4

Sana01.01.1970
Hajmi
#175989

Калькуляция деб – махсулот ёки ярим таёр махсулотнинг донаси, махсулот тури ва жами товар махсулот ҳолда жараёнлар таннархини аниқлаш учун қўлланиладиган ҳисоб-китобларга айтилади .


Калькуляция жараёнида қуйидаги тушунчаларни англаш лозим
а) харажатлар ҳисоби абъекти
б) калькуляция абъекти
в) калькуляция бирлиги
Харажатлар ҳисоби объекти бўлиб уларни юзага келиши жойлари турлари бир хил турдаги махсулотларни гуруҳлари бўлиши мумкин
Калькуляция объекти бўлиб белгиланган истеъмол қийматига эга бўлган махсулот тури партияси ҳисобланади
Калькуляция бирлиги бўлиб - калькуляция объектининг ўлчов бирлиги ҳисобланади
А. Буюртмаларни таннархини калькуляция қилиш
1) Буюртмаларни таннархини калькуляция қилиш деганда махсус буюртма партияси ва кантракнинг таннархини аниқлаш тушунилади.
2) Бу усул асосан якка ва майда ишлаб чиқариш корхоналарда қўланилади. Масалан махсус ускуналар, асбоблар, эхтиет қисмлар, кийим кечаклар ишлаб чиқариш корхоналари.
Агар ҳисобот даврининг охирига келиб буюртмани тугатишга эришилолмаса, уша даврига келиб калькуляция карточкасида йигилган харажатлар тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини беради.
Буюртма таннархини дастлаб қилинган ҳисоб-китоблар билан солиштириш режадаги (меъердаги) таннарх билан ҳақиқий таннарх Ўртасида фарқни аниқлаш ва уларни юзага келтирган сабабларни ўрганиш имконини беради .
Калькуляция счетлари.
Ушбу счетлар корхона фаолиятида ишлаб чиқариш маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлаш учун харажатларни ҳисобини юритишга мўлжалланган. Калькуляция счетлари дебети маҳсулот(иш, хизмат) ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Кредитида эса, ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот (ярим тайёр маҳсулот, иш, хизмат)лар чиқарилмеҳнат ҳақикий таннархи акс эттирилади. Калькуляция счетлари бўйича қолдиқлар, дебет томонда бўлиб, тугалланмаган ишлаб чиқариш миқдори ҳисобланади. Калькуляция счетларига 2010, 2310, 1510 счетлар мисол бўлади.
Буюртмали усулга хос ҳисоб ёзувлари


Буюртмали усулга хос саккиз хил бухгалтерия езуви
I. Мол етказиб берувчилардан асосий ва ёрдамчи материаллар олинди.
Дт Асосий.ва ёрдамчи материаллар
Кт Мол етказиб берувчилар.
II .ишлаб чиқаришга асосий ва ёрдамчи материалар сарф қилинди.
Дт Асосий ишлаб чиқариш
Кт Асосий ва ёрдамчи материаллар
III. Иш хаки ва унга нисбатан ажратмалар ҳисобланди.
Дт Асосий ишлаб чиқариш
Кт Иш хаки, ажратмалар.
IV. Давр якунига кўра иш хаки берилди
Дт Ишчи ва хизматчилар
Кт Касса.
V. Бошқа ишлаб чиқариш устама харажатлар қилинди.
Дт Устама харажатлар счети
Кт Устама харажатлар
VI Устама харажатларни буюртмалар бўйича тақсимлаш
Дт Асосий ишлаб чиқариш (буюртмалар бўйича)
Кт Устама харажатлар счети.
VII. Буюртмани тугатилиши ва тайёр махсулот олиниши.
Дт Тайёр махсулот
Кт Асосий ишлаб чиқариш
. VIII. Махсулотни сотиш ва унинг таннархини ҳисобдан чиқариш.
А) Дт Дебиторлар
Кт. Сотишдан олинган даромад.
Б) Дт .Сотилган махсулот таннархи.
Кт. Тайёр махсулот
Харажатлар даражасини назорат қилиш ва махсулот баҳосини белгилаш тартиби
Устама харажатларни тақсимлашнинг меъерий ставкасидаги ноаниқлик окибатлари
Бизнесда махсулот аниқ белгилаш муҳим роль уйнайди. Аммо шартнома тузиш жараёнида буютмани баҳосини аниқлашда (ноаниқлик) кийинчилик тугдирадиган ҳолат устама харажатларни қоплашдир.
Дастлабки ҳисоб–китобларда ноаниқликларга йўл куйиш бизнесга қуйидаги сабаларга кўра зарар етказиши мумкин:
- агар буюртманинг баҳоси ошириб кўрсатилган бўлса, буюртмачилар бошқа ишлаб чиқаришни излаб коладилар.
- агар буюртманинг баҳоси камайтириб кўрсатилган бўлса, сотишдан олинган тушум барча қилинган харажатларни қоплаш ва тегишли фойдани олиш имконини бермайди.
Ишлаб чиқариш. хажмини баҳолашдаги хатолик устама харажатларни тақсимлашни меъерий ставкаси ишлаб чиқариш хажмини баҳолашга асосланган.
Агар хақиқатдаги ишлаб чиқариш хажми кўтилган даражадан сезиларли тарзда юқори ёки паст бўлса, дастлабки ҳисоб китоблар ва ундан чиқдики, сотиш баҳоси ноаниқ бўлади.
Харажатлар даражасини назорат қилиш

Назоратни амалга оширишда қуйидаги элементлар қўл келади:


а). Мукаммал наряд - буюртмалар.
Улар материал, иш кучи, асосий воситалар холидаги ресурсларни олиш ва ишлатиш хуқуқини беради.
б).Материалларни қўшимча чиқаришга талабнома бериш. Бундай талабномалар уларни ишлатиш зарурати кўрсатилган махсус хужатлар таъкдим қилингандагина кондирилади.
в). Технологик карталар.
Ҳар бир наряд заказ технологик карталар билан таъминланади. Унда муомалаларни амалга ошириш тартиби, ҳар бир операциани бажариш учун кетадиган вақт келтирилади. Хақиқатда сарфланган вақт алоҳида ҳисобга олинади ва меъёрий вақтдан четга чиқиш сабабларини аниқлаш имкони тугилади.
г). Мунтазам ҳисобот.
Юқорида тилга олинган хужжатлар ортиқча сарфланган ресурслар ва уларни юзага келтирган сабабларнинг таҳлилини кўрсатувчи ҳисобот тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мақсад йўл қўйилган камчиликларни келгусида такрорламаслик.
Буюртмаларнинг фойдалилиги ва баҳони белгилаш
1).Махсус буюртмаларни бажаришига ихтисослашган корхоналар раҳбарлари, турли буюртмалар (ишлар)нинг фойдалилик даражаларини солиштиришга қизиқадилар. Бу уларга ўз навбатида:
- фойдалилик даражаси юқорирок буюртмаларни танлаб олиш; паст рентабелли буюртмалардан вос кечиш, ҳамда субпудратчиларни жалб қилиш.
- фойдалилиги турлича бўлган буюртмалар Ўртасида оптимал нисбатни ўрнатиш бўйича бошқарув қарорлари қабул қилиш имконини беради.
2). Баҳони белгилаш мақсадида эгри харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда асосан тўғри харажатлар ва янги даромадга асосланиш тўғрироги ҳисобланади. Лекин бу ҳолатда ҳам доимий харажатларни назорат қилиш биринчи даражали бўлиб колаверади.

Контракт ва товар партияси таннархини калькуляция қилиш.


Б. Товар партиясини таннархини калькуляция қилиш


1. Айрим турдаги товарлар ( масалан уй-рўзгор электор анжомлари ) ишлаб чиқариш корхона товар партиясининг таннархини калькуляция қилиш усулини қўллашлари мумкин. Харажатларни ҳисобга олиш тизими бу усулда ҳам буюртмани таннархини аниқлаш мос келади. Ягона фарқи шундаки, бу усулда харажатлар махсулот донасига эмас, ишлаб чиқариш нарядга ҳисобланади. Буюртма тугаллангандан кейин эса товар партиясига кетган харажатлар махсулотларнинг сонига бўлинса, ҳар бирини таннархи аниқланади .
3 . Партиянинг оптимал миқдори.
1) Махсулолар партиялаб ишлаб чиқариладиган, кейин омборга топширилиб сотилиши ёки белгиланган консрукцияни тайёрлашда ишлатилишини кўтиши жараёнида муаммо бўладиган ҳолат зарур бўлган деталлар сонини аниқлашдан иборат
2) Бу масалани ечиш учун қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш лозим.
истеъмол меёри (нормаси)
сақлаш харажатлари
ишлаб чиқариш линияларини йигиш ва ўрнатиш кетадиган вақт
станоклар, иш кучининг унумдорлик даражаси.
3) Оптимал партия миқдори (ОПМ) нинг дастлабки ҳисоб – китобларнинг ёрдамида аниқлаш мумкин:
таблица маълумотлари асосида; махсулот донасининг энг паст таннархини топиш мақсадида турли миқдордаги партиялар учун аниқланган махсулот донасининг таннархини ҳисоблаш;
график таҳлил асосида; графика ишлаб чиқариш ва сақлаш харажатлари тўғрисида маълумотлари жойлаштириб солиштириш.
формула орқали

бунда:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling