5 vaziyat

Sana01.01.1970
Hajmi
#194764
Bog'liq
5 vaziyat


5-ВАЗИЯТ
Талаба ўқитувчига шундай дейди: «Сизнинг яқин икки дарсингизга мен кира олмайман. Чунки шу вақт мобайнида Ёшлар гуруҳи концерти томошасига бормоқчиман».
Унга қандай жавоб бериш керак?
1. «Бориб кўрчи!»
2. «Кейин ота-онаг билан келишингга тўғри келади».
3. «Бу сенинг ишинг, ахир назоратларни мен топширмайманку. Қолдирган дарсларингни қайта ўзлаштиришга тўғри келади, кейин мен сендан албаттасўрайман».
4. «Менимча, сен дарсларга жуда масъулиятсизлик билан қарайсан».
5. «Балки сен яхшиси умуман академ таътил оларсан?»
6. «Хўш, кейин нима қилмоқчисан?»
7. «Айт-чи, нега сен учун концертга бориш дарсдан кўра муҳимроқ бўлиб қолдийкан? Мен буни билишига жуда қизиқяпман».
Мен "Бу сенинг ишинг, ахир назоратларни мен топширмайманку. Қолдирган дарсларингни қайта ўзлаштиришга тўғри келади, кейин мен сендан қайта сўрайман" деган бўлар эдим. Чунки ҳечқачон талабани маъсулятсизликда айбламаслик керак, дарсларга қатнашмаяпсан, ота онанга айтаман деб, қўрқитиб ҳақоратламаслик керак, лекин талабани жуда ҳам эркин қўйиб ҳам юбормаслик керак. "Боришинг мумкин нима қилсанг қил" деб ҳам айтмаслик керак. Жуда ҳам тергамаслик керак, чунки талабанинг психологиясига тўғри келмаслиги ва унга ёқмаслики мумкин ва талабада дарсга, ўқитувчига бўлган қизиқиш ва ҳурмат ёъқолиши мумкин. Лекин талаба кетишига рухсат бериш учун ўқитувчи ҳам ўзининг шартини қўйиши керак деб ўйлайман. Масалан "Бўпти, кетишинга рухсат бераман, лекин сен менга қолдирган дарсингни қайта топширишга ваъда берсанг", деб ўз шартини билдириши керак деб ўйлайман. Ҳар тарафлама талабани ушлаб туриш керак, яъни жуда эркинлик ҳам бермаслик керак, жуда қаттиқ қўл ҳам бўлмаслик керак деб ҳисоблайман.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling