19- маъруза Яримўтказгичли диодлар


Download 0.92 Mb.
Sana04.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1157390

19- маъруза

Яримўтказгичли диодлар

Режа

1. Тўғриловчи диодлар.

2. Диодларнинг турлари ва схемада белгиланиши.

Тўғриловчи диодлар

Тўғриловчи диод- ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириб бериш учун мўлжалланган.

Бир ярим даврли оддий тўғриловчи қуйидагича ишлайди:

Ўзгарувчан ток манбасидан кучланиш VD диод орқали ўтиб юкламага келади. Мусбат ярим давр вақтида диод очиқ ҳолатда бўлади ва ўзидан токни юкламага ўтказади. Сигналнинг манфий ярим даври навбати келганда диод ёпилади ва юкламага ток ўтмайди.

Қўлланиши: Ёритгич (фонарь) учун зяряд қурилмаси.

Тўғриловчи диодлар

Тўғриловчи диодлар ВАХ

Диодларнинг турлари

Стабилитронлар кучланишни стабилизациялаш учун мўлжалланган. Уларнинг диодлардан фарқи анодга минус, катод плюс кучланиш берилади. Агар диодни ВАХ да мусбат чизиқ қўлланса, бунда тескари кўринишда бўлади. Асосий параметри стабилизация кучланиши (Uст).

Диодларнинг турлари

Варикап [англ. vari(able) - ўзгарувчан ва cap(acity) - сиғим]. (сиғимли диод) унга берилган кучланишга қараб ўз қаршилигини ўзгартиради. У ЮЧ тебранишлар контурларини созлаш учун ўзгарувчан сиғимли бошқарилувчи конденсатор сифатида қўлланилади.

Диодларнинг турлари

Шоттки диоди –тўғри уланганда кичик кучланишлар тушушига эга бўлган яримўтказгичли диод кўринишида ишлайди. Оддий диодлардан фарқи Шоттки барьери сифатида металл-яримўтказгич ўтиш қўлланилади.

Хусусиятлари: тўғри улангандаги кичик кучланиш, юқори силжиш (утечки) токи, жуда кичик тескари қайта тикланиш заряди. Бундай диодларда диффузия йўқ, бу ноасосий ташувчилар инжекцияси билан боғлиқ, яъни улар фақат асосий заряд ташувчилар билан ишлайди, уларнинг тезкорлиги барьер сиғими билан ифодаланади.


детекторли Шоттки диодининг структураси : 1 — я/ў таги (подложка); 2 — эпитаксиал плёнка; 3 — металл-я/ў контакти; 4 — металл плёнка; 5 — ташқи контакт.

Диодларнинг турлари

Туннел диоди-тўғри уланган кучланишда унинг ВАХ да туннель эффекти билан ҳосил бўлувчи манфий дифференциал қаришиликли соҳа пайдо бўлади

 


U1−U2 кучланишлар диапазонида диод ВАХ дифференциал қаришилиги манфий

Диодларнинг турлари

Оптронлар (оптожуфтликлар) – электр сигналини ёруғлик оқимига айлантириб бериш учун мўлжалланган электрон қурилма. Уларнинг ёруғлик сигналлари оптик канал орқали узатилади, тескари узатиш эса ёруғликни электр сигналига айлантириш орқали ҳосил бўлади.


Радиоэлектрон қурилмаларнинг галваник изоляцияланган электр занжирларида калит сифатида фойдаланиш ҳамда манба блокларида кучланишни стабиллаш учун қўлланилади

Диодларнинг турлари

Тиристорлар-ўтказувчанлиги учинчи-бошқарилувчи электрод билан бошқариладиган диодлар. Асосий қўлланиш соҳаси: қувватли юкламани бошқарилувчи электродга берувчи кичик (заиф) сигнал билан бошқариш. 

Диодларнинг турлари

Фотодиод - унинг фотосезгир соҳасига тушувчи ёруғликни (светни) электр токига айлантириб бериш учун мўлжалланган.

Диодларнинг турлари

Нурланувчи диод (светодиод)- ундан электр токи ўтганда ёруғликни (светни) нурлайди.

Диодларнинг турлари

Инфрақизил диодлар-инфрақизил (кўринмас) диапазонда (тўлқин узунлиги 1-2 мм дан -0.74 мкм гача) ёруғликни нурлатади.

Қўлланиши: оптик ўлчов асбоблари, масофадан бошқариш қурилмалари, видеокузатув камераларида, қоронғида тасфирни кўра олиш қобилиятига эга. ИҚ диодни ёнишини уяли телефон камерасидан кўриш мумкин.

Инфрақизил нур

Назорат саволлари

1. Тўғриловчи диодлар.

2. Диодларнинг турлари ва схемада белгиланиши.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling