2-мавзу. Меҳнатни муҳофаза қилишда меҳнат шароитлари (4 соат) Режа


Download 0.6 Mb.
bet1/3
Sana21.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1106412
  1   2   3
Bog'liq
2 мавзу
birinchi tartibli bir jinsli differensial tenglama, Reading tasks(1), Microsoft Wordda jadval va grafiklar bilan ishlash , Microsoft Wordda jadval va grafiklar bilan ishlash , Microsoft Wordda jadval va grafiklar bilan ishlash , Xasanova O'g'ilshod Maktabgacha pedagogika fanidan kurs ishi, MILLIY О‘ZLIKNI ANGLASH, elektr taminoti tizimida energiya nazorati va hisobi, ona-tilidan-mustaqil-ish, 2 5397575986038443536, 4-мавзу, rus tili, 2 5472386619753370622, Kimyoviy reaksiya tezligi , kimyoviy muvozanat, \'\' Iqtisodiyot \'\' atamasining paydo bo\'lishi

2-мавзу. Меҳнатни муҳофаза қилишда меҳнат шароитлари (4 соат)
Режа:
  • “Меҳнат муҳофазаси” ва “меҳнат шароитлари” тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва уларнинг амалиётда қўлланиши генезиси.
  • Меҳнат шароитларини тўғри ташкил қилиш
  • Ноқулай меҳнат шароитларининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва уларни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар

Меҳнат фаолияти жараёнида инсонга кўпгина ички ҳамда ташқи омиллар таъсир кўрсатади. Энг аввало, бу ишлаб чиқариш техника омиллари: меҳнат жараёни амалга ошириладиган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш операцияларини бажаришда қўлланиладиган техника ҳамда технологиялардир. Улар, бир томондан, ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, меҳнат жараёнини бажаришни енгиллаштиради. Шу билан бирга, улар ходим ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ортиқча шовқин, вибрацияни келтириб чиқаради, турли шикастланишлар етиши хавфини туғдиради
Омилларнинг бошқа бир турлари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё, материаллар, ёнилғи, ярим тайёр маҳсулотлардир. Улар чанг чиқариши, турли нурланишлар, заҳарли газлар, радиация ҳамда ҳоказолар орқали ходим соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқаришдаги микроиқлим: ҳарорат, ҳаво оқими, унинг намлиги ҳам персонал меҳнат қобилиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, инсон организмига салбий таъсир кўрсатадиган яна кўплаб унсурлар: иш жойининг яхши ёритилмаганлиги, бактерия ва вируслар тарқалиши, иш жараёнида жисмоний, руҳий зўриқиш ҳамда ҳоказолар ҳам мавжуд.
Бу омиллар инсоннинг меҳнат фаолиятига, шунингдек, ҳаётига салбий таъсир қилади, унинг касалланишига, ҳатто ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, мазкур салбий омилларнинг инсон соғлиғига таъсирини бартараф этиш ёки камайтириш йўллари ва воситаларини излаш, яъни инсон меҳнат қилаётган жойда хавфсиз муҳит яратиш зарур. Шунинг учун ҳам “меҳнат шароити” ҳамда “меҳнат муҳофазаси” атамалари ижтимоий-иқтисодий, техник, илмий, норматив-ҳуқуқий тушунча сифатида пайдо бўлган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш объекти меҳнат ҳисобланиб, у ягона жараёнда инсонни меҳнат воситалари ҳамда предметлари билан бирлаштиради. Меҳнатнинг бу уч таркибий элементини ўрганиш билан кўплаб фанлар: иқтисодиёт, математика, психология, социология, муҳандислик ва бошқалар шуғулланади. Шундай экан, меҳнатни муҳофаза қилишни ўрганишдаги муваффақиятлар кўпгина бошқа турдош фанларда эришиладиган муваффақиятларга боғлиқдир. Мазкур фан соҳалари ривожланиб боргани сайин тадқиқотчилар меҳнатни муҳофаза қилиш муаммолари тўғрисида кўпроқ нарсаларни била бошладилар, хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш масаласини ҳал этишга янгича ёндашувларни топдилар. Шу билан бир қаторда, “меҳнатни муҳофаза қилиш” ва “меҳнат шароити” тушунчаларида, уларни илмий жиҳатдан асослашда ҳамда уларнинг ижтимоий-меҳнат муносабатларидаги ўрнини аниқлашда ҳам ўзгаришлар рўй бермоқда.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчасига илмий ва амалий ёндашув генезасида, унинг моҳиятига қарашларнинг шаклланишида беш босқични ажратиб кўрсатиш мумкин
Биринчи босқич бошланиши сифатида инсониятнинг ибтидоий даврини келтириш мумкин. Бу вақтда одамлар табиат билан бевосита ўзаро алоқада бўлганлар. Ана шу даврда инсон учун ўзини ўзи сақлаш, совуқ, очлик, ваҳший ҳайвонлардан ҳимояланиш учун энг ибтидоий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш хос бўлган. Бунинг далили сифатида 1991 йилда Австрия — Италия ҳудудидаги Альп тоғлари музлигидан топилган ибтидоий одам қолдиқларини келтириш мумкин. Мазкур қолдиқлар билан бирга, ибтидоий шахсий ҳимоя воситалари: ўтлардан тўқилган сув ўтказмайдиган ёпинчиқ, эчки терисидан тайёрланган кийим, айиқ терисидан тикилган бош кийими, буғу терисидан тикилган этик ҳам топилган.
  • Иккинчи босқич кўҳна даврга тааллуқли бўлиб, бу пайтларда меҳнатни муҳофаза қилиш оддий воқелик эмас, балки у жараён хусусиятига эгалигини тушуниб етиш учун дастлабки белгилар кўзга ташланиши билан эътиборга моликдир. Ўша даврда меҳнатни муҳофаза қилиш умумий концепцияси унинг бугунги тушунчасидек ҳолатда таркиб топмаган бўлса ҳам, у ижтимоий меҳнатнинг бошқарув элементига айлана бошлаган.

  • Маълумки, кўҳна Мисрда аҳоли икки қатлам: эркин фуқаролар ва қулларга бўлинган. Меҳнатни муҳофаза қилиш оғир жисмоний меҳнат билан машғул бўлмаган эркин фуқаролар учунгина хос бўлган. Қуллар эса фақат ўз соғлиқлари эмас, балки ҳаётларини муҳофаза қилиш учун ҳам бирор оддий ҳимоя воситаларига эга бўлмаганлар.
  • Учинчи босқич ўрта асрларни қамраб олган бўлиб, бу даврда иқтисодий масалаларни фалсафа ва этика нуқтаи назаридан ўрганиш амалиёти шаклланганлиги кўзга ташланади. Ана шу даврнинг энг йирик олимларидан бири Фома Аквинский (1225- 1274 йй.) Аристотель таълимотига амал қилган ҳолда, меҳнатнинг барча тури бир хил аҳамиятга эгалиги тўғрисидаги ғояни инкор этган, жисмоний меҳнатни фақатгина қуллар машғул бўладиган иш сифатида баҳолаган.

Бешинчи давр XX аср бошидан ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтишгача бўлган оралиқни эгаллайди. Шўролар ҳукумати меҳнатни муҳофаза этиш бўйича қатор қонунлар, норматив ҳужжатларни қабул қилган. Ана шу даврда Ўзбекистонда ҳам собиқ Иттифоқда амал қилиб келган меҳнатни муҳофаза этишнинг умумий тизими мавжуд эди.
Табиий омиллар гуруҳи қуйидагиларни қамраб олади:
    • жуғрофий-иқлим омиллари — жуғрофий кенглик, денгиз сатҳидан баландлик, жой рельефи, иқлим, ҳаво ҳаракати, намлиги ва ҳоказолар;
    • геологик — фойдали қазилмалар жойлашиши, иш зонасида тоғ босими, ҳарорат, намлик;
    • биологик — мазкур жой ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсининг ўзига хос хусусиятлари, одамларнинг хавфли ҳайвонлар, қушлар, бошқа мавжудотлар, микроорганизмлар, ўсимликлар билан алоқаси.

Табиий омиллар, айниқса, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, кон саноати ишлаб чиқаришида меҳнат шароитларини шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатиши билан бир қаторда, муайян машина-ускуналар, технологиялар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишга аниқ талаблар қўяди.
Ижтимоий-иқтисодий омиллар ходимларнинг умуман жамиятдаги ҳолатини белгилайди. Улар меҳнатга ҳақ тўлашда, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тартибга соладиган меҳнат қонунчилигида, ижтимоий неъматлар ва кафолатларда ўз ифодасини топади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling