Андижон шахар ХТБ тасарруфидаги 45

Sana01.01.1970
Hajmi
#190805
Bog'liq
Андижон шахар ХТБ тасарруфидаги 45





Андижон шахар ХТБ тасарруфидаги 45-умумтаълим мактаби 3-«Д»
синф ўкитувчиси Юлдашева Мархабохоннинг CОВИД-19 пандемия
даврида масофавий олиб борилган ишлари тўғрисида



ХИСОБОТИ
Мен Юлдашева Мархабохон 2020-йил 16-мартдан пандемия сабабли Республикамиздан эьлон қилинган карантин кунларида куйидаги ишларни амалга оширганлигим тўғрисида қуйидагиларни изохлайман.
Синфимда жами 26 ўкувчи бўлиб:
Улардан 6 таси қизлар
20 таси ўғил болалар
Мактабда таълим ўзбек тилида олиб борилади. Карантин эълон қилинган кундан бошлаб яъни 16 март кунидан барча синф рахбарлари ўз ўкувчилари билан ота-оналарига телефон оркали боғланиб тушунтириш ишлари олиб борилиши ва шахсий гигиенага амал қилиб уйда қолиши тушунтирилди. 17-март кунидан бошлаб ота -оналар, ўкувчилар ва ўкитувчилар учун бахорги таътил вактида ўкувчиларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этиш, ўкув дастуридаги мавзуларни осон ўзлаштириш ва уйда мустакил билим олишларига кўмаклашиши максадида хар бир синф учун алохида телеграм гуруппалари ташкил этиш топширилди. Фан ўкитувчилари ва ота-оналар ушбу каналларига аъзо бўлишлари оркали фарзандларини уйда билим олишлари учун тегишли шарт шароит ва имкониятдан фойдаланишлари тавсиф этилди. 18-мартдан ўкувчиларга ўз ижодкорлиги ва билимларини ошириш максадида танлов эълон қилинди. 20-мартдан бошлаб видеодарсларни ота-оналарга тушунтириш ишлар олиб борилди.
Халк таълими вазирлиги “ОНЛАЙН ДАРСЛАР” масаласида тушунтириш ишларини олиб бориш хакида эълон қилди ва синф




рахбарларига топшириклар етказилди. Шу кундан бошлаб ўкувчиларни вазифа бажараётган жараёнини фотосуратларини ижтимоий тармокларда ва ХТБ телеграм каналларида ёритиш бўйича старт берилди. “5 ТАШАББУС хоиадоиида ” йўналишларида ишлар амалга оширилди. Ўкувчиларга А4 форматга буюк аждодларимиз Амир Темур каби буюк саркардамиз таваллуд куни муносабати билан расмини чизиш топшириғи берилди. 30-март куни Ўзбекистон Халк шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 66 йиллигига “Шоир М.Юсуф мухлисиман” шиори остида 2020-йил 1-апрелдан 25-апрелгача танлов эълон қилинди. Танлов 3 йўналишда:

  1. Тасвирий санъат

  2. Мусика

  3. Шеърият

Танловда ўқитувчилар ва ўкувчилар фаол иштирок этдилар.
Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига бағишлаб 31 март куни вилоят халк таълими бошкармаси томонидан “Куч адолатдадир” шиори остида 33-мартдан 9-апрелгача онлайн танлов эълон килинди.Танловда 3-“Д” синф ўкувчилари амалий санъат, тасвирий санъат йўналишлари бўйича ижодий ишлари билан қатнашдилар.
Республика таълим марказидан “Фарзандим билан дарс қиламан” янги лойиха онлайн танлови эълон қилинди. Бу танлов 5 та босқичда ўтказилди. Синф рахбарлари синфдаги хар бир ўкувчи билан боғланиб уйда ТВ дарслар кўраётганлиги, топшириклар бажарилаётганлиги хакида мактаб маъмурияти томонидан назорат қилиниши хисоботи бериб борилди. 2020 йил 1 апрелдан ўкитувчилар масофадан фаолият юритишни бошлади. Хар бир синф учун телеграм каналларида группа очиш ва уни ЎТИБДЎ ва ММИБДЎлар назорат қилиши директор томонидан топширилди. 3 - “Д” синф ўкувчилари спортда эришаётган ютуклари, 5 та мухим ташаббуснинг спорт йўналиши бўйича бажараётган машклари ижтимоий тармокларда ёритиб борилди.




Жисмоний тарбия ўкитувчиси Абдукодиров Омонилло ўкувчиларга бадантарбия ва соглик учун фойдали сут махсулотлари ва сабзавотлар хакида хам керакли маълумотларни жойлаб борди. 6 апрелдан синф рахбарлари онлайн журналлар тўлдириб бориш тартиби тушунтирилди. Электрон бахолаш тизимлари ўкитувчиларга етказилди. Андижон вилояти ХТБ # уйда қолинг расмий каналига барча ўкитувчиларни уланиши тушунтирилди.
2020-йил 17 апрелдан 15-майгача “Улуғ халк қудрати жўш урган замон ” шиори остида “ Тарбиявий соат ” ишланмаларининг онлайн танлови эълон қилинди.
“9-май хотира ва кадрлаш куни” га “Эслайман! Фахрланаман!” “Номингиз дилларда мангу ”синфлараро танлов эълон қилинди. Бу танловда ўкувчилар ва ўкитувчилар фаол қатнашдилар. Видеослайдлар ва видеороликлар таййорланиб Онлайн дарс жараёнида намойиш қилиб борилди.
19-апрел куни

  1. “5 ташаббус хонадонда” расм ва видеороликлар жойлаш,

  2. Танловларга ўкувчиларни жалб қилиш, ижодий ишларни, видеодарсларни ижтимоий тармоқларида ёритиш,

  3. “ Томоркамда 10 кунлик чорлов ” мавзусида ижтимоий тармоқларда иштирок этиш.

  4. “Менинг севимли мактабим” танловида ўкувчилар иштирокини таъминлаш.

  5. Амалий фанлар ойлигида расм, чизмачилик ва бошка фанлар бўйича расмлар кўпайтириш.

  6. “Хаёт гўзал, Хаётга қўшилинг!” мавзусида челленж қилиб бориш.

  7. Мухаммад Юсуф шеърларидан челленж қилиб бориш хакида топшириклар берилди.


Улуғ халк қудрати жўш урган замон мавзусида ўкитувчилар томонидан тарбиявий соат ишланмалари тайёрланди ва ўкувчиларга онлайн оркали




Ўзбекистон умумий уйимиз мавзусида тарбиявий соат ишланмалари видероликлари ўкитувчи ва ўкувчилар томнидан ишланди ва тақдим қилиб борилди.Ўкувчилар орасида “Менинг оилавий шажарам танлови ” ўтказилди синфимиз фаол қатнашди.
15-май оила куни муносабати билан “Менинг оилам ” мавзусида видеороликлар тайёрланиб ёритиб борилди. Хозирда 1-июнь болаларни химоя қилиш куни муносабати билан видеороликлар, расмлар танлови ўтказилмоқда. Бу онлайн дарсларда фаол қатнашган ота-оналар мактаб рахбарияти томонидан ташаккурнома билан ўкувчилар эса мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.


3-“Д” синф рахбари:


Юлдашева М


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling