Курс иши кулланма

Sana01.01.1970
Hajmi
#174992
Bog'liq
Курс иши кулланма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


«Тасдиклайман»
Филология факультети декани
______________Жўраева М.М.
«_____»_______________2019 й.


Инглиз тилшунослиги кафедраси
Курс ишини бажариш бўйича


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


БУХОРО-2019


Мазкур кулланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 07 мартдаги 61-сонли буйруги асосидаги Олий таълим муассасаларида курс лойихасини бажариш тартиби хақидаги Низом ва Бухоро давлат университетининг 2008 йил 15 апрелдаги 77-У ракамли буйруги асосида тайёрланди.


Инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг 2019 йил 27 августдаги №1 йигилишида мухокама килинган ва тавсия этилган.


Кафедра мудири _________________З.И.Расулов

1.Курс ишининг мақсад ва вазифалари

Олий таълимнинг филология ва тилларни укитиш йўналишлари ва мутахассисликлари битирувчиларида педагогик ва илмий масалаларни ечимини топишга имкон берувчи чуқур билим ва кўникмаларни шакллантиришда курс лойиҳаларининг аҳамияти каттадир. Курс лойиҳасини бажариш жараёнида талаба эгаллаган назарий билимлари ва мавжуд меъёрий ҳужжатлар, маълумотномалар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб амалий масалаларни мустақил равишда ечиш ҳамда ўз ғоя ва ечимларини жамоада ҳимоя қилиш кўникмасини эгаллайди.


Курс ишини бажаришдан мақсад – ўқув режасида қўзда тутилган муайян фан бўйича маъруза, тажриба ва амалий машғулотларда бўлган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, умумлаштириш ва ушбу билимларини чет тилини укитиш, шунингдек, тилшунослик ва адабиётшунослик масалаларини замон талаблари асосида ечишда қўллашдир.
Курс ишлари тизими орқали талаба янада чуқуррок илмий педагогик муаммони - малакавий битирув ишини бажаришга таёрланади. Шу билан бир қаторда курс лойиҳиси талабада давлат таълим стандартлари, соҳа меъёрлари, маълумотномалар, жадваллар, республикамизда олиб борилаетган илмий тадқиқот йуналишлари, йўриқномалар ва муқаддам эгалланган тажрибалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиради. Шунингдек, курс иши талабаларни мустакил фикрлашга ургатиш, мустакил ижодий ишлаш, маълумотларни излаш, йигиш, кайта ишлаш, ва саклаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан фойдалана олиш ва расмийлаштириш кўникмаларини ҳосил қилиш лозим.

Курс ишининг асосий вазифалари:



  • талабаларнинг маъруза, тажриба ва амалий машғулотларда, мустақил фаолиятда олинган назарий ва амалий кўникмаларни амалий лойиҳаларни бажаришда қўллай олишини намойиш этиш;

  • талабаларда меъёрий, маълумотнома ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш;

  • мустақил фикрлаш ва энг мақбул педагогик ва илмий тадкикот ечимларни қабул қилишга ўргатиш;

  • ахборот технологиялар воситасида ўз лойиҳасини тақдимот ҳимояни ўтказиш, унда курс ишини бажариш жараёнида эгалланган натижаларни ишончли далиллар билан асослаш, ўзини дадил тута олиш, турли техник воситалар ва уларнинг дастурларидан фойдалана олиш қобилиятини кўрсатиш;

  • ўқув жараёнида шаклланган коммуникатив кўникмаларни намойиш этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, мулоқотга қўшилиш, лойиҳа бўйича саволларга асосланган жавоб бериш,этика қоидаларига риоя қилган ҳолда баҳслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш имкониятини намойиш этиш;

  • талабаларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини фаоллаштириш, олдинга қўйилган мақсадни бажариш бўйича ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш;

  • лойиҳаларни тайёрлаш, ғояларни генерация қилиш ва қарорларни қабул қилишнинг ностандарт усулларини топишни намойиш этиш;

  • мустақил ижодий ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан фойдалана олиш, масъулиятни хис этишга ўргатиш.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling