Сув ёпиш бўйича хат (2)

Sana01.01.1970
Hajmi
#186882
Bog'liq
Сув ёпиш бўйича хат (2)



Surxondaryoviloyati
Sariosiyotumani
«TO’PALANG
HPD PLATINUM»
Mas’uliyaticheklanganjamiyati





Сурхандарьинский область Сариасийский район Общество с ограниченной ответственностью
«TO’PALANG
HPDPLATINUM»

Manzil: Surxondaryoviloyati, Sariosiyotumani, YangiTo’palangmavzesi. Tel.: + 99897-244-48-00Webmail: hpd_platinum@uzgidro.uz,E.mail: oootupalangsuvgesqurilish@mail.ruOKED: - 42910


H/r: 20 208 000 800 429 410 001. OAT «Turon bank» Тermizfiliali,MFO: 00328 STIR: 200 494 536;

14” сентябрь 2020 г. №


Хоразм вилояти ҳокими
Ф.Эрмановга.
Нусхаси: “Чапқирғоқ Амударё Ирригация Тизими Ҳавза бошқармаси”
бошлиғи О.Уразовга


“Хоразм вилоятида магистрал суғориш каналларини реконструкция қилиш” лойиҳаси бош мухандиси С.Юлдашевга


Ҳурматли Фарҳод Уразбоевич,

Сизга шуни маълум қиламизки “To`palang HPD Platinum” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил
27-28 январ кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида “Хоразм вилоятида жойлашган Тошсақа тизимидаги магистрал суғориш каналларини реабилитация қилиш” лойиха доирасидаги Пакет№4 “Хўжаликлараро каналларни иншоотлари билан реконструкция қилиш” объектини жадаллаштириш бўйича берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган йиғилишнинг
№29 баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилининг 3 февралдаги №05-03/1-1022 баёнига асосан Шовот туманида жойлашган “Бег-яб” каналида қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг август ойида “Бег-яб” каналининг ПК231+41 даги қуриб битказилган сув тўсиш иншоотининг (затвор) ҳаракатлантирувчи қисми ноъмалум шахслар томонидан ечиб олинган ҳамда аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан каналнинг қолган қисмларида бетон қопламаларини шикастлаб, қувурлар ўрнатиб олганлик ҳолатлари учрамоқда натижада инвестиция ҳисобидан қурилаётган ушбу каналнинг сифатига таъсир кўрсатибгина қолмай жамиятимизга, халқнинг манфаатига катта зарар етказилмоқда.
Бундан ташқари Шовот тумани иригация ва мелиорация булими мутахассислари каналда олиб борилаётган қурилиш ишларига умуман бефарқ. Лойиха бўйича бузилган (демонтаж) эски сув иншоатларининг бетон қувурлари хамда темир затворларни келиб қабул қилишдан бош тормоқдалар натижада ушбу эхтиёт қисимларни талон тарож бўлиши эхтимоли бор.
Шу билан бирга янги ўрнатилган сув тўсиш (затвор) мосламаларидан суғориш мақсадида фойдаланиб келишмоқда.
Сиздан юқоридаги ҳолатларни бартараф этилишида ва қуриб битказилган сув тўсиш иншоатларини (затвор) мосламалари билан бирга далолатнома тузиб қабул қилинишида тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Фотолавҳалар хатга илова қилинади .


Ҳурмат билан
Директор : Н.Фаттоев.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling