эксперт хулосаси

Sana01.01.1970
Hajmi
#182699
Bog'liq
эксперт хулосаси


Тошкент шаҳар Сергели туман касб – ҳунар мактаби.
____________________________________ фани ишчи ўқув дастурига эксперт ҳулосаси
 
Ишчи дастурни тузувчи(лар): ______________________________________________

________________________________________________________________________







Кўрсаткичлар

Эксперт баҳоси

Изох

ҳа

йўқ




Титул варақ

1.

Таълимнинг бошқарув органини номи тўлиқ ва тўғри ёзилгани.






2.

Таълим муассасасининг номи тўлиқ ва тўғри ёзилгани.






3.

Ўқув фани (модули) нинг номи касбнинг намунавий ўқув режасидаги номига мослиги.






4.

Ишчи дастурни ишлаб чиқишга асос бўлган намунавий ўқув дастурнинг номи, тасдиқланган йили тўлиқ ва тўғри ёзилгани.






5.

Мазкур ўқув фани (модули) ўқитиладиган тайёрлов йўналиш (лар) и ва касб(лар) номи тўлиқ ва тўғри кўрсатилгани.






6.

Ишчи дастурни тузувчи (лар) нинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи ва лавозими тўлиқ ва тўғри кўрсатилгани.






Ўқув фани (модули) нинг мақсад ва вазифалари, ўзлаштириш натижасига қўйиладиган талаблар бўлимлари

7.

Ўқув фани (модули) нинг мақсад ва вазифалари қисқа, лўнда ва тушунарли баён қилингани.






8.

Ўқувчининг ўқув фани (модули) ни ўзлаштириш натижасига қўйиладиган талаблар таълим стандартида қайд қилинган талаблар асосида эгаллаши керак бўлган билим ва кўникмалар шу фан (модул) дан нималарни билиши ва қайси амалларни мустақил бажара олиши орқали тўлиқ ва аниқ баён қилингани.








9.

Ўқув фани (модули) бўйича таълим стандартида қайд қилинган талабларни ишчи дастурда иш берувчи (лар)нинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган талаблари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча билим ва кўникмаларни киритиш орқали кенгайтирилгани.








Ўқув фани (модули) нинг машғулот турлари бўйича мавзулар режаси ва мазмуни бўлими

10.

Ўқув фани (модули) мавзуси ва машғулот турлари бўйича мавзулар мазмуни устунида қайд этилган (3- илова, 2- устун) мавзулар номи намунавий ўқув дастур мавзуларига мослиги. Мавзуларга ўзгартириш киритилган ҳолларда, уларни иш берувчилар томонидан тавсия этилганлиги ёки асосланганлиги ва бу ҳақда Педагогик кенгаш қарори мавжудлиги.










11.

Мазкур устунда қайд этилган (3- илова, 2- устун) машғулотлар турлари (назарий ва амалий машғулот, семинар) мавзулари ва мазмуни намунавий ўқув дастур мавзуларига мослиги. Мавзулар ва мазмунга ўзгартириш киритилган ҳолларда, уларни иш берувчилар томонидан тавсия этилганлиги ёки асосланганлиги ва бу ҳақда Педагогик кенгаш қарори мавжудлиги.










12.

Мазкур устунда қайд этилган (3- илова, 2- устун) "Лаборатория иши рақами ва мавзуси" катагига киритилган барча мавзулар сони ўқув режадаги соатга, мавзулари намунавий ўқув дастурга мослиги. Мавзуларга ўзгартириш киритилган ҳолларда, уларни асосланганлиги ва бу ҳақда Педагогик кенгаш қарори мавжудлиги. Лаборатория ишлари мавзулари назарий машғулотнинг мос мавзуси ўтилгандан кейин режалашти­рилгани.










13.

Мазкур устунда қайд этилган (3- илова, 2- устун) машғулот турлари ва уларга ажратилган соатларнинг касбнинг амалдаги намунавий ўқув режасида кетирилган шу фан (модул)нинг машғулот турлари ва уларга ажратилган соатларга мослиги ҳамда мавзулар соатлари 3- устун­да тўғри қайд этилгани.










14.

Мазкур устунда қайд этилган (3- илова, 2- устун) "Мустақил иш" катагига ўқувчи аудиториядан ташқарида мустақил ўзлаштириши ёки бажариши учун фақат дарсда ўтилган мавзуни ўзлаштиришга тегишли уй вазифалари ёзилганлиги. "Мустақил иш"га ажратилган соатлар жами намунавий ўқув режада шу фан (модулга)нинг мустақил ишига ажратилган соатларга мослиги ва бу соатлар 3- устун­га тўғри қайд этилгани.








15.

Ўқув режада фандан курс иши (лойиҳаси) киритилган ҳолда мазкур устунда (3- илова, 2- ус­тун) ўқув режада кўрсатилган соатга мос мавзулари киритилганлиги."Мустақил иш" жами соати курс иши (лойиҳаси)ни бажариш босқичларига иш ҳажмидан келиб чиқиб мос равишда тақсим қилинганлиги. Мавзулар ва "Мустақил иш" соатлари 3- устунга тўғри қайд этилгани.










16.

Шу бўлимнинг "Дидактик материал ва кўргазмали қуроллар" устунига(3-илова, 4- устун) мавзунинг моҳиятидан келиб чиқиб, ўқитувчи томонидан тайёрланган мавзуга мос дидактик материаллар (тарқатма материал­лар, дарсда бажаришга мўлжал­ланган топшириқлар, кўрсатмалар ва бошқалар), шунингдек, мавзуга мос кўргазмали қуроллар (плакатлар, альбомлар, каталоглар, турли коллекциялар, хариталар ва бошқалар) киритилгани.








17.

"АКТ ва таълимнинг техник воситалари"устунига (3- илова, 5- устун) таълим му­ас­­сасасида мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ахборот коммуникация технология­лари (АКТ) ёки бошқа намойиш техникаси воситалари орқали мавзуга оид кўрсатиладиган материаллар (жараёнларнинг анимацион, мультимедиявий тасвирлари, видеофильм ва видеолавҳалар, тақдимотлар, динамик ва статик слайдлар, чизмалар, схемалар ва б.), АКТ воситасида ўқувчилар ўзлаштириш даражасини тезкор назорати, шунингдек, АКТ воситасида мавзуга оид ўқув жараёнида бажариладиган ишлар киритилгани.










18.

"Технологик жиҳозлар, стенд­лар, макетлар, асбоблар, материал­лар ва б." деб ном­­ланган устунга (3- илова, 6- устун) таълим муассасаси имкониятидан келиб чиқиб, фан хоналари ва ўқув устахоналарда мавжуд технологик жиҳозлар, қурилмалар, стенд­лар, макетлар, тренажёрлар, иш қуроллари ва асбоблар, материаллар ва бошқалардан мавзуда қўлланиладиганлари тўғри ва тўлиқ қайд этилгани.










19.

"Дарс жараёнида ўтказиладиган назорат усули" устунига (3- илова, 7- устун) машғулот турлари бўйича дарс жараёнида қўлланиладиган жорий назоратнинг самарали усуллари киритилгани.








20.

"Мавзуни ўзлаштириш учун тавсия этилган адабиёт" устунига (3- илова, 8- устун) ишчи дастурнинг "Тавсия этилган адабиётлар ва интернет сайтлар рўйхати"дан муайян мавзуни ўзалаштириш учун ўқувчига тавсия этиладиган ўқув адабиётининг рўйхатдаги тартиб рақами ва бетлари келтирилгани.













21.

Ишчи дастурнинг "Ўқув фани (модули)нинг моддий-техник таъминоти" бўлимида ўқув фани (модули)га тегишли ўқув хонасида ўтказиладиган машғулот тур(лар)идан ёки ўқув устахонасида ўтказиладиган амалиёт туридан келиб чиқиб машғулот ўтиш учун керак бўладиган жиҳозлар – ўқитувчи ва ўқувчилар сонига мос стол-стул, доска ва б.; таъ­лим­нинг техник-намойиш воситалари; ўқув-методик материаллар, масалан, лаборато­рия ишининг услубий кўрсатмаси, лаборатория ишларини бажариш дафтари, кўргазма­ли қуроллар (плакат, гербарий, альбом, каталог ва б.), маълумотнома, луғат ва бошқа­лар; технолгик жиҳозлар, макетлар, стендлар, иш қуроллари ва асбоблар, материаллар ва б. қайд этилгани.










22.

Ишчи дастурда лаборатория иши қайд этилган ҳолда лаборато­рия ишининг номи ҳамда уни бажариш учун зарур бўлган жиҳоз, ўлчов ва назорат асбоблари, реактив ва бошқалар кўрсатилгани.









Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling