2-маълумот илмий котиб


V. Диссертация юзасидан умумий мулоҳазалар


Download 37.76 Kb.
bet5/5
Sana09.09.2022
Hajmi37.76 Kb.
#803572
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маълумот Сиддиқов И
Maktabgacha ta, gazon haqida, ozon qatlami, govshare, ovshare, porshe, 20220318 124927, 2 5192877887660758239, lorem, 2 5285129168088995677, Ps xizmat-2018, AMALIY-3, AMALIY-4, AMALIY-8, AMALIY-2
V. Диссертация юзасидан умумий мулоҳазалар
Диссертацияда қуйидаги камчиликлар ҳам мавжуд:
- Тадқиқотчи диссертациянинг рус файласуф олимлари асарларидан фойдаланган қисмида илмий полемикагакам ўрин ажратган.
- Диссертациянинг 4-бобида эски статистик маълумотлар мавжуд.
- Диссертацияда ва авторефратда орфографик, стилистик хатоликлар кузатилади.
- Диссертацияда Ўрта аср Шарқ алломалари ўзларининг гносеологик қарашларида фойдаланган мантиқий билиш қоидалари кенгроқ ёритиб берилиши лозим эди.
- Ислом оламида рационал фикрлаш ва далилларга асосланган ислом теологиясианъаналарининг ривожига туртки бўлган ижтимоий, сиёсий ва маданий омиллартизимли тарзда ёритиб берилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
V. Хулоса
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси Сиддиқов Илёсжон Бахромовичнинг 09.00.03 – фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича “Ўрта аср Ислом шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг ўзаро синтезлашуви: тарихий-фалсафий таҳлил” мавзусидаги фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси долзарб муаммони ўрганишга бағишланган ва тугалланган мустақил тадқиқотдир. Диссертациянинг натижалари илм-фанни янги хулосалар, фикрлар ва ёндашувлар, амалиётни эса бузғунчи ғояларга қарши курашни янада ривожлантиришга қаратилган услубий тадбирлар билан бойитади.
Такдим этилган диссертация иши мавзусининг долзарблиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, амалиётга жорий этилиши, илмий мақолаларнинг чоп этилиши, автореферат ҳамда диссертация ишининг расмийлаштирилиши бўйича ЎзР ОАК Низоми талаблари даражасида тайёрланган. Фарғона давлат университети тадқиқотчиси Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий илмий даражасини олишга лойиқ.
Диссертация ва унинг авторефератига тақриз Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Халқаро муносабатлар ва ижтимоий фанлар”, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” ҳамда “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраларининг навбатдан ташқари кенгайтирилган қўшма йиғилишида муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Умуман, етакчи ташкилот тақризида Сиддиқов Илёсжон Бахромовичнинг “Ўрта аср Ислом шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг ўзаро синтезлашуви: тарихий-фалсафий таҳлил” мавзусидаги 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослигида фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК низоми талаблари даражасида бажарилганлиги, автореферат ва эълон қилинган мақолалар диссертациянинг асосий мазмунини ўзида акс эттириши ва унинг муаллифи 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасига муносиб эканлиги таъкидланиб, ҳимояга тавсия этилган.
Сиддиқов Илёсжон Бахромовичнинг диссертация авторефератига қуйидаги илмий муассаса ва мутахассислардан ижобий тақризлар олинган:

  1. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатия академиясининг Шарқ тиллари кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори Махаматов Таир Махаматович имзоси билан;

  2. АҚШ, New York университети профессори, фалсафа фанлари доктори Парвиз Мороведжи имзоси билан;

  3. Тожикистон педагогика инситути профессори, тарих фанлари доктори Вохидов Шодмон Хусайинович имзоси билан;

  4. Ўзбекистон Миллий университети профессори, фалсафа фанлари доктори Маҳмудова Гули Тилабовна имзоси билан;

  5. Чирчиқ давлат педагогика инситути профессори, фалсафа фанлари доктори Гаффарова Гулчеҳра Ғуломжановна имзоси билан;

  6. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори Мусаев Фахриддин Абдусатторович имзоси билан;

  7. Тошкент амалий фанлар университети Педагогика ва психология кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (DSc) Амриддинова Дилрабо Турсуновна имзоси билан;

  8. Ўзбекистон ФА Тарих инситути бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Қахрамон Ражабов имзоси билан;

  9. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессори, фалсафа фанлари доктори Г.К. Машарипова имзоси билан;

  10. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор, фалсафа фанлари доктори Азамат Мухторов имзоси билан;

  11. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори Алиев Бекдавлат Алиевич имзоси билан;

  12. Самарқанд давлат чет тиллар институти Гуманитар ва ахбаорот технологиялари кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (DSc) М.А.Ҳамдамова имзоси билан;

  13. Андижон давлат университети, фалсааф кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори (DSc) Фаридахон Юлдашева имзоси билан;

  14. Наманган давлат университети доценти, фалсафа фанлари доктори (DSc) Замирахон Исакова имзоси билан;

  15. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти “Ижтимой фанлар” кафедраси профессори в.б. фалсафа фанлари доктори (DSc) Қодирқул Рўзматзода имзоси билан;

  16. Қарши давлат университети Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор С. А. Чориев имзоси билан;

14) Наманган мухандислик-курилиш институти итимоий фанлар кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори М. Исмоилов имзоси билан;
1. Тошкент амалий фанлар университети Педагогика ва психология кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (DSc) Амриддинова Дилрабо Турсуновна имзоси билан келиб тушган тақризда айрим боб ва параграфлар мутаносиблигини таъминлаш зарурлиги, тадқиқот хулосаларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланган.
2. Наманган давлат университети доценти, фалсафа фанлари доктори (DSc) Замирахон Исакова имзоси билан келган тақризда авторефератда тадқиқотнинг вазифалари саккизта қилиб белгиланган бўлса, тадқиқотнинг илмий янгилиги бештадан иборат. Фикримизча, янгилик тадқиқотнинг вазифасига мос келиши мақсадга мувофиқлиги, иккинчидан, диссертациянинг ўрта аср ислом гносеологияси ва теологиясининг ривожланишида калом фалсафасининг фиқҳ ва тасаввуф илми анъаналари, ақл, илм, амалнинг илмулкалом (рационализм) билан уйғун ва қонунул-ислом (аподиктик) билан қарама-қарши жиҳатлари, уларнинг ашъарийлик (муросасозлик) ва мотуридийлик (мўътадиллик) мактабининг шаклланишида тутган ўрни ҳамда Шарқ алломаларининг мавзуга оид тасаввуфий-фалсафий қарашларининг қиёсий индукцияси очиб берилган дейилган банди авторефератда тўлиқ баён этилмаган. Жумладан, илм ул-калом (рационализм) билан уйғун ва қонун ул-ислом (аподиктик) билан қарама-қарши жиҳатлари, уларнинг ашъарийлик (муросасозлик) ва мотуридийлик (мўътадиллик) мактабининг шаклланишида тутган ўрни эътибордан четда қолдирилганлиги таъкидланган.
Лекин, тақризчилар кўрсатилган жузъий камчиликлар диссертациянинг умумий мазмунига таъсир қилмаслигини,тавсиявий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, диссертацияни ихтисослашган кенгашга ҳимоя учун тавсия этган.
Умуман, қайд этилганда тақризларнинг барчасида Сиддиқов Илёсжон Бахромовичнинг тадқиқоти ижобий баҳоланиб, фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертациялари олдига қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши кўрсатиб ўтилган.
Диссертация автореферати ОАК талабларига тўла мослиги, унинг муаллифи фалсафа фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишга лойиқ эканлиги алоҳида таъкидланган.
Download 37.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling