2-мавзу. Диққатнинг барқарорлигини ўрганиш. Режа


Натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш


Download 145 Kb.
bet3/3
Sana07.04.2022
Hajmi145 Kb.
#628125
1   2   3
Bog'liq
2-маъруза
2-maruza matni(1), 2-maruza matni(1), 2-mavzu Logistik tizim konsepsiyasining nazariy asoslari, 2-mavzu Logistik tizim konsepsiyasining nazariy asoslari, 2-mavzu Logistik tizim konsepsiyasining nazariy asoslari, 1-mavzu“Turizmda logistika” fanining predmeti va vazifasi, 1-mavzu“Turizmda logistika” fanining predmeti va vazifasi, integrasiya силлабус, 2 5449758344036225191, Жиззах, 7 sinf-2 QISM MASALA J-LI, 1-маъруза, 1 MI 019-18 (2), 1- Mustaqqil ish (3)
2.3. Натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш.
Диққат — онгимизнинг муайян объектга йўналтиқилиши ва унда тўпланишидан иборат психик ҳолатдир. Онгимиз йўналтирилган нарсалар Диққатнинг объекти деб аталади. Объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар, шунингдек, субъективкечинмаларимиз, таассуротларимиз Диққат объекти бўлиши мумкин. Диққат ақл, ҳиссиёт ва ирода сингари мустақил онг соҳасини ташкил қилмайди, у ҳар бир онг функсияси билан биргаликда намоён бўлади; шахс диққат билан идрок, тасаввур ва тафаккур қилади, диққат билан эсда қолдиради ва эсга туширади.
Диққатда онгнинг воқеликка нисбатан танлаб муносабатда бўлиш ҳусусияти намоён бўлади: биз бирор объектга диққат қилар эканмиз, онгимизда фақат шу объектнинг ўзинигина акс эттириб, айни вақтда қолган нарса ҳамда ҳодисаларни онг доирасидан четда қолдирамиз.
Диққатнинг физиологик асоси қўзгалиш проcессининг бош мия ярим шарлар қобигининг айрим участкаларида тўпланиши натижасида оптимал қўзгалиш ўчоғининг ҳосил бўлиши ва айни вақтда манфий индукcия қонунига биноан мия қобигидаги бошқа нерв марказларининг маълум даражадаги тормозланишидир.
Диққат ҳар қандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаёти ва фаолиятдаги роли ҳам бениҳоя катта. Чунки энг содда иш-ҳаракатлардан тортиб, энг мураккаб илмий ишларни ҳам Диққатнинг доимий иштирокисиз мутлақо бажариб бўлмайди.
Диққатнинг турлари ва ҳусусиятларининг қисқача таърифи:
Диққат ўзининг активлигига қараб: иҳтиёрсиз, иҳтиёрий ва иҳтиёрийдан сўнгги; объектига қараб: ташқи, ички; фаолият формасига қараб: индивидуал диққат, гуруҳ ва жамоа диққати деган турларга бўлинади.
Ихтиёрсиз диққат — онгимизнинг олдиндан белгиланган мақсадсиз равишда муайян объектга йўналтиқилиши ва унда тўпланишдан, иборатдир. Ихтиёрсиз диққат объектлари нарса ва ҳодисаларнинг одатдан ташраридаги ҳолати, белгиси, сифати ва бошқалардир.
Онгнинг олдиндан белгиланган мақсадга мувофир иродавий ва асабий активлик кўрсатган ҳолда муайян объектга йўналтиқилиши ва унда тўпланишига иҳтиёрий диққат деб айтилади.
Психик фаолият, онгнинг муайян объектга аввало иҳтиёрий равишда қаратилиб, сўнгра унинг аҳамияти тушунилган сари ўз-ўзидан қаратилиб, бориладиган диққат тури — иҳтиёрийликдан сўнгги диққат деб айтилади.
Ташқи диққат деб онгимизнинг объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, уларнинг айрим белги ва ҳусусиятларига йўналтирилиши, уларда актив тўпланишига айтилади.
Ички диққат эса онгимизнинг ўз субъектив таассуротларимиз, ҳис-туйғуларимиз ва интилишларимизга қаратилишидан иборатдир.
Биргина киши онгининг муайян объектга қарата йўналтиқилиши ва унда тўпланишига индивидуал; бир гуруҳ, кўпчилик кишилар онги, психик фаолиятининг бирор объектга қарата йўналтиқилиши ва шу объект устида тўпланишига жамоа диққати деб юритилади. Диққат баъзи бир ҳусусиятларга эга бўлиб, ҳар ҳил одамларда турлича даражада кўзга ташланади. Диққатнинг ҳусусиятлари унинг барқарорлиги, ҳажми, бўлиниши, кўчирилиши кабилардир.
Узоқ муддатгача бир нарса ёки бир иш фаолият устида тўхтай олган диққат барқарор диққат дейилади. Диққатнинг ҳажми (кўлами) деб бир вақтнинг ўзида қамраб олиши мумкин бўлган мустақил объектлар миқдори билан белгиланадиган ҳусусиятига айтилади. Диққатнинг бўлиниши деганда биз айни бир вақтда диққатимизнинг икки ёки ундан ортиқ объектга қаратилишини тушунамиз.
Диққатни онгли равишда ва ўйлаб бир нарсадан бошқа нарсага ўтказиш диққатнинг кўчирилиши дейилади.
Назорат учун саволлар:
1.Диққатнинг барқарорлиги ва бўлинувчанлигини ўрганиш?
2.Кузатиш тартиби тадқиқотнинг йуналганлиги?
3. Натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш?
Download 145 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling