Musiqa togaraklarini tashkil qilish. 1-mavzu konspekti

Sana01.01.1970
Hajmi
#191635
Bog'liq
Musiqa togaraklarini tashkil qilish. 1-mavzu konspekti


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРГОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
САНЬАТШУНОСЛИК ФАКУЛТЕТИ
Mусика таьлими” йуналиши
Maxсус сиртки 18-17 гурух талабаси
Бурхонов Элёржоннинг
Мусика тугаракларини ташкил килиш”
Фанидан
1-мавзу конспекти.

Мавзу-1.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг хусусияти.


Режа:
1. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг хусусиятлари.
2. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг шакллари.
3. Мусиқа таълимида синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг шакллари. 4. Мусиқа таълимида тўгараклар ва уларни ишини ташкил қилиш.

Синфдан ва мактабдан ташкари ишлар ўзига хос хусусиятлари билан ўқув машғулотларидан фарқ қилади. Синфдан ташқари иш бир томондан синфдаги ишнинг давоми бўлса, бошқа томондан ўқувчиларни мусиқага қизиқтириш имкониятларини анча кенгайтиради. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг қизиқиши, истаклари, хоҳиш ва эҳтиѐжларига ҳамда лаѐқатларига суянган ҳолда уларнинг дарсдан бўш вақтларида ўқув тарбия жараѐнини тўлдиради.


Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини, ташаббускорликларини оширишга имконият яратади.
Синфдан ташқари ишларнинг ўзига хослиги шундаки тўгарак дастурларининг ранг-баранг улар мазмунидаги ўсмир йигит-қизларнинг шахс сифатида шаклланишлари учун янги имкониятлар яратади. Бу ишлар ўқувчиларни қизиқтирадиган ва мазмундор бўлиши керак. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, бу ишларнинг мажбурий дастурининг йўқлигидир. Ўзбекистон Республикаси ХТВ томонидан намуна сифатидаги дастурлар ишлаб чиқилган, лекин маҳаллий шароитлар ва имкониятларни ҳисобга олиб ана шу дастурлар асосида ўзлари учун аниқ мақсадга қаратилган иш режа тузиб шу асосида иш олиб борадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, синфдан ва мактабдан ташқари ишлар (тўгараклар, суҳбатлар, маъруза, экскурсия, мунозара, мулоқот, адабий кеча, илмий-амалий конференция, турли ѐзувчилар, ишлаб чиқариш илғорлари, шоирлар, санъат арбоблари, спортчилар, олимлар билан учрашувлар ва хоказо) учун тузилган иш режа ва дастурлар Ўзбекистан Республикаси ХТВ нинг 1999 йил 30 июлдаги 8/5 сонли хайъат қарори билан тасдиқланган «Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепцияси» ва «Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари»га мос келиши керак. Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларнинг мазмуни болаларнинг мактабда олган билимларига таяниши ва бу билимларни чуқурлаштиришга ҳамда кенгайтиришга, ўқувчиларнинг бу билимларни амалда ва ижтимоий-фойдали фаолиятида қўллашларига ѐрдам бериши лозим. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг қуйидаги шакллари бор:
A) оммавий ишлар: мусобакалар, кўргазмалар, конкурслар, кечалар, эрталиклар, экскурсиялар, конференциялар, спартакиадалар, учрашувлар.
Б) Тўгарак ишлари: ѐш физиклар, математиклар, табиатшунослар, ѐш рассомлар, драма тўгараги ва турли мусиқа тўгараклари.
B) Ўқувчиларнинг мустақил машғулотларини йўлга қўйиш, бунда ўқувчилар фан ва техниканинг бирон соҳасини ўрганиш учун мустақил ишлайдилар ѐки мустақил равишда турли моделлар қурадилар.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг бу шаклларидан энг кўп қўлланиладигани тўгарак ишларидир. Тўгаракларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: фанга оид тўгараклар, фанлараро тўгараклар ва фандан ташкари тўгараклар. Мусиқа таълими ва тарбияси асосидаги синфдан ва мактабдан ташқари ишларда:
1. Мусиқа таълими дарсларида ўқувчилар олган билим ва кўникмаларини мустахкамлаш, умумлаштириш ҳамда кенгайтириш.
2. Мусиқа таълимига асосланган ижодий фаолиятга ўқувчиларни жалб қилиш.
3. Замонавий мусиқа асарлари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш.
4. Мусиқа тўгараги машғулотларида касб-ҳунарга йўналтириш тайѐрлаш.


Мусиқа таълимига асосланган синфдан ташқари ишлар турли шаклларда амалга оширилади. Тўгараклар, оммавий тадбирлар ва бошкалар шулар жумласидандир. Мусиқа тўгараги синфдан ташқари ишнинг синалган шакли бўлиб, мактабларда ўқув фанлари асосида ташкил қилинади. Мусиқа таълимидан фанга оид тўгараклар жумласига хонандалик, рақс, ижрочилик, жамоа қўшиқчилиги ва бошқалар киради. Мусиқа тўгараги машгулотларида ўкитиш услублари қўйилган дидактик мақсадларга, ўқув манбаларининг мазмунига, ўкувчилар ва ўкитувчининг тайѐргарлик даражасига қараб танланади. Мусиқа тўгараги машгулотларида ўқувчилар ишини ташкил қилишнинг якка ижрочилигини, куйлаш малакасини, жамоада ансамбль бўлиб ижро этиш каби ҳар хил шакллар қўлланилади. Ўкувчиларнинг қизиқиши жиҳатдан қараганда эса уларнинг якка ижрода ўргатишдан кўпроқ фойдаланиш керак. Мактабдан ташқари таълим муассасалари - болалар ва ўсмирлар билан мактабдан ташқари иш олиб борувчи ижтимоий-ташкилий ва услубий муассасалар. Мактаб билан яқиндан боғланиб иш юритади. Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиѐти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради. Улар йил бўйи ишлайди. Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиѐжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-нафис, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумким. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида умумий ўрта таълим мактабларининг, барча синф ўқувчилари ўз ихтиѐрлари билан мактаб ўқув дастуридан ташкари қўшимча фанлар, санъат турлари, бадиий ҳунармандчилик ва бошқа касб-ҳунар, спорт турларини ўрганадилар. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқувчилар учун турли йўналишлар бўйича тўгарак, клуб, студия, ансамбль, гуруҳ ва шу кабилар ташкил килинади. Мактабдан ташқари таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатларга мувофиқ фаолият олиб боради. Ўзбекистонда мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолият кўрсатади, уларда 200 дан ортиқ мактабдан ташқари таълим-йўналиши бўйича 33 мингдан зиѐд турли тўгарак, клуб, секция, студия, ансамбль ва бошқа ижодий уюшмалар ташкил этилган. 2002-2003 ўкув йили бошида мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олувчилар 715 минг ўкувчини ташкил этди.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling