1 мавзу назарий-2

Sana01.01.1970
Hajmi
#199698
Bog'liq
1 мавзу назарий-2

Тошкент давлат стоматология институти Фан: Тиббиёт касбига кириш Мавзу: Турли ёшдаги беморларни парвариш қилишнинг замонавий усуллари. Тиббиётда этика ва деонтология тамойиллари. Assistent:Shadiyeva Saodat Ulmasovna 2020-2021 o’quv yili

Режа: - Тиббиёт деонтологияси, шифокор сири, шифокор хатолари (ятрогения) тўғрисида тушунча бериш; -Турли ёшдаги беморлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқат турлари тўғрисида маълумот бериш; -Турли ёшдаги беморларни парвариш қилиш тўғрисида замонавий тушунчалар.

Ер юзасидаги энг қадимий касблардан бири - бу тиббиётдир. Тиббиёт ўзининг кўп йиллик тарихи давомида бошқа касблардан муҳим томонлари билан фарқ қилувчи шифокорлик касбининг бой тажрибаларига эга бўлди. Барча бошқа касблар каби - шифокорлик касби ҳам ўзига хос ахлоқий ва этик нормаларига эга. Врачлик этикаси асосида тарихий тараққиёт жараёнида шаклланган муҳим хислат - гуманизм - инсонийлик, одамийлик етади. У ўз навбатида тиббиёт ходимларининг беморлар, соғлом одамлар, жаъмият орасида олиб борадиган даволаш-профилактика ишларидаги меъёрий муносабатларини, маънавий ҳулқи, аҳлоқи, этик нормаларини белгилайди.

Тиббиёт деонтологияси-шифокорнинг бурчи ва одоби ҳақидаги фан бўлиб, врачлар, ҳамширалар ва кичик тиббиёт ходимларининг хатти -ҳаракатини белгилайдиган касбий ҳулқ-атвори ҳақидаги фандир. Деонтология -юнонча сўз бўлиб (deon) — бурч ва (logos) таълимот демакдир. Бу сўз хаётга XIX асрнинг бошларида инглиз файласуфи Иеремией Бентамон томонидан ҳар бир инсоннинг касбий бурчи ҳақидаги фан сифатида киритган. Тиббиёт деонтологияси кенг фалсафий тушунча бўлиб, бир қанча йўналишлардан иборат: 1. Врачнинг бурчи ва одоби; 2. Врач ва бемор ўртасидаги муносабат; 3. Врач ва беморнинг кариндошлари, дўстлари ўртасидаги муносабат; 4. Врачнинг хамкасблари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари билан муносабати; 5. Шифокорлик сирларини саклаш; 6. Устоз ва шогирд муносабатлари ва х.к

Юкорида санаб ўтилган деонтология йўналишларши амалиётда тўгри жорий килиниши - шифокорнинг онги, савияси, дунёкараши, билим мезони ва кайси жамиятда яшаётгайлиги билан чамбарчас богликдир. Тиббиёт касби ўта мураккаб ва шу билан бирга олийжаноб касбдир. Уни эгаллайман деган инсон бир канча одамийлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши лозимдир. Шифокор-сўзининг ҳар бир ҳарфига хам урғу бериб кўрсак, бу касбга хос фазилатларни англаб етмоқ осондир.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling