7-mavzu taqdimoti amaliy

Sana01.01.1970
Hajmi
#175934
Bog'liq
7-mavzu taqdimoti amaliy

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ҚУРИЛИШ ФАКУЛЬТЕТИ ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР КАФЕДРАСИ Фан номи: Ер тузишни лойиҳалаш


Фарғона-2020
Муаллиф: ассистент Абдухалилов Бекзод Комилжонович

№7-мавзу: Ерларни рекультивациялаш тушанчаси, турлари ва усуллари

Режа: 1. Рекультивациялаш тушунчаси ва тупроқ билан қоплаш

2. Рекультивация усуллари

3. Бузилган ерларни рекультивациялашнинг техник шароитларини тайёрлаш.


Мавзуга оид бўлган асосий тушунчалар:
Бузилган ерлар, ерларни рекультивациялаш, ерларни тупроқ билан қоплаш, рекреация, Рекультивациялаш объектлари, карьер, Биологик рекультивация, Техник рекультивациялаш, ернинг унумдор қатлами, жавобгарлик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс,
Ер тузиш бўйича барча ечимлар экологик талабларга жавоб бериши ва салбий оқибатларга олиб келмаслиги керак.
Табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари мажмуи агроэкологик районлаштириш асосида белгиланади.
Биринчи навбатда бажариладиган табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари жумласига қуйидагилар киради:
ерни эрозиядан, шўрланишдан ва ботқоқлашишдан сақлаш;
ернинг бузилишига олиб келадиган антропоген таъсирларнинг олдини олиш ёки камайтириш;
бузилган ерларни рекультивациялаш (тиклаш);
махсус қўриқланадиган ҳудудлардан фойдаланиш тартибига риоя қилиш;
сувни ва ҳавони (атмосферани) ифлосланишдан сақлаш.
Ер бузилишининг энг кўп тарқалган турига қурилиш материаллари карьерлари киради. Қурилиш ва геология қидирув ишларини бажариш, маъданли хом ашё ва ёнилғи маҳсулотларини қазиб олиш натижасида бузилган ерларни қишлоқ ёки ўрмон хўжалиги ва бошқа мақсадларда фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш учун техник ва биологик тадбирлар мажмуи ишланади.
Бузилган ерлар деб республика ер фондининг ҳамма тоифаларидаги инсон фаолияти натижасида фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган ёки тупроқ қатлами таркиби ва ўсимлик дунёси, гидрологик шароити ўзгариши ва рельефи бузилиши натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаага айланган ерлар аталади.
Вақтинча фойдаланишга бериладиган ва ерларнинг бузилиши билан боғлиқ ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар учун ер тузиш лойиҳаси таркибида рекультивациялашнинг техник шароитлари ишланади. Уларда қуйидагилар кўрсатилади:
бузиладиган ернинг ўрни, майдони;
рекультивация қилинган ерлардан (ер бўлакларидан) фойдаланиш йўллари;
устки унумдор қатлами олинадиган ерлар майдони ва унумдор қатлам қалинлиги;
рекультивацияланадиган майдонларнинг устки қатламлари таркиби ва улар устига ёткизиладиган унумдор қатлам қалинлиги;
ер рельефининг рекультивациядан кейинги ҳолати (ер нишаблиги ва бошқалар), рекультивациянинг биологик босқичига қўйиладиган талаблар;
рекультивацияни бажариш муддатлари кўрсатилади.
Бузилган ерларни халқ хўжалиги тармоқларига фойдаланиш учун қайтариш ва уларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини тугатиш мақсадида уларни рекультивациялаш ишлари олиб борилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling