Маъруза матни (1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#197430
Bog'liq
Маъруза матни (1)



1 – МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ 
БОСҚИЧИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА 
РИВОЖЛАНИШИ 
Режа: 
1. «Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик 
жамияти»нинг предмети ва объекти. 
2. «Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик 
жамияти»нинг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-
гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. 
3. Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи. 
Таянч сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, 
ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари.
1. Мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиётига 
асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари
ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча 
фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик 
жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган.
Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар 
мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг 
пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги 
ғоялар генезисини, асосларини билиш лозим. Фуқаролик жамияти маълум 
асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина 
шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат:
- иқтисодий асос – шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига 
асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп 
укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир 
аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш
сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан 
кафолатланган тадбиркорлик, меҳнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг 
таъминланганлиги. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling