2 Амалий машгулотлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#186593
Bog'liq
2 Амалий машгулотлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАТСИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ

ТАТУ ФФ илмий кенгаши томонидан маъқулланди.

Баённома №____


«___»______________201__ йил.


КОМПЮТЕР ТИЗИМЛАРИ КАФЕДРАСИ


МАъЛУМОТЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАҲЛИЛИ
фанидан
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ
бажариш учун


Ўқув-услубий кўрсатма

Фарғона шаҳри


Ўқув-услубий кўрсатма Маълумотларнинг интеллектуал таҳлили фанига оид амалиш машғулотлар ўрин эгаллаган.


Ушбу ўқув-услубий қўлланма 5330500 – Компютер инжиниринги бакалавриат йўналиши Маълумотларнинг интеллектуал таҳлили фани ишчи дастури асосида тайёрланган ва унга мос келади.

Ўқув-услубий қўлланма кафедра ўқув-услубий семинарида кўриб чиқилди


Баённома №____
«_____»______________201__ йил.

Тузувчилар: кат.ўқ. Х.Сотволдиев


асс. С.Қодиров


Тақризчи: дотс. А.А. Холмурзаев


1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Графда берк бўлмаган энг яқин йўл
Ишдан мақсад:

Услубий кўрсатмалар:

  1. MATLAB — бу вақт синовидан ўтган математик ҳисобларни автоматлаштириш тизимларидан биридир.

  2. МАТЛАБ асосан қуйидаги вазифаларни бажариш учун ишлатилади:

  • математик ҳисоблашлар;

  • алгоритмларни яратиш;

  • моделлаш;

  • маълумотларни таҳлил, тадқиқ қилиш ва визуаллаштириш;

  • илмий ва инженерлик графикаси;

  • иловаларни ишлаб чиқиш;

  • график ишланмаларни яратиш ва бошқалар.

  1. MATLAB тизимини ишга туширилгандан сўнг экранда қуйидаги тўртта ойна пайдо бўлади:

  • Command Window (буйруқлар ойнаси) – энг кўп ишлатиладиган ойна бўлиб, унда фойдаланувчининг буйруқлари бевосита бажарилади ва натижалар келтирилади.

  • Command History (буйруқлар тарихи) – фойдаланувчининг барча буйруқлари сақланади.

  • Workspace (ишчи фазо) – фойдаланувчи томонидан буйруқлар ойнасига киритилган барча ўзгарувчиларни акс эттиради.

  • Сurrеnt Directory (жорий каталог) – проводник дастурига ўхшаш функцияни бажаради.

  1. МАТЛАБ математик хисоблаш тизимида масалаларни ечиш тартиби керакли буйруқларни сатр кўринишида бериш орқали амалга оширилади. Дастурнинг кейинги версияларида бир неча буйруқларни меню қисми ёки ускуналар панели орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

  2. Дастурда буйруқлар фойдаланувчи томонидан берилади. Буйруқлар эса м-файл кўринишида сақланиб, чақирилгандагина ишга тушади. Дастурнинг ишлаш принципи “савол бериб, жавобини ол” тартибига мослашган. Буйруқлар клавиатура орқали киритилиб, натижа Enter тугмаси босиш билан олинади.

  3. Тизимда сатрли буйруқлар киритишнинг асосий қоидаси “>>” – катта математик ифодаларидан кейин ёзишдир. Киритилган математик ифоданинг қиймати Enter тугмаси босилиши билан ans ўзгарувчисига натижавий қиймат юклатилади. Тизимда ўзгарувчиларга қийматлар “=” – тенглик белгиси орқали берилади.

  4. Ўзгарувчилар сифатида ихтиёрий харфдан фойдаланиш мумкин. Агар бир неча ифодадан кетма-кет эмас, умумий тарзда натижа олиш керак бўлса, у ҳолда ифодалардан кейин “;” –нуқтали вергул қўйиш керак.

  5. Берилган математик ифода бир сатрга сиғмаса кейинга сатрга “...” – кўп нуқта орқали ўтиш мумкин. Шунда, сатрларни ягона ифода сифатида аниқлайди ва бажаради.



  1. Буйруқ – MATLAB тизимининг стандарт жойдаги оъекти бўлиб, қуйидагича форматга эга:

<буйруқ> <мазмуни>, бу ерда: <буйруқ> - буйруқнинг стандарт номи; <мазмуни> - ҳар бир буйруқ учун аниқлаштирилади ва келтирилмаслиги хам мумкин.

  1. Ўзлаштириш оператори – икки турга бўлиниди.

  1. Ошкор ўзлаштириш оператори:

<ўзгарувчи номи> = < ифода>.

  1. Ошкормас ўзгартириш оператори:

Ans

  1. “↑ ↓” – пастга ва юқорига тугмалари олдин берилган буйруқларни аниқлайди ва бажаради.

  2. Аниқ объект буйича маълумотнома олиш учун қуйидаги буйруқлардан фойдаланилади: “»help ном” ёки “»doc ном”, бу ерда “ном” — маълумотномаси зарур бўлган объектнинг номи.



  1. Константалар – MATLAB тилининг хисоблаш жараёнида ўзгармас қийматга эга объекти бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:

1.Сонли константалар:

  • бутун;

  • хакикий;

  • комплекс.

2.Мантиқий константалар ( True (рост) ёки False(ёлғон))

  1. Символ(белги) кўринишдаги константалар (апостроф ичига олинган белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги).



  1. Ўзгарувчилар – MATLABнинг хисоблаш жараёнида ўз қийматини ўзгартирувчи объектлардир. Ўзгарувчилар оддий ўзгарувчилар ва массивларга бўлинади.

  2. Функциялар – ички ва ташки функцияларга ажралади. Ички функция – MATLAB тилининг стандарт номи объекти бўлиб, ёпиқ қавслар ичидаги параметрлар асосида амаллар бажарилади.

  3. Асосий математик функциялар рўйхати билан help elfun буйруқси ёрдамида танишиш мумкин.

  4. Ифодалар – MATLAB тилининг объекти бўлиб, операциялар орқали ўзгармаслар, ўзгарувчилар ва функцияларнинг маънога эга бўлган тўпламидир. Ифодалар арифметик, мантиқий ва символли каби турларга бўлинади.

Операциялар – матрицаларни кўшиш, айириш, кўпайтириш, даражага кўтариш, ўнг ва чап бўлиш ва х.к.лар бўлиб, улар хақидаги маълумотларни help ops буйруқси оркали олиш мумкин.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling