12-amaliy seminar

Sana01.01.1970
Hajmi
#180466
Bog'liq
12-amaliy seminar


Мулоқот - одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради.
Мулоқот шунчалик кўп қиррали жараёнки, унга бир вақтнинг ўзида қуйидагилар киради:
а) индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни;
б) индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни;
в) бир шахснинг бошқа шахсга муносабати жараёни;
г) бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни;
д) бир-бирларига ҳамдардлик билдириш имконияти;
е) шахсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни
Мулоқотнинг вазифалари –
1.Суҳбатдошларнинг ўзаро бир - бирини тушунишларини таъминлаш;
2.Ижтимоий тажрибага асос солиш (мауглилар);
3.Одамни у ёки бу фаолиятга ҳозирлаш, руҳлантириш (М.Сифр).
Мулоқот босқичлари
1. Одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти;
2. Бошқалар билан мулоқот;
3. Авлодлар ўртасидаги мулоқот.
Мулоқот кўринишлари

  1. Расмий;

  2. Норасмий;

  3. Шахсий;

  4. Ижтимоий йўналтирилган;

  5. Гуруҳдаги предметга йўналтирилган

Мулоқот тури ва шакллари
Бевосита «юзма - юз» бўлиши; У ёки бу техник воситалар (телефон, телеграф ва шунга ўхшаш) орқали; профессионал фаолиятда амалий ёки дўстона бўлиши; субъект - субъект типли (диалогик, шериклик) ёки субъект - объектли (монологик) бўлиши мумкин.
Мулоқотнинг психологик тизими
1.Коммуникатив томони (яъни мулоқотга киришувчилар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни) - Нутқ (ёзма, оғзаки). Тил воситасида олиб бориладиган мулоқот вербал, яъни сўзли дейилади. Мулоқот жараёнида новербал воситалардан: турли хил ҳаракат, қилиқ, ҳолат, кулгу, оҳанг, тўхташ (пауза), ҳиссий ҳолатлар, кулгу, йиғи, кўз қарашлар, юз ифодаларидан фойдаланилади, улар мулоқот жараёнини янада кучайтириб, уни тўлдиради, баъзан эса нутқли мулоқотнинг ўрнини босади. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар: нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланиши, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, нидолар киради.
2.Интерактив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг хулқатворларига таъсир жараёни) - Жамиятда қабул қилинган турли нормалар, қонун-қоидалар, роллар, кутишлар тизими, психологик таъсир орқали бир-бирларига амалий жиҳатдан бевосита таъсир этишларини таъминлайди. Тажриба: (Бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчи; сотувчи ва харидор; даллоллар)
3. Перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг бирбирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлик психологик жараён) - Англаш, тушуниш ва идрок қилиш механизмлари: идентификация; рефлексия; стереотипизацияга боғлиқ. Идентификация тўғри идрок қилиш учун ўзларини бир-бирларининг ўрнига қўйиб кўриш. Рефлекция мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясидан, холатидан туриб, ўзини тасаввур қилиш. Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш.
Мулоқотда психологик таъсир
Психологик таъсир - бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти - ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир.
Америкалик олим Меграбян формуласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвистик омиллар 38%, ва новербал ҳаракатлар 58% гача таъсир қиларкан. Кейинчалик бу муносабат ўзгариши мумкин албатта, лекин халқ ичида юрган бир мақол тўғри: «Уст - бошга қараб кутиб олишади, ақлга қараб кузатишади».
Таъсирнинг ташаббускори - бу шундай шерикки, унда атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун вербал, новербал, паралингвистик воситалардан фойдалади.
Тинглашнинг техникаси, усуллари мавжуд: сўзма - сўз қайтариш ва бошқача талқин этиш. Биринчиси, вербализация орқали шерикни қўллаб – қувватлаш, иккинчиси эса - шерик сўзларини тинглаб, ундаги асосий ғояни ифода этиш. Профессионал тинглаш техникаси: актив холат; суҳбатдошга самимий қизиқиш билдириш; ўйчан жимлик. Тинглаш мулоқотнинг самарали бўлишидаги аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради, уни руҳлантиради, янги фикрлар, ғояларнинг шаклланишига шароит яратади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling