2 маъруза. Макроиқтисодий беқарорлик режа


Download 48.45 Kb.
bet1/5
Sana29.10.2022
Hajmi48.45 Kb.
#884875
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу
1-topshiriq, Uslubiy qo'llanma-Клавиатура билан танишув, 2 5208590943908792750, Module 7 TASK, 1. XX asr 80-yillari o rtalarida respublika ijtimoiy-siyosiy, iq, Khumoyunbek Abdijabbarov cisco mus ishi, Yangi diniy harakatlarning zamonaviy faoliyat uslublari Reja, Dastlabki ilmiy tadqiqot haqida ma lumot, 1o, Document 20220409 0002, Dars ishlanma, tarmoq, TAQVIM Kompyuter grafikasi va dizayn, TMR Kompyuter grafikasi

2 МАЪРУЗА.МАКРОИҚТИСОДИЙ БЕҚАРОРЛИК
РЕЖА

2.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг


сабаблари
2.2.Меҳнат бозори, ишсизлмк тушунчаси, ишсизликнинг турлари, ўлчаниши ва тўла бандлик.
2.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари.А. Оукен конуни

Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири узоқ муддатда бир текис ривожланмаганлиги, аксинча, барча малакатлар учун даврий ривожланиш хос эканлигини кўрсатади. Ишлаб чиқариш, бандлилик ва инфляция даражасининг даврий тебранишга иқтисодий давр (цикл)лар дейилади. Айрим иқтисодий даврлар босқичларидан ўтиш даврининг давомийлиги ва фаоллиги билан фарқ қилади. Шунга қарамасдан уларнинг барчаси бир хил босқичлардан ташкил топади.





Иқтисодий даврлар тўртта босқични ўз ичига олади. Биринчи босқич иқтисодий ривожланишнинг энг юқори даражасига эришилган босқич бўлиб, у «чўққи» деб юритилади. Бу иқтисодиётда иш билан тўлиқ бандлик, ишлаб чиқариш тўла қувватда ишлаётганлиги, шунингдек, маҳсулотлариниг баҳо даражасининг ўсиш ҳолати кузатиладн. Кейинги босқич ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайншини характерловчи босқичдир. Бунда бандлик даражаси камайди, аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. Ишлаб чиқаришдаги камайиш босқич фаол ва узоқ давом этсагина баҳонинг ўсиш даражаси пасайиши мумкин. Пасайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик энг қуйи даражага тушади. Жонланиш босқичида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ошиб, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига эришилади.


Юқорида таъкидлаганимиздек, иқтисодий даврлар бир хил босқичларга эга бўлсада, аммо улар давомийлиги ва фаоллигига кўра ўзаро фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар, бу жараёнларни иқтисодий даврлар деб эмас, балки иқтисодий тебранишлар деб аташ тўғри бўлади деб ҳисоблашади. Иктисодий тебранишларнинг асосий сабаби сифатида иқтисодичилар уч омилни кўрсатади.
Биринчи гуруҳдаги олимлар иқтисодий тебранишларнинг асосий сабаби техника ва технологияларда рўй берадиган ўзгаришлар деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, ишлаб чиқаришда фан-техника ютуқларини қўллаш турли йиллар давомида иктисодиётдаги тебранишларга сабаб бўлади.
Олимларнинг яна бир гуруҳи иқтисодий босқичларни сиёсий ва тасодифий вазиятларга боғлашади. Бу жараённи монетар сиёсатга боғлайдиган олимлар ҳам мавжуд. Яъни, давлат қанчалик кўп пул босиб чиқарса, унинг қадри шунчалик камайиб боради, ва аксинча, пул миқдори қанчалик кам бўлса, ишлаб чиқариш кўламининг пасайишн ва ишсизлар сонининг ортиши шунчалик тезлашади. Хуллас, иқтисодий босқичларни баҳолашга турли хил ёндашувлар мавжуд. Аммо барча иқтисодчилар, ишлаб чиқариш ва бандлилик даражаларини умумий талаб ва бошқача айтганда умумий ҳаражатлар миқдорига боғлиқ, деган фикрни қўллаб-қувватлайдилар. Чунки, корхоналар ўз товар ва хизматларини уларга талаб бўлсагина ишлаб чикаради. Бошқача айтганда, талаб катта бўлмаса, корхоналар да товар ва хизматларни катта миқдорда ишлаб чиқариш фойдали эмас. Ўз навбатида, ишлаб чиқаришда бандлилик ва даромадлар даражаси ҳам, айнан шу сабабли, паст бўлади. Умумий ҳаражатлар миқдори канчалик кўп бўлса, ишлаб чиқаришнинг ўсиши катта фойда олиб келади. Шунинг учун ишлаб чиқариш, бандлилик ва даромадлар даражаси ортиб боради.



Download 48.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling