ИШОНЧНОМА НАМУНАСИ

Sana01.01.1970
Hajmi
#179508
Bog'liq
ИШОНЧНОМА НАМУНАСИ


Юристга бериладиган
ишончномадан
намуна
ИШОНЧНОМА №___


«___»______2020 йил Тошкент шахри

Мазкур ишончномага асосан бош юрисконсульт Собиров Рустам Чориевич (паспорт серия ва рақами, ҳамда ким томонидан қачон берилганлиги:______________________________)га “Шодлик барака” масъулияти чекланган жамияти номидан жамиятнинг қонуний манфаатларини ифода этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг судларида ҳамда судларнинг апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (ички ишлар, прокуратура ва бошқа органлар)да, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси бўлинмаларида вакил сифатида қатнашиш ваколатини бераман.


Вакил жамият номидан жамият манфаатини ҳимоя қилиб, судга киритилган даъво аризаларини қўллаб-қувватлаш, бошқа шахсларнинг даъвосига эътирозлар билдириш, прокуратура, ички ишлар, солиқ, божхона, Мажбурий ижро бюроси органларида, корхона, муассаса ҳамда ташкилотларда жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тарафларга, даъвогарга, жавобгарга, учинчи шахсга, аризачига, манфаатдор шахсга, жабрланувчига тегишли бўлган барча ҳуқуқлардан фойдаланиш, ижро варақасини ундирувга топшириш ва қаратиш, ижро ҳаракатларида иштирок этиш, жамият фойдасига ундирилган мол-мулк ёки пулни ундирилишини талаб қилиш ҳамда ушбу жараёнлар билан боғлиқ ҳужжатлар билан танишиш ҳамда улардан нусхалар олиш ваколатига эга.
Мазкур ишончнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади. Ишочнома муддати 3 ой.


Директор /имзо ва муҳр/ Э.А.Эркинов
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling