amaliyot

Sana01.01.1970
Hajmi
#179289
Bog'liq
amaliyot


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
Олий таълимнинг 200000- Ижтимоий соҳа, иқтисод ва хуқуқ 5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар) таълим йўналиши

бакалавриат босқичининг талабалари учун




МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ


ДАСТУРИ


Қарши-2020
«Маъқулланди»

«Иқтисодиёт» факультети


илмий кенгашида муҳокама қилинган ва маъқулланган.
_______________________________

«_____»________________2020 йил.


«Бизнес ва инновацион менежмент » кафедраси мудири


___________ доц. И.Э. Турсунов


Кафедра йиғилишининг 2020 йил


___________ -сонли баённомаси



Тузувчилар:

Турсунов И.Э. – ҚарМИИ, «Ишлаб чиқариш менежменти» кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди, доцент.


Ҳасанов Ш.Х. – ҚарМИИ, «Ишлаб чиқариш менежменти» кафедраси катта ўқитувчи


Тақризчилар:

Қурбонов А.Б. – ҚарМИИ, “Иқтисодиёт” кафедраси мудири иқтисод фанлари номзоди.


Равшанов А.Д.. – ҚарМИИ, «Ишлаб чиқариш менежменти» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.




Мундарижа


1. Кириш 4


2. Умумий қоидалар 5


2.1. Малакавий амалиёт мақсади ва вазифалари 5


2.2. Малакавий амалиётнинг мазмуни ва таркиби 6


2.3. Малакавий амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш 14



  1. Малакавий амалиёт мобайнида талаба амал қилиши лозим

қоидалар 15





  1. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботини

ҳимоя қилиш 16




5. Иловалар 17

1.КИРИШ


Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2909-сон, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3151-сон ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарорларига мувофиқ олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабаларининг малака амалиётини ўташ тартибини белгилайди
Ҳозирги кунда республика таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳатлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.


Фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда малакавий амалиётнинг ўрни беқиёс.


5230200- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар) таълим йўналиши бўйича 1-курс талабаларининг малакавий амалиётини тўғри ташкил қилиш бўлажак ёш мутахассисларни реал ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлашнинг энг мухим шартларидан бири ҳисобланади.


5230200- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар)таълим йўналиши 1-курс талабаларининг малакавий амалиёти II –семестрда, яъни 2019 йил 27 майдан бошланиб 2019 йил 29 июнгачаа давом этади, умумий амалиёт даври - 5 ҳафта бўлади. Мазкур таълим йўналишларининг намунавий ўқув режасига биноан малкавий амалиёт учун ажратилган 5 ҳафта давомида жами 270 соат, яъни ҳафтасига 54 соатдан амалиёт ташкил этилиши керак. Бунда ҳафтасига 6 кун, ҳар бир кунда 6 соатдан амалиёт машқлари, қолган 3 соатида талаба ўз мустақил фаолиятини режалаштириши талаб этилади. Талаба малакавий амалиётини ташкил этиш бўйича календар режасига мувофиқ ҳар бир мавзу ва ундаги топшириқларга ажратилган соатлар амалиёт учун институтдаги малакавий амалиёт раҳбари томонидан аниқланиши ва кафедра мудири томонидан маъқулланиши мақсадга мувофиқ.


2.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР





Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling