Рахмонбердиев

Sana01.01.1970
Hajmi
#179721
Bog'liq
Рахмонбердиев

Узбекистон Республикаси ДХХ Академияси


Жиноий-хукукий фанлар ва криминалистика кафедраси
Мавзу : Килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган холатлар тушунчаси, турлари ва ахамияти.
Бажарди: курсант А.М.Рахмонбердиев
Кабул килди: майор К.Константин

ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ

Қилмишда жиноят қонунида назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади.

Шахснинг ҳаракатларида санаб ўтилган учта белгидан бирининг мавжуд бўлишлиги, унинг ҳаркатларини қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат деб топишга сабаб бўлади.

Жиноят қонуни берган тушунтиришга кўра, қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар ижтимоий хавфли эмас, балки ижтимоий фойдали ҳаракат натижасидир (кам аҳамиятли қилмишлардан ташқари).


Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар турлари:
  • Кам аҳамиятли қилмишлар (ЖК 36-м.).
  • Зарурий мудофаа (ЖК 37-м.).
  • Охирги зарурат (ЖК 38-м.).
  • Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш (ЖК 39-м.).
  • Буйруқ ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш (ЖК 40-м.).
  • Касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик (ЖК 41-м.).

КАМ АҲАМИЯТЛИ ҚИЛМИШ ДЕБ - жиноят қонунида жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари расмий жиҳатдан мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган жиноят ҳисобланмайдиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади.
Шахс амалда содир этган қилмишини кам аҳамиятли қилмиш деб топишнинг - объектив ва субъектив мезонлари мавжуд.
ОБЪЕКТИВ МЕЗОНИ - шахс содир этган қилмишининг ташқи томонини ифодалаб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга амалда етказилган зарар миқдорини ифодаласа.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling