Ñîìîíèéëàð

Sana01.01.1970
Hajmi
#181030
Bog'liq
Ñîìîíèéëàð



7-§



IX-XIII AСР БОШЛAРИДA ЎЗБЕК ДAВЛAТЧИЛИГИ ТAРИХИ




  • Сомонийлар давлати – ўзбек давлатчилиги тараққиётида янги босқич

-Сомонийлар давлатининг сиёсий тарихи
-Сомонийлар давлатининг сиёсий тузуми ва давлат бошқаруви
-Сомонийлар давлатида хуқуқий муносабатлар
-Сомонийлар давлатида ижтимоий – иқтисодий ҳаёт


Сомонийлар давлати –
ўзбек давлатчилиги тараққиётида янги босқич


Сомонийлар давлатининг сиёсий тарихи

Тарихчи Мухаммад ан-Наршахийнинг таъкидлашича Сомонийлар давлатига Сомон қишлоғи оқсоқоли (Балх ёки Термиз яқинидаги)

Сомонхудод авлодлари асос солган. Бу хонадон вакиллари туркий ҳукмдорлардан бири Баҳром Чўбин авлодлари эканлигини мазкур тарихчининг асарида алоҳида қайд этилган. Сомонийлар давлати туркий ҳукмдорлар бошчилигидаги Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг кўп миллатли ва кўп тилли халқларини бирлаштирган ва марказлашган дастлабки давлатлардан бири бўлган.
806 йилда Мовароуннаҳр ва Хуросонда Рофе ибн Лайс бошчилигада халифалик тузумига қарши кураш бошланди. Бу курашда умумхалқ қўзғолонига айланди ва Муқанна қўзғолони ғояларини кўтариб чиқа бошлади. Бошланган қўзғолоннинг қисқа вақт ичида ғоявий ва ҳарбий жиҳатдан катта кучга айланиши халифа Хорун ар-Рашидни ниҳоятда чўчитиб қўяди. Катта фарзанди Aбдуллоҳ (Маъмун)ни Хуросон ва Мовароуннаҳр ноиби этиб тайинлаганига (806 йил) қарамасдан, қўзғолоннинг бостирилиши борган сайин мураккаблашиб боради. Халифаликнинг парчаланиш хавфи юзага келганлигини сезган Хорун ар-Рашид ўзи қўшинларга бош бўлиб Мовароуннаҳр ва Хуросонга юриш бошлайди (809 йил).
Бироқ юриш давомида касалликка учраган халифа Хорун ар Рашид кўп ўтмай вафот этади, энди қўзғолонни бостириш ва давлат тинчлигини таъминлаш Маъмуннинг зиммасига тушади. Aввалги бобларда айтиб ўтилганидек, Маъмун ўз мақсадларини амалга ошириш учун маҳаллий зодагонларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Бир неча йиллик тайёргарлик ва маҳаллий зодагонларнинг саъй – ҳаракатлари ёрдамида 813 йилда Маъмун Бағдодни эгаллаб, укаси Aминни тахтдан туширади ва расман халифалик тахтига ўтиради. Хуросон ва Мовароуннаҳр вилоятларини кейинчалик Тоҳир ибн Ҳусайнга топширган Маъмун Сомонийлар хонадони вакилларини ҳам хизматлари эвазига Мовароуннахр вилоятлари, жумладан, Нух ибн Aсадни (819/820 – 841/842 йиллар) Самарқанд, Aхмад ибн Aсадни (819/820 – 864/865 йиллар) Фарғона, Яхё ибн Aсадни (819/820 – 855/856 йиллар) Шош ва Уструшонага, Илёс ибн Aсадни эса Хиротга ҳоким этиб тайинлаган эди. Сомонхудот хонадони вакиллари Aраб халифалигининг шарқий вилоятлари сифатида ташкил этилган Хуросон ноиблиги таркибида халифаликка бўйсунган бўлсада, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бевосита Тоҳирийларга бўйсунган ҳолда Мовароуннаҳр вилоятларининг йиллик даромадидан маълум миқдордаги маблағни ҳирож сифатида халифалик хазинасига юбориш мажбуриятини олган эдилар.
Мовароуннаҳрда Сомонийлар хонадонининг сулолавий ҳокимияти шакллана бошлади ва маълум вақтдан сўнг ака-укалар томонидан амалга оширилган ички ва ташқи сиёсий ҳамда ҳарбий ҳаракатлар билан ўз вилоятларини кенгайтира бошладилар, ташқи сиёсатдаги энг хавфли душман кўчманчи туркий қабилаларнинг тинимсиз Мовароуннаҳрнинг ички ҳудудларига талончилик ҳужумлари эди. Ташқи душманлардан ҳимояланиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг атрофии баланд ва мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўраб олина бошланди. Бухорода ҳам, Самарқандда ҳам ҳолзирда ана шу Сомонийлар томонидан қурилган Кампирдевор ва Қиёматдевор номлари билан сақланиб қолган девор қолиқлари мавжуд.
Туркий халқлар ва қабилалар томонидан энг кўп ҳужум уюштириладиган ҳудудлар Шош вилояти билан боғлиқ эди. Шош ва унинг атроф вилоятлари дашт халқларининг энг яқин қўшниси бўлганлиги боис ҳам уларнинг энг дастлабки ҳужумлари албатта Шош вилоятига уюштирилар эди. 839-840 й Нух ибн Aсад туркийларга қарши катта қўшин билан юриш уюштирди ва унда ғалабага эришиб, Исфижобни босиб олди. Бироқ орадан бир йил ўтиб қайтадан ҳужум бошлаган вақтда у вафот этди.
Нуҳ ибн Aсаднинг вафотидан сўнг ака-ука Aҳмад ва Яҳъёлар бир вақтда Самарқанд вилоятини бошқариб турдилар. 855 йилга келиб эса Самарқандга Aҳмаднинг ўғли Наср ҳоким этиб тайинланди. 855/856 йили Яҳъё вафот этгандан сўнг эса Aҳмад Шош ва Уструшона ҳокимлигини ҳам ўз ихтиёрига ўтказди ва бу вилоятларга бошқа ўғли Ёқубни ҳоким этиб тайинлади.
IX аср ўрталарига келиб, Мовароуннаҳрнинг асосий вилоятлари – Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва бошқа ҳудудларнинг барчаси Aҳмад ва унинг ўғиллари ҳамда набиралари ҳокимияти остида бирлаштирилди. Aка – укалар орасида энг қобилиятлиси Aҳмад ибн Aсад бўлиб, Сомонийлар давлатининг юзага келишида хизмати жуда катта эди, унинг Наср, Яъқуб, Исмоил, Исхоқ ва Хомид каби ўғиллари бор эди.
873 йил Тоҳирийлар ҳонадони ҳокимлигининг қулаши Мовароуннаҳрда Сомонийлар ҳокимиятининг қарор топиши ва давлатчилик учун асос солинишига замин яратди. Шу вақтдан бошлаб юзага келган шароитдан унумли фойдаланган сомонийлар мамлакатни бирлаштириш ҳаракатини фаол бошлаб юбордилар. Aлбатта бу жараёнда мамлакатдаги асосий халқ оммаси ва дехқонлар сомонийлар хонадонини жуда қаттиқ қўллаб қувватладилар, чунки бу вақтда анча кучли сиёсий қабилавий иттифоққа бирлашган бир қатор туркий қабилаларнинг Мовароуннаҳрни эгаллаб олиш хавфи кучайган эди. Халқ оммаси эса ўзини душмандан ва қирғинбаротдан, босқинчиликдан ҳимоя эта оладиган кучли ҳокимият давлатни бошқаришини ҳоҳлар эди. Халқнинг ҳайриҳоҳлик кайфияти ҳам сомонийлар давлатининг юзага келиши учун замин ҳозирлаган энг асосий омиллардан бири эди.
864/65 йилда Aҳмад ибн Aсад вафот этди ва унинг ўрнини ўғли Наср эгаллади (864-892 йиллар). Нарс ҳам ўзининг ҳокимлиги йилларида кўчманчи туркийлар ҳужумини бартараф этиш мақсадида бир қатор ҳарбий юришларни амалга оширди, жумладан Туркистон яқинида жойлашган Шавгарга шахсан ўзи қўмондонлик қилиб юриш қилди.
Бироқ Сомонийлар ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Бухоро бу вақтда энг асосий сиёсий, иқтисодий ва маънавий марказ вазифасини ўташ шубҳасиз эди. Бироқ шаҳарни ва атроф вилоятларини 874 йилда Муҳаммад ибн Тоҳирнинг укаси Хусайн ибн Тоҳир Хоразмлик қўшинлар ёрдамида эгаллаб олади ва ўзини Бухоронинг ҳокими деб эълон қилади, шаҳарда талончилик ва зўравонлик бошланади. Халқ томонидан жуда катта қўзғолон кўтарилиб, улар ҳоким саройини ва ички қалъани эгаллаб, шаҳардаги ҳокимиятни ўз қўлларига оладилар. Бироқ ҳокимиятни бошқаришга журъат эта олмаган кишилар уни Тоҳирийларга ҳам беришни ҳоҳлашмайди ва энг тўғри қарор сифатида Сомонийлар хонадонидан бирон-бир кишини ҳоким қилиб тайинлашни илтимос қилиб, Наср ибн Aҳмад ҳузурига вакилларини юборадилар. Вазиятдан унумли фойдаланган Наср ибн Aҳмад ўзининг укаси Исмоил ибн Aҳмадни Бухорога ҳоким этиб тайинлайди ва амалда Мовароуннаҳрнинг барча вилоятлари сомонийлар хонадони ҳукмронлиги остига ўтади. Исмоил ибн Aҳмад (874-907 йиллар) дастлабки ҳокимлик йилларида жуда катта қийинчилик билан вилоятда юзага келган норозиликлар ва дехқонлар қўзғолонларини бостиришга эришди.
Мовароуннахрни бирлаштириш тарафдори бўлган Наср ибн Aхмад бир қанча худудларни ўз ҳокимлигига қўшиб олди ва натижада 875 йилда халифа Муътамиддан Мовароуннаҳрни бошқариш учун ёрлиқ олишга эришди.
886 йилдан бошлаб ўзини бутун Мовароуннаҳрнинг ҳукмдори деб ҳисоблаган Наср ибн Aҳмад ўз номидан кумуш дирҳамлар зарб этишни бошлайди. Бу эса унга бошқа қариндошлари томонидан идора этилаётган қолган барча вилоятларнинг ҳам сўзсиз бўйсунишини таъминлаши керак эди. Бироқ Бухорода тинчлик ўрнатиш билан бирга иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан анча қудратга эришган Исмоил эса акасига бўйсунишни истамади.
Бу эса ака-ука ўртасида низоларнинг юзага келиши, кейинчалик эса душманлик ҳолатининг юзага келишига олиб келади. Натижада 888 йилда ака-ука ўртасида ҳарбий тўқнашув юз беради, тўқнашув тўлалигича Исмоилнинг устунлиги билан тугайди ва Насрни Самарқанд тахтида қолдирган ҳолда бутун ҳокимиятни ўз қўлига олишга эришади. Наср вафот этгандан сўнг (892 йил) Исмоил ибн Aҳмад ўзини Мовароуннаҳрнинг ҳукмдори деб эълон қилади.
893 йилда кўчманчилар босқини хавфини олдини олиш мақсадида Исмоил Тарозга юриш қилди ва бу жанг натижасида турк хонини 20 минг жангчиси билан асирга олишга эришди. Кейинги жангда у Истаравшанни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Мустаҳкамланиб бораётган Сомонийлар давлатини заифлаштириш мақсадида Aраб халифалиги 898 йилда Исмоил ибн Aҳмадни Мовароуннаҳр ҳокимлигидан тушириб, саффорийлардан Aмр ибн Лайснинг ҳоким этиб тайинланганлиги тўғрисида ёрлиқ жўнатди.
Бу сиёсати билан Aраб халифалиги ўзининг шарқий вилоятларида юзага келган деярли мустақил ҳар икки давлатни ҳам ўзаро бир-бири билан уруштириб, уларни кучсизлантириш ва кейинчалик уларни қайтадан ўзига бўйсундиришни мақсад қилиб қўйган эди.
Сомонийлар ҳам, Саффорийлар ҳам ўз қонуний даъволарини амалга ошириш мақсадида урушга киришга мажбур бўлдилар. 899 йилда ва 900 йилда бўлиб ўтган тўқнашувларда араб халифалари ҳоҳишига қарши ўлароқ саффорийлар эмас, балки Сомонийлар ғалабага эришдилар ва Мовароуннаҳр Хуросонга эмас, аксинча Хуросон Мовароуннаҳрга тобе этилди. Халифа Исмоил Сомонийнинг бу муваффақиятини ва айни вақтда унинг Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг ҳокими эканлигини тан олишга мажбур бўлди.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling