7-мавзу маъруза матни

Sana01.01.1970
Hajmi
#174733
Bog'liq
7-мавзу маъруза матни


КЎП ОМИЛЛИ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛ


5.1. Кўп омилли эконометрик моделларни тузиш услубиёти.
5.2. Чизиқли ва чизиқсиз кўп омилли регрессион боғланишлар.
5.3. Умумлаштирилган ва бавосита “энг кичик квадратлар усули”.
5.4. Эконометрик модел параметрларининг иқтисодий таҳлили ва эластиклик коэффициентларини ҳисоблаш.
Таянч иборалар: кўп омилли корреляция, кўп омилли регрессион боғланишлар, корреляция коэффициенти, бевосита энг кичик квадратлар усули, эластиклик коэффициентлар


5.1. Кўп омилли эконометрик моделларни тузиш услубиёти

Кўплик корреляцияси тасодифий кўрсаткичлар гуруҳи ўртасидаги боғланишларни ўрганади. Иқтисодий таҳлилда кўплик корреляция усулини қўлланилиши ҳисоблаш техникаси яратилганидан сўнг кенгайди ва қисқа муддатда катта ютуқларга эришилди, ҳам иқтисодий, ҳам математика фанларини ривожланишига ўз улушини қўшди.


Кўплик (кўп омилли) корреляция усули мураккаб жараёнларни таҳлил қилишнинг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Бу усул мураккаб жараёнларда рўй бераётган алоҳида ҳодисаларни моделлаштириш ва башорат қилиш имконини беради. Кўп омилли корреляция усулидан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
1. Кузатишлар асосида тўпланган катта микдордаги дастлабки маълумотларни қайта ишлаш асосида бир аргументнинг ўзгаришида функция қийматини ўзгаришини қолган аргументлар қиймати белгиланган шароитда аниқланади.
2. Қизиқтираётган боғланишга бошқа омилларни таъсирини (ўзгартириш) даражаси аниқланади.
Корреляция таҳлили усулларини қўллаётган изланувчилар олдида турадиган асосий муаммолар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- функциякўринишини (турини) аниқлаш;
- омиллар-аргументларниажратиш;
- жараёнларни тўғри баҳолаш учун зарур бўлган кузатишлар сонини аниқлаш.
Функциянинг кўринишини танлашнинг қандайдир аниқ ишлаб чиқилган услубий кўрсатмалари бўламаса ҳам, ҳар бир изланувчи бу муаммони турлича ҳал қилади.
Математика фани берилган қийматнинг ҳар қандай соҳаси учун чекланмаган миқдорда функцияларни келтириши мумкинлигини ҳисобга олиб, кўп изланувчилар функция кўринишини танлаш инсон имкониятлари чегарасидан ташқарида деб ҳисоблашади. Шунинг учун функция кўринишини соф эмпирик асосда танлаш зарур ва кейинчалик уни ўрганилаётган жараёнга тўғри келиши (адекватлиги) текширилади ва қабул қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор қабул қилинади.
Oмиллaр ўртaсидa бoғлaниш шaклини тaнлaшнинг учтa усули мaвжуд:
эмпирик усул;
– oлдинги тaдқиқoтлaр тaжрибaси усули;
– мaнтиқий тaҳлил усули.
Aнaлитик функция турини рeгрeссиянинг эмпирик грaфиги бўйичa aниқлaш мумкин. Лeкин мaзкур грaфик усулни фaқaт жуфт бoғлaниш ҳoлларидa ҳaмдa кузaтишлaр сoни нисбaтaн кўп бўлгaндa мувaффaқиятли қўллaш мумкин.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling