1-MAVZU.

Sana01.01.1970
Hajmi
#176478
Bog'liq
1-MAVZU.


  1. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ

I.1. МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ
1-мавзу. “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” фанига кириш

Р Е Ж А:


  1. Одам ва ҳайвонлар физиологияси” фаннинг предмети ва вазифаси.

  2. Одам ва ҳайвонлар физиологияси” фанининг ривожланиш тарихи.

  3. Ўзбекистонда физиология фанининг ривожланиши.

  4. Ҳозирги замон физиологиясининг асосий ютуқлари.

  5. Физиологияси фанининг ўрганиш усуллари.

  6. Ҳозирги замон физиологиясининг тармоқлари.

  7. Функционал тизимлар.



Физиологияси фаннинг предмети ва вазифаси. “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” фани биология фанларининг энг муҳим бўлимларидан бири бўлиб, тирик организм, ундаги органлар, тўқималар, ҳужайралар ва ҳужайра структураси элементларининг функциялари яъни уларнинг ҳаёт фаолияти жараёнларини ўрганади. “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” фаннинг асосий мақсади организмда кечаётган турли физиологик - биокимёвий жараёнларни аъзо, тўқима, ҳужайра, мембрана ва органелла даражаларида чуқур ўрганиш ва уларга фаол таъсир қилиб, ҳоҳлаган томонга йўналтиришдан иборат. Физиологияни умумий, қиёсий ва хусусий қисмларга ажратилади.
Физиологик функцияларни ҳар томонлама чуқур тушуниш учун уларнинг ҳамма хоссаларини, кўринишларини, ўзаро муносабатларини организмнинг турли ҳолатларида ва ташқи муҳитнинг турли шароитида аниқлашга интилади.
Физиология аввало умумий, солиштирма ва махсус ёки ҳусусий қисмларга ажратилади.
Умумий физиология муҳит таъсирига тирик материя жавоб беришининг хос бўлган асосий ҳаётий жараёнларини ўрганади, тирик табиатни ўлик табиатдан фарқловчи сифат жиҳатдан ўзига хос ходисаларни текширади.
Ҳужайра физиологияси умумий физиологиянинг бўлимларидан биридир. Ҳар бир турга мансуб организмлар ва индвидуал ривожланишнинг турли босқичларида турган бир турга мансуб организмлар функциясининг ўзига хослигини солиштирма физиология текширади.
Барча физиологик материалларни умумлаштирувчи умумий физиология ва эволюцион физиологиядан ташқари, физиологиянинг махсус ёки хусусий бўлимлари ҳам бор. Буларга ҳайвонларнинг айрим синф ва гуруҳлари: масалан, (қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, қушлар, ҳашаротлар) физиологияси ёки айрим турлар: мас. (қўй, сигир) физиологияси, айрим органлар: мас. (жигар, буйрак, юрак), тўқималар: мас.(нерв ёки мускул тўқимаси) физиологияси киради.
Физиологиянинг бошқа махсус соҳаларидан одам ва юксак ҳайвонлар физиологияси кўпроқ ривожланмоқда. Меҳнат физиологияси, жисмоний машқлар ва спорт физиологияси, овқатланиш физиологияси, одам ва ҳайвонлар физиологияси физиологиянинг лаборатория аҳамиятга эга бўлган соҳаларидир.
Патологик физиология - касал организм ҳаёт фаолиятининг махсус белгиларини ўрганади, касал организм шу белгилари билан соғлом организмдан фарқ қилади.
Физиология ўз текширишларида бошқа фанларнинг маълумотларига асосланади ва ўз навбатида бир қанча фанларнинг ривожланишига асос бўлади. Одам ва ҳайвонлар физиологияси физика билан химия қонунларига таянади ва уларнинг текшириш усулларидан кенг фойдаланилади. Бунинг сабаби шуки, энергия алмашинади яъни химиявий ва физикавий жараёнлар рўй беради.
Физиологияда физиологик тадқиқотларнинг иккита йўналишлари муҳим аҳамият касб этади. Организмда физик ва кимёвий жараёнлар ўтишининг ўзига хос қонунлари аниқланади, бу жараёнларни ўрганишда махсус усул ва техникавий усуллар ишлаб чиқилади. ҳаётий ходисаларни текширишнинг физик ва химиявий йўналишлари биологик ва биологик химия деб аталувчи мустақил фанларга айланганлигига сабаб.
Физиологиядаги биофизик йўналишнинг муҳим тармоқларидан бири электрофизиология ҳайвонлар организмида нерв-мускул, без тўқималари кўзланганда рўй берувчи электр ходисаларни ўрганади.
Физиология морфологик фанлар, анатомия, гистология, цитологияга жипс боғлиқ. Бунинг сабаби шуки морфологик ва физиологик ходисаларни бир-бири билан чамбарчас боғланган организм ва қисмларнинг шакли, структураси ва уларнинг функцияси ўзаро боғлиқ, уларнинг макроскопик, микроскопик ва субмикроскопик тузилишини ва текширилаётган функция юзага чиқаётганда бу тизим ўзгаришини билмай туриб организм функцияларини чуқур ўрганиб бўлмайди.
Физиология умумий биологияга ва эволюцион таълимотга, эмбриологияга ҳам таянади, чунки ҳар қандай организм фаолиятини ўрганиш учун унинг тараққиёт тарихи - фелогенези ва онтогенезини билиш лозим, шу билан бирга функциялар эволюциясини ўрганиш эволюцион таълимотни баъзи масаларини аниқлашга ёрдам беради.
Физиология барча медицина фанларига ҳам яқиндан боғлиқ И.Павлов айтганидек «кенг маънода тушуниладиган физиология билан медицинани бир биридан ажратиб бўлмайди».
Физиология ютуқларидан медицинада доим фойдаланилади, соғлом организмда рўй берувчи физиологик жараёнлар билиб олингандагина турли касалликларга организмдаги функцияларни бузилганлигини тушуниш, касаллиқларнинг даволашни турли йўлларини белгилаш ва бу касалликлардан сақланиш мумкин. И.Павлов - овқат ҳазм қилиш физиологиясини ишлаб чиқиши. ҳазм йўллари касалликларни тушунишига имкон берди ва даволашнинг кучли воситаси билан овқат диетикасига асос солди, витаминларни - цинга ва раҳит сингари касалликларга қарши курашишга ёрдам берди, меъда ости бези гормони-инсулинни кашф этилиши ва уни олиш усуллари ишлаб чиқилиши қандли диабет билан оғриган минглаб беморларни ўлимдан сақлаб қолишга ёрдам берди. Қон гуруҳларини ўрганилганлиги қон қуйиш каби медицина амалиёти учун муҳим тадбирга асос бўлди.
Физиологияни медицина учун ва медицина физиологияси учун аҳамияти шу қадар каттаки И.Павлов «Одамзод фаолиятининг 2 тури медицина билан физиологияни қонуний ва самарали ҳамкорлиги» зарурлигини жуда таъкидлаган эди.
Физиология психология билан педогогикага ҳам боғлиқ. Физиология айниқса И.Павлов яратган «Олий нерв фаолияти» ҳақидаги таълимот замонавий психология ва педогогиканинг табиий-илмий асосидир.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling