Мотурудий

Sana01.01.1970
Hajmi
#183093
Bog'liq
Мотурудий




Abu Mansur al-Moturudiy

1

Тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир.

2

Ал-Мотуридий яшаган давр Сомонийлар ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Самарқанд дастлаб бу давлатнинг пойтахти бўлиб, сўнгра IX асрнинг охиридан бошлаб пойтахт Бухорога кўчирилди. Бироқ ўша вақтда ҳам Самарқанд Бухоро билан бир қаторда Мовароуннаҳрнинг иқтисодий-маданий маркази бўлиб қолаверади.

3

Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғида 870 йилда (ҳозирги Жонбой районида жойлашган) туғилган бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир. У Самарқандда 944 йилда вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга кўмилган.

4

Мотурудийнинг калом илмига оид асарларига«Китаб Тавҳид» («Аллоҳнинг бирлиги»), «Китаб Мақомат», «Китаб рад авомил лил адила лил кабий» («Каъбий залолатларининг бошланишини рад қилишга бағишланган китоб»), «Китаб байон ва ҳум ул-муътазила» («Муътазила ғавғолари ва ундан қўрқмаслик ҳақидаги китоб баёни»), «Таъвилот аҳл ас сунна » («Сунъийлик анъаналари шарҳи»)киради.Яна Абу Мансур ал-Мотуридийнинг «Ма ҳази аш-шариъа» («Шариат асослари сараси»), «Китаб ал-жадал» («Диалектика ҳақида китоб») каби асарлари ҳам бўлган. Булардан ташқари ал-Мотуридийнинг «Китаб ал-усул» («Диний-таълимот усули китоби») асари ҳам маълум. Ал-Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли сунна» асарида сунний ақидага (таъвилда) зид қарашларни рад қилишга ҳаракат қилади ва Абу Ҳанифанинг қарашларига суянган холда иш кўради.

5

Ал-Мотуридий ислом оламида жуда нозик ҳисобланган «Китаб Тавҳид» — асари бизнинг давримизга етиб келган ва у 1970 йилда Фатҳуллоҳ Хулиф томонидан Байрутда нашр этилган.У ислом динидаги суннийларнинг тўртта асосий мазҳаби асосчиларининг асарларини ўрганиб, фиқҳга ва каломга оид асар ёзади. «Таъвилот аҳли сунна» асари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланади. «Таъвилот»нинг биринчи жилди Қоҳирада 1971 йилда Иброҳим Авадайн ва ас-Саид Авадайнлар томонидан нашр этилган. Абу Мансур умри давомида фақиҳлар, муҳаддислар билан мулоқотда бўлган ва мунозаралар олиб борган. У ислом дини Ҳанафия мазҳабини Мовароуннаҳрда тарқатиш ва ўзидан кейинги авлодларга қусурсиз етказиш ишига муҳим ҳисса қўшди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling