2-маъруза: ахборот ва жамият тарақҚиёти


Download 0.97 Mb.
bet1/35
Sana03.06.2022
Hajmi0.97 Mb.
#730000
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Отабек Диссертацияси 09.12.2020
401 402, 4. Karimova, 4. Karimova, таълим йўналишлари ва мутахассисликларни, 11 sinf uzb tarixi 001, Малакавий имтиҳонга АРИЗА, Yarim o’tkazgichlarda atomlar diffuziyasi, 1, 1Микроиктисодиёт 2-курс 2019-2020 , Далолатнома, Адабиёт, 1-mavzu -model-va-modellashtirish-tushunchalari, IJRTE Notification Form A2872059120, 1, 2.



АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УЎК:15.301.085
МУХТАРОВ ОТАБЕК ШУХРАТЖАНОВИЧ
ЁШЛАРНИ ТУРЛИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК УСУЛЛАРИ


19.00.05. – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий раҳбар: Д.Г.Мухаммедова
психология фанлари
доктори профессор
Тошкент – 2020
МУНДАРИЖА






КИРИШ

6

I БОБ

ЁШЛАРНИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ҲИМОЯЛАШНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

13

1.1

Ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ижтимоий-психологик муаммо сифатида




1.2

Ёшлар тарбияси ва миллий психологик хусусиятлар




1.3

Ёшлар онгида ахборот-психологик хавфсизликни шакллантирувчи омиллар







Биринчи боб бўйича хулоса




II БОБ

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЁШЛАРНИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ҲИМОЯЛАШНИНГ ИЖТИМОИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ




2.1

Мафкуравий ахборот майдонида ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг аҳамияти




2.2

Ахборот-психологик хавфсизликнинг шаклланиши ва ривожлани-шини ўрганиш усуллари




2.3

Ахборот-психологик хавфсизликни шакллантиришда ёшлар дунёқарашининг психологик таъсири.







Иккинчи боб бўйича хулоса.




III БОБ

ЁШЛАРНИ ТУРЛИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ҲИМОЯЛАШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ




3.1

Ёшлар онгида ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш долзарб ижтимоий-психологик муаммо сифатида.




3.2

Эмпирик тажрибалар олиб бориш ва натижаларни таҳлил қилиш.







Учинчи боб бўйича хулоса







ХУЛОСА

79




АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР

80




ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

83




ИЛОВАЛАР








КИРИШ
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати:
Жаҳон матбуот маълумотларига кўра, Интернет коммуникация технологиялари тарихида мисли кўрилмаган ўсиш рўй берди. Агар 1990 йилда 1,5 миллион фойдаланувчи ИНТЕРНЕТ тизимига уланган бўлса, 1996 йилда - дунёнинг 160 мамлакатида 60 миллион, кейин 2000 йилда - уларнинг сони 1 млрд. Қайд этилишича, Интернет фойдаланувчилари сони ҳар юз кунда икки баравар кўпаймоқда. Таққослаш учун, AҚШга 50 миллион радио даражасига эришиш учун 38 йил, 59 миллион телевизор даражасига эришиш учун 13 йил ва 60 миллион интернет фойдаланувчилари даражасига эришиш учун атиги тўрт йил керак бўлди.
Дунёда юз бераётган шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини камайтириш ва ижобий таъсирини кучайтириш учун ушбу ҳодисининг моҳиятини чуқурроқ англаш, унинг хусусиятларини ўрганиш лозим. Бу ҳодисани чуқур ўрганмай туриб, унга мослашиш, керак бўлганда, унинг йўналишига тегишли тарзда ўзгартириш киритиш мумкин эмас. Глобаллашув яна шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик, ундан фойдаланиш стратегияси, тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик мамлакат иқтисоди ва маданияти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига бошқарувсиз қайиқни топшириб қўйиш билан баробар бўлади.
Глобаллашув шароитида деярли барча давлатлар ахборот соҳаси тадрижий ривожланиши ва турли хил тазйиқлар мавжуд бўлган шароитларда унинг амал қилиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолиятни кучайтирдилар.
Глобаллашаётган дунёда ахборот халқлараро ва давлатлараро муносабатларда катта аҳамият касб этади. Яъни у жаҳон ҳамжамияти ҳаётида ҳам ижобий ҳам салбий куч сифатида намоён бўлиши мумкин. Шу маънода техникавий-технологик соҳада катта имкониятга эга бўлган мамлакатлар қулай шароитга эга бўладилар. Мана шу устунлик туфайли улар ўз шахсий манфаатларига мос келувчи қадриятларни, нуқтаи-назарларни, ғояларни, фикрларни илгари сурмоқдалар. Шунга кўра кўпгина давлатларда глобаллашувга қарши ҳаракатлар юзага келмоқда, булар ягона жаҳон уйғунлашган ахборот майдонини тузишни рад этмоқдалар. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, глобаллашувга қарши ҳаракатнинг ўзи тобора глобал ҳаракат тусини олмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида, энг аввало, шахснинг ижтимоий тараққиёти, ўзлигини англаши ва тафсилотни тўғри идрок қилиши масалалари ётади. Бу масаланинг ечими эса ёшлар онгида миллий қадриятларга асосланган фидоийлик, ватанпарварлик, бунёдкорлик ва ахборот-психологик хавфсизликни шакллантириш орқали амалга оширилади. Замонамизнинг ўзига хос жиҳатларидан бири, ҳар қандай маҳаллий ҳодиса ёки воқеа замонавий ахборот технологиялари туфайли глобал ҳодиса ва воқеага айланмоқда. Буларнинг барчаси ахборот жараёнларининг глобаллашуви билан боғлиқ муаммолар долзарблигини яна бир карра таъкидлайди.
Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, "оммавий маданият" каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, оилавий қадриятларга путур етказмоқда [5,6].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3-майдаги ПҚ-4307-сон “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Мустақиллик даврида мамлакатимиз олимлари ўтказган ва ўтказаётган тадқиқотлар бу соҳадаги ишлар энди бошланаётганлигидан гувоҳлик беради. Жумладан тадқиқотчилар Ш.Оллаберганова, И.Тўхтаровлар ахборот хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Лекин айнан ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоялаш масалалари борасида илмий тадқиқотлар олиб борилмаган ва ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоялаш психологик усуллари борасида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилмаган. Тадқиқот ишимизнинг асосий долзарблиги шундаки, глобаллашувнинг ёшлар онгига ахборий психологик таъсир ўтказиш қуролига айланиб қолаётганлиги, унга қарши ёшлар онгида ахборий психологик иммунитетни шакллантириш масаласи бугунги кунда ҳар доимгидан ҳам долзарб ва аҳамиятлидир.
Ахборот соҳасидаги шахсий хавфсизлик муаммосининг долзарблиги бир томондан, замонавий жамиятда объектив равишда юзага келаётган, шахснинг ижтимоий ҳулқ-атворининг мустақил субъект сифатида шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатадиган ва ўзини ўзи англаш механизмларини шакллантириш учун зарур шароитлар яратадиган ўзгаришлар ҳаракати билан белгиланади. Бошқа томондан, илм-фан, ёшлар, қолаверса, жамият онги ва ижтимоий амалиётдаги устувор йўналишларни ўзгартириш шахс хавфсизлигини оширишга ўтиш билан боғлиқ муаммоли вазиятнинг мавжудлиги.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling