11-маъруза

Sana01.01.1970
Hajmi
#188157
Bog'liq
11-маъруза



11-
маъруза: Компьютер тармоқлари асослари 
основные понятия, топологии, модель TCP/IP 
Компьютер тармоқлари 
Компьютер тармоқлари бу – бир бирига осонлик билан маълумот ва 
ресурсларни тақсимлаш учун уланган компьютерлар гуруҳи. Компьютер 
ахборотни маълумот йўллари орқали узатади. Кенг тарқалган компьютер 
тармоғи бу – Интернет. Компьютер тармоқлари қуйидаги хусусиятларга эга: 

бир компьютердан бошқасига ресурларни тақсимлашга имкон 
беради; 

бир компьютерда файлларни ва бошқа ахборотни сақлаш ва булардан 
бошқа компьютердан туриб фойдаланиш имконини беради; 

тармоқ орқали компьютерга уланган ихтиёрий қурилма унда 
сақланган файллардан фойдаланиши мумкин. 
Кўплаб соҳаларда, электрик инжиниринг, телекоммуникация, Computer 
science, ахборот технологияларида компьютер тармоқлари концепциясидан 
фойдаланилади. Булар фойдаланувчилар орасида осонлик билан мулоқот 
ўрнатиш имконини беради.
Open System Interconnection (OSI) Model 
OSI 
модели тармоқ бўйлаб маълумотлар алмашинувини аниқлаштириш 
учун тақдим этилган модел. У қолиб бўлиб, бир қурилмадан тармоқ орқали 
бошқа қурилмага маълумот оқиб ўтишини тасвирлайди. OSI модели икки 
нуқта орасидани алоқани 7 та турли сатҳлар гуруҳига ажратади. Ушбу моделда 
манба компьютердан маълумот пастки сатҳа қараб ҳаракатланса, масафадаги 
компьютерда эса пастдан юқори сатҳга қараб ҳаракатланади.
OSI 
модели қуйидаги хусусиятларга эга: 

тармоқ бўйлаб амалга оширилган алоқани осон тушунилишини 
таъминлайди; 

дастурлар ва қурилмалар ишлашини кўрсатади; 

фойдаланувчиларга янги топологияни тушунишга ёрдам беради; 

турли тармоқлар орасидаги функционал боқлиқликларни осон 
солиштириш имкониятига эга. 
OSI 
моделида протоколлар тўплами мавжуд бўлиб, бир томонни бошқа 
томон билан алоқасини таъминлаш имконини беради (11.1-расм).


11.1-
расм. OSI модели 
OSI 
моделининг ҳар бир сатҳида турли даражали қоидалар мавжуд 
бўлиб, улар турли вазифаларни бажарадилар. 7 қатламли OSI моделини ишлаб 
чиқишда фойдаланилган принциплар қуйидагилар: 

Ҳар бир сатҳ турли тушунчаларга ва умумий кўринишларга эга 
бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир сатҳни яратиш абстракция 
даражасига асосланади. 

Ҳар бир сатҳ турли вазифани бажаришга муҳтож. 

Ҳар бир сатҳда амалга оширлувчи вазифа ушбу сатҳда ишловчи 
стандарт протоколларга асосланишга мавжур. 

Барча вазифалар бир хил сатҳда тақдим этилмаслиги зарур. Сатҳни 
танлиниши амалга оширилувчи функциялар сонига боғлиқ бўлади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling