1."Корпоратив маданият" тушунчасининг ривожланиш тарихи. "Корпоратив маданият" тушунчасининг мазмуни ва моҳияти. Корпоратив маданият тамойиллари


Download 42.7 Kb.
bet1/5
Sana07.03.2023
Hajmi42.7 Kb.
#1247681
  1   2   3   4   5
Bog'liq
корпоратив маданият


1."Корпоратив маданият" тушунчасининг ривожланиш тарихи.
2."Корпоратив маданият" тушунчасининг мазмуни ва моҳияти.
3. Корпоратив маданият тамойиллари.
4. Корпоратив маданиятни шакллантириш воситалари.
5. Корпоратив мадаиият ривожланишини таъминловчи омиллар.
1."Корпоратив маданият" тушунчасининг ривожланиш тарихи.
Корпоратив маданият назариясининг асослари ан­трополог Клиффорд Гертц томонидан яратилган булиб, унинг мазмуни 1973 йилда босилиб чиққан "Маданият талкднлари" китобида эълон қилинган.
"Корпоратив маданият" тушунчаси XX асрнинг сунгги чорагида шаклланди ва тадщщ этила бошлади. Тушунчанинг шаклланиш даври у ифодалайдиган ҳодисанинг пайдо бўлиш даври билан кўпинча мос келмайди. Баъзан ижтимоий ҳодиса вужудга келади ва ривожлана бошлайди. Лекин купинча, айниқса, бу ходисани бир қарашда илғаб олиш қийин бўлган ҳол­ларда, у маълум муддатгача номланмай қолиши мумкин. Масалан, электр токи табиатда миллионлаб йилдан буён мавжуд эди. Лекин унинг номи фақатгина XIX аср охирига келиб пайдо бўлди. Бунга ўхшаш мисолларни жамият ҳаётидан ҳам кўплаб келтириш мумкин. Дейлик, ижтимоий тузилма, ижтимоий эко­логия, ижтимоий низолар, ижтимоий психология сингари ходисалар юзлаб, минглаб йиллар давомида мав­жуд бўлса ҳам, улар XX асрдагина шу номлар билан атала бошлади. Корпоратив маданият ходисаси билан ҳам худди шундай ҳол юз берди. Ҳозир шу ном билан аталаётган ходиса юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган, лекин бундан 30-40 йил аввалгина у мазкур номга эга бўлди.
XX асрнинг сўнгги чораги ва XXI аср бошларида корпоратив маданият категориясига кизиқиш муттасил кучайиб борди. Бундан аввал "маданият" тушунча­си фақaт файласуфлар, этнологлар, маданиятшунослар томонидан тадқиқ этиб келинган бўлса, энди бу ходисани ўрганишга иқтисодчилар, бошқарув назарияси мутахассислари ҳам киришиб кетди. Бунинг сабаби кўпчилик олимлар ва бизнес вакиллари корпоратив маданиятнинг компания фаолиятига, олаётган фойдаси ва барча кўрсаткичларига жиддий таъсир ўтказишини эътироф этишларида эди. Бундай ћолат қўйидагилар билан боғлиқ:
1. XX аср ўрталарида, айниқса, охирларида ташкилотлар тузилмаси жиддий ўзгаришларни бошидан кечирди. Ҳозирги компанияларнинг тузилиш ва хусусиятлари бундан 30-40 йил аввалги компанияларникидан жиддий фарқ қилади.
Номарказлаштириш ва деструктуризация жараёнлари, шунингдек, ўзини-ўзи бошқарувчи жамоаларнинг майдонга келиши компаниялар рахбарлари томо­нидан кундалик ва доимий назорат зарурлигини камайтирди. Тадқиқотлар жараёнида корпоратив маданият ташкилот аъзолари ва бўлинмаларини бир умумий организмга бирлаштирувчи халқа вазифасини бажариши маълум бўлди. Кучли корпоратив маданиятга эга бўлган ташкилотларнинг томир отган бюрократик тизим ва сурункали назоратга эҳтиёж сезмаслиги аниқланди. Компания аъзолари умумий қадриятларга эга бўлишса, умумий мёъёрларга амал қилишса, ҳар бир алоҳида вазиятда қандай йўл тутиш зарурлигини ўргатиш учун ҳам эҳтиёж қолмайди.
2. Антропологлар ва менежмент мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотлар гуллаб-яшнаётган компаниялар корпорaтив маданиятни ривожлантиришга катта эътибор бераётганини берилаётганлиги курсатди. Бу компания раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатлардан корпоратив маданиятни улар ташкилот муваффакиятининг гарови деб билиш маълум бўлди.
3. Компания маданияти билан унинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқловчи миқдорий ҳамда эмпирик курсаткичлар вужудга келди. Қатор тадқиқотларда корпоратив маданият ва компаниянинг самарали фаоляти ўртасида боғлиқдир борлиги аниқ кўрсатиб берилди. Мутахассислар муваффақиятга эришаётган компаниялар доимо эътиборни ҳиссадорлар, хизматчилар ва харидорларга қаратишини аниқлашди.
Маданият моддий ва маънавий шаклларда мавжуд бўлади. Лекин корпоратив маданият фақатгина маънавий шаклда мавжуддир. Уни кўл билан ушлаб ёки бошқа сезги аъзолари билан сезиб бўлмайди. Ҳар бир ташкилот кундалик иш жараёнида ходимлар хулқ-атворини бошқарадиган қоида ва кўрсатмалар мажмуини ишлаб чиқди. Ишга янги қабул қилинган ходимлар мазкур қоидаларни тўла ўзлаштирмагунларича жамоанинг тўлақонли аъзоси бўла олмайди. Бу қоидаларга амал қилиншни маъмурият томонидан рағбатлантириб бо­рилади. Ривожланган корпоратив маданият компания имижини мустахкамлаш билан бирга унинг ходимлар Томонидан қуллаб-қувватланишини хам таъминлайди. Ҳар бир ташкилотнинг муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги сабабини англаш учун, аввало, унинг кор­поратив маданиятини ўрганиш керак.
Мамлакатимиз фуқаролик жамияти қуриш йўлида дадил қадам ташламоқда. Бу жамиятга яқинлашишимиз суръатлари қатор омилларга боғлиқ. Сиёсий, ҳуқуқий омиллар фуқаролик жамияти сари бориш учун сиёсий ва ҳуқуқий асосларни яратса, бу жамиятга қараб боришимизнинг илдам ёки суст бўлиши кўп жиҳатдан маданий ва руҳий омилларга боғлиқ бўлади.
Фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданияти фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим омили ҳисобланади. Бу омил қанчалик ривожланган, етук бўлса, жамиятнинг илгарилаши учун шунчалик мустаҳкам таянч яратилади. Лекин илгари силжиш учун бунинг ўзи кифоя қилмайди. Мазкур таянчга суяниб, одим ташлаш учун муайян куч керак бўлади. Бу куч жамият ва ундаги фуқароларнинг маданияти, маънавияти ва руҳиятига боғлиқдир.
Юқорида жамият ва фуқаролар маданиятининг таркибий қисми бўлган сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданият тилга олинди. Лекин маданиятнинг шундай тури, айни пайтда шундай таркибий қисми борки, фуқаролик жамияти яратиш ҳақида сўз юритилганда, у деярли тилга олинмаяпти. Биз корпоратив маданиятни назарда тутаяпмиз.
Мавжуд адабиётларда корпоратив маданият иш­лаб чиқариш билан боғлиқ равишда таҳлил қилинмоқда. Бундай холга эътироз билдириш мумкин эмас, чунки ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан корпоратив маданиятнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Корпоратив бошқарувнинг самарадорлиги ҳам ана шу корпоратив маданият ҳолати ва корпоратив бошқарувнинг унга уйғунлиги билан белгиланади. Ле­кин корпоратив маданиятнинг ижтимоий функциялари бу жабҳалар доирасидан анча кенг. Унинг иқтисодий аҳамияти ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ бўлса, ижтимоий аҳамияти эса унинг индивидлар ижтимоийлашувида алоҳида босқични ташкил қилиши ва жамоалар ҳамда ижтимоий гуруҳларни фуқаролик жамияти сари етаклашида намоён бўлади. Бу жараённи аниқроқ, тасаввур қилиш учун унинг фуқаролик жамияти билан боғлиқ, жиҳатларини таҳлил қилиш зарур.
Маълумки, фуқаролик жамиятига турли-туман таърифлр берилган. Бу таърифларни шартли равишда учта асосий туркумг аажратиш мумкин. Россиянинг социология бўйича
қомусий луғатида бу туркумлар қуйидагича тавсифланади:
1. Ф.Гегель таърифига кўра, фуқаролик жамияти оила ва давлатнинг муқобили, айни пайтда улар билан борлиқ тизим бўлиб, унда ҳар бир индивид ўз мақсадига интилади. Лекин ўзгаларнинг мақсадини ҳисобга олмаса, у ўз мақсадига етиша олмайди; бунда давлат сиёсий-маънавий бирлик ва умумий манфаатларни таъминлашга ҳаракат қилади.
2. К.Маркс таърифига кўра, фуқаролик жамияти хусусий мулкчиликка асосланган жамият бўлиб, унда ижтимоий муносабатлар синфий антагонизмлар шаклида бўлади, бу муносабатлар давлатнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини белгилайди.
З.Учинчи туркумга кирувчи таърифларга кўра, фуқаролик жамияти индивидларнинг беихтиёр тарзда ўзларини намоён қилиши, уюшма ва ташкилотларга ихтиёрий бирлашиши ва давлат ҳокимияти органлари тазъйиқидан ҳимояланиши таъминланган жамиятдир.
Мазкур таърифлардан учинчиси хозирги кунда кўпчилик томонидан маъқулланмоқда. Биз бу туркум таърифларнинг баъзи нозик жиҳатлари тўғрисида мунозарага киришмасдан аввал унинг асосий белгиларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу белгилардан биринчиси, фуқаролик жамиятининг давлатга муқобил бўлиши ва aйни пайтда унга боғлиқ экани; иккинчи белги, ҳар бир фуқаро ўз мақсадига интилиш йўлида ўзгаларнинг мақсадини ҳам ҳисобга олиши зарурлиги; учинчи белги фуқароларнинг уюшма ва ташкилотларга ихтиёрий равишда бирлашишидир; тўртинчи белги фуқаролик жамиятида дав­латга фақатгина сиёсий-маънавий бирлик ва умумий манфаатларни таъминлаш функцияси юкланганлиги.
Биз бу белгилардан фақат биттаси - фуқароларнинг уюшма ва ташкилотларга ихтиёрий равишда бирлашишига тўхталмоқчимиз. Сабаби - фуқаролик жамиятига ана шу уюшма ва ташкилотларнинг ривожланиши орқали ўтилишида. Бу уюшма ва ташкилотларнинг ривожланиши эса, фуқароларда корпоратив маданиятнинг шаклланиш даражасига боғлиқдир.
Ҳар бир фуқаро жамиятга тўғридан-тўғри эмас, бал­ки турли жамоалар, уюшма ва ташкилотларнинг аъзоси сифатида бирлашади. Баъзи индивидлар, масалан, ёлғиз ва ишсизлар жамиятга бевосита аъзо бўлиши мумкин. Лекин бундайлар озчиликни ташкил қилади. Шунинг учун фуқаролик жамиятининг шаклланиш даражаси ихтиёрий уюшма ва ташкилотларнинг шаклланиши ҳамда фаоллигига боғлиқдир. Бу уюшма ва ташкилотлар шаклла­ниши ҳамда фаоллигини эса корпоратив маданият белгилайди Фуқаролик жамиятининг шаклланишида муҳим роль ўйнайдиган корпоратив маданиятнинг вужудга келиши ва ривожланиш босқичларини алоҳида таҳлил қилиш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.
Ҳар қандай жамият, жумладан, фуқаролик жамияти ҳам жамоа ва гуруҳлардан, жамоа ва гуруҳлар эса алоҳида фуқаролардан ташкил топади. Инсонлар турли-ту­ман бўлгани сингари, жамоа ва гуруҳлар ҳам ташкилий, маданий ва руҳий жиҳатларга кўра турлича бўлади.
Маданият асрлар давомида шаклланади. Унинг ўзгариши ҳам узоқ вақт давомида юз беради. Бу тасаввур жамиятнинг умумий маданиятига нисбатан олинганда ҳақиқатга яқин келади. Лекин алоҳида жамоалар ва ижтимоий гуруҳларнинг маданиятига нисбатан бундай қарашни - қўллаб бўлмайди. Чунки ана шу жамоа­лар, ижтимоий гуруҳлар маданияти анча тез шаклла­нади ва ўзгаради. Масалан, янги ташкил этилган корхонадаги маданий меъёр ва қадриятлар қисқа муддатда шаклланади. Чунки бу меъёр ва қадриятлар жамиятда мавжуд меъёр ва қадриятлар негизида ву­жудга келади. Бу жамоа маданиятининг ўзгариши, ривожланиши ёки инқирози ҳам қисқа муддатда юз бериши мумкин.
Корпоратив маданият деб аталадиган жамоа маданияти ҳулқ-атвор меъёрлари, қадриятлар, анъаналардан ташкил топади. Корпоратив маданиятнинг муҳим таркибий қисми бўлган ҳулқ-атвор меъёрлари қуйидаги вазифаларни бажаради:
1. Ходимларнинг мазкур ташкилот доирасидаги ўз меҳнат фаолиятига муносабатини шакллантиради. Бу муносабатлар масъулиятли ва масъулиятсиз, сидқидилдан ва юзаки, ўз қобилият ва имкониятини намойиш қилиш ҳамда ривожлантиришга интилиш, бепарволик, озгина иш қилиб уни кўпдай кўрсатишга уриниш шаклларида бўлиши мумкин
2. Ўз корхонасига муносабатини шакллантиради. Бу муносабат корхонага ҳурмат ва муҳаббат, бепарволик ва нафрат шаклларида бўлиши мумкин.
3. Ходимлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Бу муносабатлар иш фаолияти билан боғлиқ ёки шахсий, ижобий ёки салбий бўлиши мумкин;
4. Рaҳбарлар билан оддий ходимлар ўртасидаги му­носабатларни тартибга солади. Бу муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва ҳамкорлик, авторитаризм ҳамда очиқ ёки ёпиқ саботаж шаклларида бўлиши мумкин.
Бир корхона доирасидаги таркибий тузилмаларда ҳам аҳлоқий меъёрлар ва ўзаро муносабатлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, бригадалардан бирида ходимларнинг ўзаро муиосабатлари ҳурмат, ўзаро ёрдамта асосланган бўлса, бошқа бригадада ҳасад, бир-бирини кўролмаслик, чақимчилик сингари ҳодисалар устун бўлиши мум­кин. Корхона таркибий тузилмаларида қандай муносабатлар устуворлиги корхонанинг умумий маданиятини белгилайди. Жамият маданияти алоҳида индивидлар маданиятидан эмас, балки шундай корхоналар мадания­ти. бошқача айтганда, корпоратив маданиятларнинг ўзаро таъсири ва йиғиндисидан ташкил топади. Шунинг учун фуқаролик жамияти шаклланиш қонуниятларини урганаётганда, уни ташкил қилувчи муҳим таркибий қисмлардан бўлган корпоратив маданият хусусиятлари, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳамда қонуниятларини ўрганишимиз зарур бўлади.
Корпоратив маданият маънавий-аҳлоқий ҳодисагина бўлиб қолмасдан, балки ишлаб чиқаришнинг ҳам муҳим таркибий қисмидир. Айтайлик, корхона ходимлари ўз вазифасига сидқидилдан, ҳалол ва масъулиятли ёндашади. Корхонада улар ўзларини худди уйдагидек сезадилар, меҳнатдан ва ўзаро муносабатлардан қониқиш ҳосил қилишади. Корхона раҳбарлари билан оддий ходимлар ўртасидаги муносабатлар эса ўзаро ишонч ва ҳамкорликка асосланади. Бундай корхонада меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифати одатда юқори бўлади.
Ходимлар ўз вазифасига расмиятчилик ва бефарқлик билан муносабатда бўладиган, бир-бирини кўролмаслик, ҳасад ва ишончсизлик ҳукмрон бўлган корхо­нада эса меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифатининг юқори бўлиши амримаҳол.
Корпоратив маданиятга оид адабиётларда, хусусан, Россия Федерациясида чоп этилаётган илмий ада­биётларда корпоратив маданиятни ижобий, салбий, нейтрал маданият турларига бўлиш қабул қилинган. Аслида маданиятга нисбатан "салбий" эпитетини қўллаш мумкин эмас. Чунки, "салбий маданият" маданиятсизликни англатади. Иккинчи томондан эса, "маданиятсизлик" ибораси маданиятнинг мутлақо йўқлигини англатмайди. У маданиятнинг паст даражада эканини билдиради. Шу маънодаги маданиятсизлик энг умумий маънодаги маданиятнинг бир кўринишидир.

Download 42.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling