Arxitektura va shaxarsozliik asoslari

Sana01.01.1970
Hajmi
#184942
Bog'liq
Arxitektura va shaxarsozliik asoslari


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРЛИШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси
Сиртқи таълим йўналиши талабалари учун
Архитектура ва шаҳарсозлик асослари фанидан
услубий кўрсатма

Тошкент-2019


1-Мавзу: Ибтидоий жамоа архитектураси


РЕЖА:
1. Палеолит (тош) даври архитектураси
2. Неолит даври архитектураси
3. Бронза даври архитектураси
4.Темир даври архитектураси
Инсоният архитектуравий – қурилиш фаолиятининг бошланиши палеолит даврига тўғри келади ва у энг оддий тош қуроллари ёрдамида одамларнинг ўзига уй-жой қуриши билан боғлиқ. Ёғочга бой жойларда конус –шакл ва икки томонга оғма томли шохлардан ясалган чайлалар кенг тарқалади. Архитектуранинг пайдо бўлиши сўнги палеолит даврига тўғри келади.
Бу даврга келиб қурилиш жараёни фақатгина техник фаолият бўлмасдан, балки одамларнинг маънавий талабларини ҳам қондиришга хизмат қилади. Одий конструкцияларга эстетик томондан ишлов бериш ва қуриш жараёнига бадиий –техник талабрнинг киритилиши қурилиш фаолиятига маълум даражада ғоявий –образ тушунчасини олиб киради.
Неолит даврида тош қуроллари такомиллаштирилиши билан инсоният моддий имкониятлари кенгайди. Бу даврга келиб ёғочдан ясалган уй-жойлар тўғри бурчакли шаклни қабул қилиб, деворлари устунлар ва уларга бириктирилган шох-шаббалар ўримидан иборат эди.
Янги тош даври – неолит даврида меҳнат қуроллари кенг ривожланиши билан ибтидоий жамоа аъзолари дехқончилик ва чорвачилик билан шуғиллана бошлашади. Бу даврда дарёлар ва кўллар устида қозиқ қоқилиб қурилган бинолар тури кенг тарқалган. Бундай турдаги иморатларнинг қурилиши балиқчилик билан шуғилланиш учун яхши шароит яратган.
Неолит даврининг сўнги палласида, яъни бронза асрида металлдан тайёрланган ҳар-хил иш қуроллари пайдо бўлди. Худди шу даврда мегалитик қурулмалар ҳам кенг тарқалди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling