3 маъруза.Жисмоний машқлар жисмоний тарбияни асосий воситаси сифатида.

Sana01.01.1970
Hajmi
#178067
Bog'liq
3 маъруза.Жисмоний машқлар жисмоний тарбияни асосий воситаси сифатида.



Жисмоний машқлар жисмоний маданият таълими ва 
тарбиясининг асосий воситаси сифатида 
Жисмоний машқлар тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт 
ва туризм тарзида гуруҳларга ажратилиб, тарбия жараѐнининг 
воситаси сифатида фойдаланиб келинмоқда. 
“Ж и с м о н и й м а ш қ” атамаси жисмоний маданият 
назариясининг етакчи тушунчаларидан бири ҳисобланади.
Жисмоний машқ тушунчасининг таърифи қатор муаллифлар 
томонидан турлича ифодаланган. 
А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев, Б.А. Ашмарин, Б.АШиян ва 
бошқа қатор муаллифларнинг таърифига кўра “Ж и с м о н и й
м а ш қ” деб жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига 
жавоб берувчи, онгли равишда бажариладиган ихтиѐрий 
ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми тушунилади. 
 Бундай ҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спорт, 
туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, 
услубиѐтлари мажмуаси тўпланди ва ҳозирги кун давомида 
тушунчанинг мазмуни тўлдирилмоқда. 
Қатор дарсликларда (А.Д. Новиков, Б.А. Ашмарин ва 
бошқалар, 1966, 1979) жисмоний машқни вужудга келиши 
тарихи ибтидоий жамоа тузуми даврига тўғри келади деб, 
уларнинг о б ъ б е к т и в ва с у б ъ е к т и в сабабларини очиб 
беришга ҳаракат қилинган. 
Жисмоний машқнинг вужудга келишида о б ъ е к т и в 
сабаб қилиб ибтидоий одамнинг қорин тўйдириш мақсадида
ов қилиши, с у б ъ е к т и в сабаб сифатида эса аста секинлик 
билан унинг онгнинг шакилланиши жараѐни қабул қилинган. 
Ибтидоий ов қилиш қуролларни ишлатишни билмаган 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling