. Биринчидан, мухолиф ОАВ ахборот сиёсатига зид равишда, ижобий пропаганда ва агитация шаклларига зўр бериш.
Ташкилотчилик соҳаси. ОАВнинг бу фаолияти турли хилда бўлиши мумкин: ҳаётдаги фаоллик, янгиликлар, ўзгаришлар пайдо қилиш,партиялар, уюшмалар, ассоцияциялар фаолиятини жонлантириш, сайлов ва бошқа компанияларни уюшқоқлик билан ўтказиш. ”Агитация”, “проопаганда”, “ташкилотчилик”-учлигида агитация асосий ўринни эгаллайди, жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ахборот сиёсатини амалга ошириш шакллари. Ношир (дастур)нинг проблемавий-тематик йўналиши асосий аҳамият касб этади. Бунда нашр (дастур) ё универсал (кенг соҳали) бўлиши ёҳуд ҳаётнинг бир қанча энг муҳим соҳаларига жиддий эътибор бериши, ё бўлмасам бир соҳани маҳкам ушлаши муҳим бўлади. (мисоллар: «Известия”, “Халқ сўзи”, “Ўзбеекистон овози”, газеталари кенг соҳали, “Маърифат”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”. “Ёзувчи”-бир неча соҳали; “Спорт”, “Ўзбекистон футболи”, “Сиҳат-саломатлик” бир соҳали)
Материал, кўрсатув, эшиттиришларда рукн (рубрика)лар муҳим роль ўйнайди. Рукн(рубрика)-бамисоли материалнинг дарвозаси. Ижод қасрига мархамат қилинг дея қўл қовуштириб, даъват этиб турувчи эшикбон.
Компаниялар ташкил этишнинг аҳамияти ҳам катта.
Етакчи журналист , публицистларнинг чиқишлари ҳам муҳим.
Журналистика тасдиқловчи-позитив (тасдиқлаш орқали бевосита тасдиқлаш) ва танқид қилувчи, инкор этувчи (инкор орқали, бевосита тасдиқлаш) йўналишлари мавжуд.
Нашр (дастур)нинг йўналиши уни рўйҳатдан ўтказишга тайёрлаш жараёнида муасси (учредитель) томонидан белгиланади. Муассис бу ишни ўзи мустақил тарзда ёҳуд нашр (дастур) раҳбарияти билан ҳамкорликда, бамаслаҳат қилиши лозим. Ҳар қалай бамаслаҳат иш юритиш маъқул, негаки нашр (дастур) тизгини, йўналиши муасси қўлида бўлади. “Кимнинг аравасига тушсанг, унинг қўшиғини айтасан” деган шу тақлид ҳамкорликка тегишли. Нашр (дастур)нинг нисбатан мустақил иш тутиши, фаолияти қамрови муассиснинг муносабати, бағри кенглиги, полемикага йўл қўйиб бериш ва ҳокозо омилларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Баъзан нашр (дастур) иш жараёнида “ҳаддидан ошиб” кетса, ўз билгича иш тутса, муасси “шаҳар бедарвоза эмаслиги”ни писанда қилиши, билдириб қўйиши, муайян чоралар кўриши мумкин. Айрим нашрларда “муаллифлар фикри таҳрирят фикрига мос келмаслиги мумкин” қабилидаги писанда ёзилади, бошқа бир нашрлар эса ўз нуқтаи назарини қатьият билан очиқ-ойдин баён этади ёҳуд айримлари яширади .
Ахборот сиёсатида аудиторияни мўлжаллаб иш кўриш ва у билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳам муҳим. Аудиториянинг қизиқиши, манфаатини кўзлаб иш тутишда гап кўп. Ҳамфикр, ҳаммаслаклар била ниш олиб бориш осон таҳририят позицичси билан тўла ёки қисман келишмайдиганлар билан муносабат ўрнатиш қийин, бунда муроса-мадора йўлини топиш муҳим. Бунда очиқ мулоқот, юзага келган муаммоларни очиқ-ойдин муҳокама қилиш, англашилмовчиликларни бартараф этиш тадбирларини кўриш лозим. Бошқа ОАВлар билан муносабат ўрнатишда ҳам тадбиркорлик лозим. ОАВ ахборот билан таъминлашдабутун ахборот майдонини қамраб олиш ёҳуд муайян муаммо, муаммолар тизимига диққатини қаратиш ҳам мумкин. (“далиллар газетаси”, “фикрлар газетаси” мавжудлиги аён).
Иккинчи йўналишда ҳажв(сатира), кулги (юмор) муҳим аҳамият касб этади.
Полемика (баҳс-мунозара),
Дискуссия ҳам журналистикада кенг тарқалган. Ҳақиқат баҳс-мунозарада очилади, деб бежис айтилмаган. Жамият ҳаётида кенг тарқалган турфа фикрлилик, унинг аҳамияти.
Актуаллик бир, оперативлик бор.
Актуаллик (долзарблик)-воқеликнинг энг муҳим долзарб масалаларига мурожаат этиш.
Оперативлик (лот. «ҳаракат”) ахборотни ўз вақтида ёзиш, ишлаш, етказиш йўли.
Ижолнинг уч типи мавжуд: илмий тип, бадиий тип, публицистиктип. Журналистикада муҳими учинчи тип. Публиқистиканинг муҳими учинчи тип. Публицистиканинг муҳим ҳусусияти синкретизмда (яъни уч типдан ҳам фойдаланишади).
Жанрлар, жанрлар тукуми ҳам муҳим (репортаж гуруҳи; мақола гуруҳи, очерк гуруҳи). Жанрларни туркумларга ажратиб ўрганишшартли эканлигини унутмаслик лозимлиги.
Журналистика ва публицистиканинг муштарак томонлари, фарқли томонлари бор. Журналистика кўпроқ сон, қамровга, публицистика эса сифатга, маҳоратга боғлиқ. Журналистика узунасига (горизонтал) ўлчов билан публицистика тик (вертикал) ўлчов билан баҳоланади. Биринчисига кўпроқ тезкорлик (оперативлик), иккинчисига долзарблик (актуаллик, муаммобандлик) хос-ҳар қандай публицистик асар, энг аввало, журналистик асар, лекин журналистик асар публицистик асар бўла олмаслиги, унинг даражасига кўтарила олмаслиги мумкин. Журналистика билан публицистикани паст-баланд тепалик, чўққилардан иборат тоғлар силсиласига ўзшатиш мумкин. Чинакам публицистика сарбаланд чўққи. Лекин бу чўққига паст-баланд тепаликларга чиқиб, тажриба, маҳорат орттирган моҳир ижодкоргина чиқади. Публицистика бамисоли сара гуллардан боғланган чиройли гулдаста.
Ҳар қандай плюрализм бевосита ва билвосита полемика билан боғлиқ “Суқрот менинг дўстим, лекин ҳақиқат ҳаммасидан устун”, “Россия буюк, лекин ҳақиқат ундан-да буюк ” каби хулосалар баҳс-мунозара асносида келиб чиққандир. Баҳс-мунозара санъатини ҳар бир киши эгалламоғи даркор. Бу айниқса, олимга, арбобга, дипломатга, журналистга ниҳоятда керак. Далил (факт), асос ва мантиқ-полемиканинг негизини ташкил этади. Баҳс-мунозара олиб бориш қоидалари бор, одаби (этикаси) бор.Бунда қизишиш, ҳиссиётга берилиш, аравани қуруқ олиб қочиш, шахсиятга тегиш ножоиз. Суқрот, Юлий Цезар, Цицерон, кони, Аграновский, Ваксберг, Ғайбуллоҳ ас-Салом ва бошқаларнинг полемика санъати ёш журналистларга, умуман ижод аҳлига кўп нарса беради.
Asrlar davomida bir qancha yulduz jurnalistlarning jurnalistik ishlariga katta qiziqish bo'lgan. Ulardan eng mashhurlarini sanab o'tadigan bo'lsak, ular Defo, Addison, Stil, Svift, Jonson, Dikenslardir. Bunday tadqiqotlar adabiy izlanishlarga qiziqishlar asosida paydo bo'ldi va adabiy tanqid an'analarida o'z tillarini tadqiq qildi. Yaqinda, jurnalistika atamalarining umumiy va uslubiy xususiyatlariga yangicha qiziqish paydo bo'ldi. Bu Adabiy Jurnalistika Xalqaro Uyushmasi tomonidan 2009 yilda tashkil qilingan va adabiy jurnalistikaga bag'ishlangan the Journal of Literary Jurnalistika jurnalida ko'rindi.3
Публицистика (лот. публикус-”ижтимоий, оммавий, халқчил” маъноларида), ижод типи сифатида бутун инсоният жамиятига ”ҳамроҳлик қилиб” келаётган бўлса-дс, бу сўз Россияда XIX срнинг биринчи ярмидан бошлаб истеъмолга кирди. Шарқда ”мақоланавислик” ибораси кўп ишлатилади. Мақола, арабча, малака, макалу, қола сўзларидан олинган бўлиб, кўриш, қараш, нигоҳ ташлаш маъноларини беради. (Алишер Навоий мақолотларини эслайлик). Мақоланавислик фақат мақола жанрини эмас, балки барча жанрларни ўз ичига олади.
Публицистика бор, публицистиклик бор.
Публицистиклик-илмий, бадиий асарларнинг публицистик асарларга хос белгилари билан, руҳ, чўғ, эҳтирос билан бойитилиши. Публицистиканинг энг муҳим вазифаси замоннинг долзарб муаммоларини кун тартибига қўйиш. Жамоатчилик фикрини уйғотиш, қўзғатиш, шакллантириш ва бу орқали омма онгига таъсир кўрсатишдир.
Публицист бўлиш учун майл, қобилият, иқтидорнинг ўзи камлик қилади.
Истеъдод, интилишни рўёбга чиқарадиган методологик маданият бўлиши ҳам муҳим, методология (грекча-методос”ўруагниш йўли, усули”-логос “тушунча, таълимот” дегани)-ижодий вазифаларни самарали бажариш учун фаолиятнинг муайян доирасига доир билимлар мажмуи, тизими, йўл усулларидир.
Методологик маданият асосини умумий методологик социал билим ташкил этади. Унинг мағизи ижтимоий фалсафа, билим назарияси, мантиқ, социология, ижтимоий психология, тарих, адабиёт, санъат ва ҳ.к.лардир.
Журналист методолгик маданиятида умумий журналистик методология, тажрибавий (эмпирик) маълумотлар, далил (факт)лар йиғиш ҳам муҳим.
Далил (факт) деганда журналист қўлга киритган ҳар қандай маълумот дегани эмас. Далил, биринчидан, ҳақиқатга рўй берган ва текширса, аниқласа бўладиган маълумот; иккинчидан, муҳим, аҳамиятли, салмоқли ўрин тутадиган воқеа, ҳодиса, ҳаракат ва ҳ.к.лардир.
Журналист методологик маданиятда яна бир муҳим омил-таҳлил, тадқиқ (интерпретация), баҳолаш, ҳулоса, умумлашмалар чиқариш, тавсиялар бериш бўлғуси асарнинг умумий концепцияси, реал мундарижасини яратишдир.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling