Лаборатория иши 2 охиргиси 2019 й

Sana01.01.1970
Hajmi
#191318
Bog'liq
Лаборатория иши 2 охиргиси 2019 й


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА - ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ
ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ

ТЕМИРБЕТОН ВА ТОШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” ФАНИДАН


3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ БАЖАРИШ УЧУН

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА



ТОШКЕНТ – 2019
“Темирбетон ва тош конструкциялари ” фанидан тажриба ишлари – Тошкент 2019 йил 12 бет.
“Темирбетон ва тош конструкциялари” фанидан лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатма “Қурилиш конструкциялари” кафедрасининг 2019 йил 27 августь кунида бўлган йиғилишида кўриб чиқилган (баённома № 1) маъқулланган ва чоп этишга тавсия қилинган.
Услубий кўрсатма “Бино ва иншоотлар қурилиши” факультетининг 2019 йил 27 августь кунида бўлган йиғилишида (баённома №1) маъқулланган ва чоп этишга тавсия қилинган.

Тузувчилар: катта ўқ. Сайдазимов М.


асс. Азимов А.А.
асс.Ходжаев Д.Х.
асс.Саидакромов А.А.
асс.Тухтабаева М.А.
Тақризчилар: т.ф.д. проф. Ходжаев А.А
т.ф.н. проф. Мирзаев П.Т.

“Темирбетон ва тош конструкциялари” фанидан лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатма Тошкент архитектура қурилиш институти Илмий-услубий Кенгашининг 2019 йил 28 августь кунидаги №1-сонли мажлисида мухокама этилди ва нашрга тавсия этилди.


“Темирбетон ва тош конструкциялари” фанидан тажриба ишлари учун услубий қўлланма 5340200 “Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналиши мутахассислари учун ишлаб чиқилган.
Кириш
“Темирбетон ва тош конструкциялари” фанидан ўтиладиган лаборатория машғулотлари 5340200 – “Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, ушбу фаннинг Давлат таълим стандарти томонидан белгиланган фаннинг мазмунига қўйилган малакавий талабалар ва фаннинг намунавий дастури асосида тузилган. Бу услубий кўрсатма уларга “Темирбетон ва тош конструкциялари” фанидан олинган билимларни чуқуроқ ўрганишга, мураккаб синаш изланишларни ўтказишда малака ҳосил қилишга ёрдам беради.
Услубий кўрсатма 4 лаборатория ишидан иборат бўлиб, бунда лаборатория ишининг мақсади, керакли асбоб ускуналар, иш тартиби ва олинган натижаларни ишлаб чиқиш ҳақида маълумотлар берилган.

  1. Бетоннининг кубик ва призма мустаҳкамлигини аниқлаш.

  2. Арматурани чўзилишга бўлган мустаҳкамлигини аниқлаш.

  3. Темирбетон тўсинни нормаль кесим бўйича мустаҳкамлигини аниқлаш.

  4. Темирбетон тўсинни қия кесим бўйича мустаҳкамлигини аниқлаш.

Лаборатория машғулотларини тайёрлаш ва ўтказиш талабалар кучи шунга ажратилган вақт давомида бажариш мўлжалланади. Услубий кўрсатма “Темирбетон ва тош конструкциялари” фанидан лаборатория машғулотларини ўтказишда Тошкент архитектура – қурилиш институтининг тажрибаси асосида тузилган.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling