Мавзу 3

Sana01.01.1970
Hajmi
#185487
Bog'liq
Мавзу 3


Мавзу: “Оилавий низолар психологияси”
Режа:
1.Оилавий низолар классификацияси
2. Бириктирувчи ва ажратувчи низолар
3. Қайнона-келин ва қайнона-куёв ўртасидаги низолар
4. Низоларни бартарф этишнинг психологик усуллари
Оилавий низоларнинг энг характерларидан бири бу эр ва хотин ўртасидаги низолардир. Хўш, энг эзгу ниятлар билан, бир-бирларини севиб оила қурган ёшлар нега оила қуришгандан кейин уларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжаллар рўй беради? Улар нима учун учрашадилар? Умуман эр-хотинлик ҳаётида низоларсиз, уруш, жанжалларсиз ҳам яшаса бўладими? Бу каби саволларни Яна кўп давом эттириш мумкин,
Халқимизда гап бор: Ошсиз бўлиши мумкин, лекин низосиз уй бўлмайди, Фақат, низонинг низодан фарқи бор. Бу ҳақда қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз
Ҳақиқатдан ҳам, илк болалиқданоқ кўплаб эртаклар эшитиб, кейинчалик ўзлари ҳам уларни турли китоблардан ўқиб ўсган ёшлар ўзларининг бўлажак оилавий ҳаётларини адекват тасаввур эта олишлари мушкул. Чунки эртакларда ҳам, кинофильмларда ҳам қаҳрамонлар бир-бирларига етушгунларига қадар не-нет машақатларни, заҳматларни бошларидан кечириб, бу йўлда дуч келган қора кучларни енгиб, охир-оқибатда висолга эришадилар. Шундай эртакмонанд тасаввурлар, орзулар оғушида оила қурган ёшлар ўзларининг оилавий ҳаётларида дастлабки муаммоларга дуч келишлари биланоқ, уларнинг оилавий ҳаетлари ўзлари кутганларидек бўлмаётганлиги турмуш ўртоғини танлашда «хато қилганлиги», улар олдинги (тўйдан оддинги) ҳолатига нисбатан маълум даражада, албатта «салбий» томонга ўзгариб қолганлиги кабиларни «тушуна» бошлайдилар. Шунингдек, ёш оилада эр~ хотинларнинг ўзаро муносабатлари ривожланишнинг ўзига хос қонуниятлари, Айниқса, ёш ўзбек оиласида унинг этник, худудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳодда еш келин ва куевнинг Янги ижтимоий шароитларга мослашиши жараёни билан боғлиқ кийинчиликлар эр-хотин муносабатларида низоли вазиятлар ва низоларни юзага келтириш холатлари бўлиб туради.
Афсуски, бундай жараёнлар деярли ҳар бир оила учун муқаррар бўлган ва аксарият ёшлар оила қуриш арафасида ўз никоҳларидан кутмаган жараенлардир.
Оилада юзага келиш эҳтимоли бўлган низо жанжалларнинг сабабларини аниқлаш ва уларнинг оддини олиш масалаларини ижобий ҳал қилиш учун биринчи навбатда, уларнинг кимлар ўртасида юз бераётганлигини фарқлаб олиш, мақсадга мувофикдир. Оилавий низоларда кимлар иштирок этаётганига кўра уларни қуйидагича асосий турларга ажратиш мумкин:

  • Эр-хотин ўртасидаги низолар;

  • Қайнона-келин ўртасидаги низолар,

  • Қайнона-куёв ўртасрхдаги низолар;

  • Овсинлар ўртасидаги низолар;

  • Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар.

Албатта, бу рўйхатни янада давом эттиравериш мумкин, лекин ҳозирча шу юқорида келтирилган билангина кифояланиб, оилавий ҳаётда рўй бериш эҳтимоли нисбатан юқори бўлган низоларнинг энг асосийси бўлмиш эр-хотин ўртасидаги низоларнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофикдир
Психологик адабиетларда низолар шартли равишда «конструктив-бириутирувчи» ва «деструктив-ажратувчи» низоларга фарқланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling