f79046492ffd803a6eafb54c3af7569a-2

Sana01.01.1970
Hajmi
#197226
Bog'liq
f79046492ffd803a6eafb54c3af7569a-2



КОНЦЕПЦИЯСИ
 
 
2020 
Ўзбекистон Республикаси мактабгача
умумий ўрта, профессионал ва олий 
таълим тизимларида “Информатика ва 
ахборот технологиялари” фанини 
ўқитишни ривожлантириш
Лойиҳа


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва 
олий таълим тизимларида Информатика ва ахборот технологиялари фанини 
ўқитишни ривожлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикасининг
2035 йилгача ривожланиш Стратегиясининг концепцияси, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси 
мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4312-сонли Қарори, 2019 йил 29 апрелдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сонли 
ҳамда 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада 
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-
сонли ва ва 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълими 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармонлари, 2025 йилгача Ўзбекистон 
саноатининг ривожланиши концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида 
белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
2. Концепция мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим 
тизимларида 
информатика 
таълимини 
ривожлантиришнинг 
асосий 
тенденцияларини белгилаб беради, жумладан:
ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни 
белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ва мамлакатда амалга 
оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш; 
информатика таълими меъёрий хужжатларини таълим сифати ва кадрлар 
тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш; 
информатика таълими бўйича мактабгача, умумий ўрта, профессионал 
ва олий таълим тизимлари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини 
узвийлигини таъминлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш; 
информатика таълими мазмуни ва моҳиятини сифат жиҳатидан янгилаш, 
шунингдек ўқитишнинг янги аспектдаги методикасини ишлаб чиқиш, таълим-
тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич 
татбиқ этиш; 
мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим тизимларида 
информатика 
таълимининг 
ўзаро 
интеграциясини 
таъминлаш 
ва 
битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали ҳаётга тайёрлаш ишларини 
ташкил этиш; 
информатика таълими мазмуни, мустақил ҳаётда қўллаш имконияти 
бўлган технологик саводхонликни, танқидий фикрлаш ва ижодкорлик 
компетенцияларини шакллантириш; 
информатика таълимини ташкил этишнинг замонавий шакл, метод ва 
воситалари асосида дуал тизимли ўқув модулларини ишлаб чиқиш; 
Лойиҳа


таълим жараёнига миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар 
асосида битирувчиларни тарбиялашнинг самарали методикасини кенг жорий 
этиш; 
информатика таълими жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий 
усулларни жорий этиш; 
ўқув-тарбия 
жараёни 
самарадорилигини 
ва 
натижавийлигини 
таъминлашда инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини тадбиқ этиш; 
информатика таълимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва 
бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;
эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган 
иқтисодиётни ривожланиши ҳамда тадбиркорлик, касаначилик фаолиятини 
кенг жорий қилишда ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва 
қизиқишларини аниқлаш; 
меъёрий хужжатларда назарда тутилган компетенцияларга асосланган 
баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; 
ишлаб чиқариш жараёнлари юқори даражада саноатлашган Буюк 
Британия, Франция, Германия, АҚШ, Израил, Жанубий Корея, Хитой Халқ 
Республикаси ва бошқа ривожланган давлатларнинг таълим тизимида ҳам 
Информатика фани умумий таълимнинг асосий бўғини ҳисобланиш 
тажрибасидан миллий хусусиятларни ва мамлакатда амалга оширилаётган 
ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда жаҳон бозорига малакали кадрлар 
тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш; 
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурида назарда тутилган вазифаларни 
амалга ошириш мақсадида Информатика таълимининг меъёрий хужжатлари 
(ДТС, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари) ни ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш;
Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида тахсил 
олаётган талабалар ва ўқувчиларнинг ахборотлашган жамиятда таълим олиши, 
келажакда рақамлаштирилган муҳитда яшаши ва ишлаши учун эгаллаган 
кўникмаларни бойитиш ҳамда лаёқатини шакллантириш; 
Информатика ва АТ фани Давлат таълим стандарти талабларини таълим 
сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга 
мувофиқлигини таъминлаш; 
Информатика таълими бўйича умумий ўрта таълим муассасалари 
битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини амалиётга татбиқ этиш; 
умумтаълим муассасаларининг методик ва моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш;
Информатика таълими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, 
шунингдек ўқитиш методикасини такомиллаштириш; 
Информатика таълимида вариатив ўқув модулларини ишлаб чиқиш; 
Таълим олувчиларни лойиҳа ва ўқув-тадқиқотчилик фаолиятига жалб 
этишнинг методикасини ишлаб чиқиш;
Лойиҳа


таълим жараёнига таълим олувчиларни миллий, умуминсоний ва 
маънавий қадриятлар асосида тарбиялашнинг самарали шакл, усул ва 
воситаларини кенг жорий этиш;
Информатика таълими умумтаълим фанлари билан ўзаро интеграцияси ва 
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш; 
Ахборот-коммуникация 
технологиялариниг 
инсон 
ҳаёти 
ва 
фаолиятининг барча жабҳаларига татбиқ этиш. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling