2 Мавзу: Соғлом турмуш тарзи. Организмга таъсир этувчи зарарли одатлар


Download 1 Mb.
Sana26.04.2020
Hajmi1 Mb.


2 Мавзу: Соғлом турмуш тарзи. Организмга таъсир этувчи зарарли одатлар

Валеологиянинг шаклланиши тарихий нуқтаи назардан узоқ ўтмишга тақалиб, у табобат ва жамият ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, айрим ўсимликларнинг (белладонна, лолақизғалдоқ, каноп, ёвшан, жен-шень каби) шифобахш хусусиятлари эрамиздан аввалги даврлардан бизгача етиб келган. Кўплаб олимларнинг фикрича, саломатликка ҳалақит берувчи омиллар ва зарарли таъсирлардан қандай қутулиш лозимлиги неандертал даврдаёқ маълум бўлган. Қадимги Грециядаги чиниқтириш усули машҳур бўлиб, жисмоний машқлар билан шуғулланиш учун гимназиялар, сузиш процедуралари учун термлар бунёд этилган. Гиппократ (э.ав. 460-377 й. орасида) ғоялари барча элатлар орасида кенг тарқалган. Унинг асосий тамойилларидан бири — “Касалликни эмас, балки касални даволаш” усули сўнгги 10 йил ичида бизгача етиб келди.

Рим империяси қулаб, антик давр тарихга муҳрланди, ўрта аср маданиятида турғунлик даври бошланди. Минг йилларга чўзилган даврдаги маданий қашшоқлик ғарбда машҳур олиму фузалолар етишиб чиқишига имкон бермади. Худди шу вақтларда эса табобат илмий интизом сифатида Шарқда гуллаб яшнади, маълум ва машҳур олимлар дунёга келди. Табобат ва табиблик ривожланиб, кишилик тарихида улкан из қолдирди. Шарқ табобати фалсафий дунёқарашига кўра ғарбдан кескин фарқ қилади. Ғарб материалистик идрок ҳақиқатига эмпирик ва экспериментал табиатни ўрганишдаги нуқтаи назарига катта ҳавас қилса, унда Шарқ - бу кўпинча кузатиш, ҳиссий-эстетик билишидир. Шошмаган ҳаёт оқими, ўлчови, ички дунёни чуқурлаштириш – шарқда кўпдан илмий маъноларни ривожланишини аниқланган.

Ғарбдаги динга қараганда, касаллик гуноҳлар жазоси сифатида мулоҳаза қилинади, Шарқда эса касал – жиноятчи, нафратга лойиқ, космологик фундаментал қонунни билмаган ҳолда дунёвий тартибни бузади, биргина принцип ва розилигини қидиришдан воз кечган ҳолда. Саломатликни сақлаш шарти риоя қилинганда, ҳеч қандай организм касалланиши мумкин эмас. Муаммо шундаки, инсон кўпинча бу шартларга риоя қилмайди – ҳозирги замонда қадимги донишмандлик шундай жаранглайди.

Абу Бакр Муҳаммад Бен Закария Рози (864-925й.й.) машҳур табиб ва Яқин Шарқнинг мутафаккири, табобат ва тиббиёт илми фаолиятини бириктирган, олим Арестотель билан жуда яхши таниш эди, Гиппократ, Цельса, Галена ишларига катта аҳамият берар эди. У томонидан ёзилган «Ал-Хави» (Миқдорий китоб) китобида шундай аниқ ва систематик табобат илми, шундай нозиқ амалий кузатишлар ва даволаш учун маслаҳатлар келтирилган бўлиб, Шарқда шифокорларнинг жуда зарур қўлланмаси бўлиб қолди, ғарбда ҳам лотин тилига таржима қилинган ва кўп маротаба нашр қилинган.

Улкан донишманд, табиб, биолог, математик, астроном, машшоқ, географ Абу Наср Муҳаммади Ибн Уэгал Ал Фаробий (870-950 й.й.) Сирдарё яқинида туғилган. Ўрта маълумотни олиб, у жуда кўп саёҳат қилди, яшади, таълим олди, шунингдек, Дамашқда, Қоҳирада, Боғдодда, Халабда дарс берди. Антик олимларнинг меҳнатини шарҳлади, биринчи ўринда Аристотелни ва бир вақтнинг ўзида донишманд олимлар китобини ёзди, ўша замонда илмнинг ҳамма амалий томонига алоқадор бўлган ҳолда. Унинг меҳнати табобат ва тиббиёт илмида асосий эволюцион табиат, инсоннинг келиб чиқиш назарияси ҳисобланади. Ал-Фаробий анатомияни, енгил физиологияни, дори воситаларини қўллашни жуда яхши билган. Биргина номларнинг рўйхатида қизиқиши кенглиги унинг мулоҳазасида келтирилган: «Илмнинг келиб чиқиши ҳақида», «Инсон танасининг органлари ҳақида», «Галеннинг Арестотел билан келишмовчилигига эътирози ҳақида», «Ҳайвонларнинг тана органлари, уларнинг функциялари ва потенциялари ҳақида», «Вакуум ҳақида», «Кимё маҳоратининг зарурлиги ҳақида», «Физиканинг бир қанча принциплари ҳақида», «Мусиқа гармонияси ҳақида», «Фалсафанинг динга алоқадорлиги ҳақида», «Кириш мантииқий мулоҳазаси», «Иоанн Грамматиги» ва бошқалар. Табобатни у «валеологик» принципларидан ажралмас деб ҳисоблаган, нафақат касалликни даволовчи илм, балки саломатликни сақлашни тасдиқлайди: «Тиббиёт инсон танаси ва унинг ҳар бир органлари саломатлиги функциясини ўрганади, шунингдек, инсон организми ва унинг барча органларини саломатлигини сақлашга имкон беради».

Ўрта асрнинг атоқли табиби Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино (980-1037 й.й.), Европада Авиценна номи билан машҳур, Бухорода туғилиб кўп вақт таълим олиб яшади, сўнгра Хоразм пойтахти Урганчга кўчиб кетди, Сарой қароргоҳида табиб бўлиб ишлади. Бир неча вақтлардан кейин у Эронга жойлашди, шунингдек, Сарой қароргоҳида табиб ва вазир лавозимида ишлади. 420 дан ортиқ китобларни донишманд ўзидан кейин қолдирди, кўплари тиббиётга алоқадор бўлиб «Даволаниш китоби», “Тиб қонунлари” кўпгина тилларга таржима қилинган ва ҳозирги кунга қадар қайта нашрдан чиқарилмоқда. Маъно жиҳатдан сўнгги тиббиёт илми энциклопедиясида нафақат диагностика усули ва даволаш, балки асосий профилактик воситаси, инсон саломатлигига ташқи муҳит таъсири ҳисобланади. Инфекцион касалликни келтириб чиқарувчи усулининг очилишидан олдин Ибн Сино ҳаво ва сув орқали ўтишини, унинг контакт усули чиқиши ва имконини олдиндан айтиб берди. У нафақат касалликнинг сабаби ҳақида, балки саломатликнинг сабаблари ҳақида, шунингдек, уларнинг саломатликда келиб чиққан ҳодисаларини ўрганиш. Ибн Сино чиниқтириш жараёнига катта аҳамият берган, буғ ҳаммомларининг тарафдори, очиқ ҳавода пиёда ва отда юриш, жисмоний машқлар.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиғи ва турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари маъмурияти ва тиббий ходимларнинг ҳамкорликда бажарадиган вазифаларидан яна бири, ўқув тарбия жараёнида талабаларни соғлом турмуш тарзи тўғрисида билим бериш, уларнинг асосий компонентларини амалга ошириш учун тегишли кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ва уларни ижобий ва фойдали одатларга айлантириш зарур. Бунинг учун дарс жараёнида ва дарсдан ташқари вақтларда, тарбиявий соатларда “Соғлом турмуш тарзи” тўғрисида маълумотлар берилиши лозим. Жумладан, соғлом турмуш тарзининг назарий асослари ва тамойиллари, Абу али ибн Синонинг соғлом турмуш тарзига оид қарашлари ва фикрлари, соғлом турмуш тарзининг асосий кўрсаткичлари, шунингдек, соғлом турмуш тарзига меҳнат ва турмуш шароитлари таъсири, маънавият ва маданиятдаги аҳамияти, бўш вақтни тўғри ташкил қилиш, шахслараро муносабатлар ва психогигиенаси амалга ошириш, ишчанлик динамикаси, чарчаш ва чарчашнинг олдини олиш. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда чиниқиш, жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, зарарли одатларнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг инсон саломатлигига таъсири, ёшлар онгига сингдирилади1.

Ўқув-тарбия жараёнида соғлом турмуш тарзи тўғрисида олинган билимлар ҳаётда кенг қўлланилиб оилада, маҳаллада амалга оширилиши зарурлиги ва бунинг учун ота-оналар ва маҳалла аҳли қўлидан келадиган ёрдамни беришлари, “Сиҳат-саломатлик” йили Давлат дастурини амалга оширишда соғлом турмуш тарзини эътиборга олиш зарур.

Шу билан бирга қуйидагиларнинг эътиборда бўлиши талаб этилади:

Махсус мутахассислар иштирокида, яъни, ҳуқуқшунослар, психологлар, нарко-диспансер ходимлари ҳамкорлигида таълим муассасаларида гиёҳвандлик, СПИД (ОИТС) ва наркотик моддалар, чекишнинг зарари тўғрисида тушунча бериш, видеофильмлар кўрсатиш, маъруза давра суҳбатларини ташкил этиш, кутубхоналарда, синф хоналарида шу мавзуга оид кўргазмалар ташкил этиш ижобий натижалар гаровидир.

Таълим муассасалари, оилаларда гиёҳвандлик ва наркотик моддаларни истеъмол қилишга мойил ўқувчи ва ёшларни аниқлаш, ўргатиш ва ҳисобга олиш (сўров варақалар, тестлар асосида), ўқувчиларнинг бўш вақтларини ҳисобга олиш, турли тўгараклар, спорт секцияларида қатнашиш учун ўқув тавсиялар ишлаб чиқиш зарур.

Зарарли одатлар ва уларнинг инсон организмига таъсири ҳақида мукаммал тушунчалар бериш жараёнида қуйидаги асосий масалаларга эътибор қаратилади: зарарли одатларга берилишнинг олдини олиш бўйича огоҳ бўлиш; саломатликка қарши хавфли томонлар; зарарли одатлар (чекиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш, гиёҳвандлик)нинг рўй бериши ва авж олиши; соғлом организмнинг накотикларга жавоб реакцияси, гиёҳвандликнинг ривожланиш босқичлари; гиёҳванд шахснинг жисмоний ва психик жиҳатдан тубанликка юз тутиши; профилактика ишлари, санитария хизмати, салбий хусусиятларни бартараф қилиш учун тадбир ва муҳокамалар ўтказиш.

Зарарли одатлар ва уларнинг инсон организмига таъсири ҳақида мукаммал тушунчалар бериш, шунингдек, унга берилишнинг олдини олишда уларни огоҳ бўлишга чорлаш, таълим-тарбиянинг негизини ташкил этмоғи керак2.

Ҳамма дори воситаларига ҳам руҳий ёки жисмоний боғлиқлик, кўникиш, соддароқ айтганда-гиёҳвандлик деб номланувчи иштиёқ юзага келмайди. Гап шундаки, ҳар қандай наркотик препаратнинг ўзини организм минимал миқдорда ишлаб чиқаради (алкогол); ёки унинг организмда муҳим физиологик ўрин тутадиган аналоглари (морфин, героин ва ҳ.к.) очки опиоидлар хусусиятларини имитасиялайди

Баъзиларнинг (асосан ўсмирлар) чалғиш мақсадида органик эритувчиларни қўллаши муайян маънода нонсенс (ғайри табиий ҳол) ҳисобланади, чунки тегишли галлюцинасиялар бош мия тўқималарининг номи келтирилган юқори липотроплиги туфайли бирламчи бузилиши оқибатида юзага келади.

Ҳозирда алкоголизм, сигарет чекиш ва гиёҳвандликнинг ижтимоий табиати ҳақида кўп гапирилмоқда. Фикримизча, ижтимоий сабабларни излаш, нисбатан муҳимроқ бўлган биологик сабабларни тўсиб қўйди.

Биологик сабабларни илгари суришга етарлича асос бор. Аввало, чалғитувчи моддаларга мойиллик турлари касалликнинг моҳияти эканини эътироф этиш лозим. Улар ўз этиологияси ва патогенезига эга. Кўпгина касалликлар сингари улар нуқсон(патология)ли функционал тизимларнинг шаклланишига асосланади.

Нуқсонли функционал тизимлар меъёрий функционал тизимлардан қуйидагича фарқ қилади: бу тизим бошланғич мотивациядан қатъи назар, охир-оқибатда меъёрий организмда янги биологияли эҳтиёжни шакллантиради. Лекин наркотик моддаларига мойилликнинг нуқсонли функционал тизимлари бошқаларидан шундай фарқларга ҳам эгаки, дастлаб устунликка эга мотивация айнан «онгдан устун», ижобий ҳиссиётларга эҳтиёж даражасида юзага келади.

Бошлағич мотивациялар турлича бўлиши мумкин: тенгдошларга тақлид қилиш, ўз референт (инсон учун аҳамиятли) гуруҳидаги нуфўз, ёқимли кишилар орасида мулоқот ва ҳоказо. Бошқача айтганда, бу тизимнинг шакллана бошлаши ижобий ҳиссиёт олиш воситаси сифатида гўзалликка эҳтиёжга ўхшайди. Лекин «гўзаллик»дан фарқли ўлароқ, биология омилларида ифодаланган ижобий ҳиссиёт яқин орада устун мотивацияни қуйига-биология даражасигача-организмнинг энг қуйи, асосий ва кейинги, лекин алкогол, никотин ва наркотикларнинг янги миқдори кўринишида доимий ташқи ёрдам олиш шароитида яшашга йўналтиради.

Гиёҳвандлик ва токсикоманиянинг турли кўринишлари (бекор қилиш, бош оғриғи синдроми)даги мойиллик, абстинентли синдром равон тарзда ривожланмайди. Дастлаб чалғитувчи воситага руҳий боғлиқлик келса, наркотик модда модда алмашинувига тўлақонли кириб боргач, оқибатда-eнг оғир-жисмоний боғлиқлик келиб чиқади.

8.1-жадвал

Гиёҳвандлик турларининг қиёсий тавсифлари


Наркотик ва токсин моддаси

Одатланиш ва унинг кучи муддатлари

Абстинент синдромининг шаклланиши

Абстинент синдромининг оғирлиги

Опий гуруҳи (морфий, омнопон, кодеин)

Бир ҳафтадан 1-2 ойгача.

Кескин ифодаланган


1 ҳафтадан

1-2 ойгача

Жуда оғир



Алкогол,

Кучли


ичимликлар

1 дан 8 йилгача. Кучли ифодаланган

1 дан 10 йилгача


Ўртача оғирликда



Алкогол,

енгил ичимликлар



2-3 йилдан 12 йилгача.

Ўртача ифодаланган


3 дан 10 йилгача


Ўртача


Тамаки

чекиш


Бир неча ойдан бир неча йилгача.

Ўртача ифодаланган


3 дан 15 йилгача


Суст, баъзи ҳолатларда

Учрамайди



Чекиш. Тамаки чекиш ҳақидаги дастлабки маълумотни қадимги грециялик тарихчи Геродот асарларида баён этади. У Скифлар ўсимликни ёқиб ундан нафас олардилар, дейди. Машҳур сайёҳ Христофор Колумб ХVI асрда Америкага Гуанан оролига келганда, оролда яшовчилар Колумбга ва унинг денгиз саёҳатчиларига совғалар қаторига қуритилган ўсимлик баргларини ҳам тақдим қиладилар. Улар бу ўсимликни “Петум” деб аташар эдилар. Ерли халқни бу ўсимликни тутатиб чекиш, чайнашни, шунингдек, ютишларини кўрадилар.

Тамаки баргининг найза қилиб ўралганини улар “табако” ва “сигаро” деб номлар эдилар. Қуритилган тамаки найза қилиб ўраб чекилганда, дастлаб уни шифобахш модда, тутуни турли касалликларни даф этади, кишини тетиклаштиради, тинчлантиради деб ўйлаган эдилар.

Колумбнинг денгиз саёҳатчилари 1493 йилнинг 25 мартида Испанияга қайтганда тамакидан олиб келадилар, шунинг натижасида чекиш одати аста-секин Европа мамлакатларига тарқала бошлади. Кейинчалик Америкада бўлган чет элликларни Англияга қайтиши билан тамаки ўсимлиги уруғини экиш ва уни кўпайтириш оқибатида тамаки кўп мамлакатларига тарқалади.

ХV асрнинг ўрталарида тамаки Францияда ҳам тарқалади. Бунга 1560 йилда Франциянинг Португалиядаги элчиси Жак Нико Франция шоҳи Екатерина Медига ва унинг ўғилларидан бирига бош оғриғини қолдириш учун тамаки тавсия этиши сабаб бўлган. Тамакидаги никотин моддаси Нико номи билан аталган. Шундан сўнг Францияда тамакини ҳидлаш кенг авж олади.

Россияга тамаки 1585 йилда Иван Грозний даврида савдогарлар томонидан келтирилган. Бу вақтда тамаки чекиш ёки унинг эритмасини қабул қилиш кўп ҳолларда қаттиқ заҳарланиш ёки ўлим билан тугар эди.

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон соғлиғи учун жуда хавфли ҳисобланади. Тамаки чекувчи инсоннинг ўзини соғлиғигагина салбий таъсир қилиб қолмай, балки ён-атрофдаги уни ўраб турган кишиларга ҳам зарарли ҳисобланади.

Чекиш – бу зарарли ва хавфли одат ҳисобланади. Баъзи бир инсонлар чекиш ақлий иш қобилиятини оширади деб ҳисоблайди. Баъзи олиб борилган натижалар шуни кўрсатадики, тамаки бош мия фаолиятига таъсир этиб, нерв ҳужайралари фаолиятининг сусайишига олиб келади, нерв толаларини яна қўзгалиш ҳолатига келтириш учун тамаки истеъмол қилишга тўғри келади.

Фильтрли тамаки чекиш натижасида ҳам инсон организмида 300 дан ортиқ заҳарли элементлар тамаки тутуни орқали киради. Улар орасида хавфлилари – қатрон (смола), никотин кислотаси, карбонат ангидрид ва бошқалар.

Зарарли моддалар ичида энг асосий ўринни қатрон (смола) эгаллайди. Қатрон таркибидаги заҳарли моддалар инсон организмида саратон касаллигини чақаради. Бундан ташқари, сурункали бронхит ҳамда «кашанда йўтал» ни келтириб чиқаради.

Никотин – энг заҳарли моддалардан бири ҳисобланади. Никотин организмда тез қонга сурилиб, 7 секунд мобайнида ҳамма органларга қон орқали етиб боради. Никотин – ўта заҳарли модда; инсонлар учун ўлим дозаси – 50 мг. Бир дона тамаки чекиш натижасида организмга 1 мг никотин моддаси киради.

Ҳар бир инсон биринчи бор чекканда ўзида ноҳуш ҳолатларни ҳис этади, яъни: бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши ва умумий ҳолсизлик. Бу ҳолатлар секин-аста йўқолади ва инсон сурункали чекувчига айланади.

Тамаки чекиш бундан ташқари ҳар хил органларга салбий таъсир кўрсатади. Бунда асосан юрак-қон тизими ва нафас аъзолари зарарланади. Миокард инфаркти касаллиги, тамаки истеъмол қилмайдиганларга нисбатан, чекувчилар орасида икки маротаба кўпроқ учрайди.



Тамаки чекувчи инсонлар 8-15 маротаба бошқаларга нисбатан ўпка эмфиземаси билан, 3-5 маротаба аорта – қон томирини кенгайиши билан касалланадилар. Ҳар бир еттинчи чекувчида облитерацияли эндоартрит ривожланади. Бу эса ўз навбатида оёқлар гангренасига олиб келади. 45 ёшдан ошган эркакларда учрайдиган касалликларнинг 30% чекишга мойиллиги билан боғлиқ. 40 – 49 ёшдаги чекувчиларда ўлим 3 марта юқори, чекмайдиганларга нисбатан, 60 – 64 ёшдагилар орасида эса ўлим 19 марта юқори.

Жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар ва спортчилар орасида чекувчилар бўлса, бу уларнинг организмига янада салбийроқ таъсир кўрсатади. Чекиш уларни яъни: юрак-қон томир тизими ва нафас аъзолари органлари тизимини кўрсаткичларини сусайтиради.

Спортчилар орасидаги чекувчиларни текшириш натижалари бизга шуни маълум қиладики, уларнинг психофизиологик ҳолати сусаяди.

Чекувчи спортчиларда ҳаракат реакцияси тезлиги чекмайдиган спортчиларга нисбатан 8 –14 % кам бўлади, аниқлик реакцияси 16 – 21 %, мускулларнинг аниқ ҳаракати 11 – 15 % кам бўлади. Бу борада инглиз физиологи Г. Кеннеди ва швед физиологи А. Хуга спортчилар орасида текширувлар ўтказиш натижасида буни тўла исботлаб беришган.

Чекиш натижасида келиб чиқадиган касалликлардан энг хавфлиси бу нафас йўлларининг саратон касаллигидир. Бу хасталик чекувчиларда тамаки чекмайдиганларга нисбатан 20 маротабага кўп учрайди. Бундан ташқари чекувчиларда қизилўнгач саратони, ошқозон саратони, ошқозон ости безининг саратони, сийдик пуфаги ва буйраклар саратони тез - тез учраб туради. Бунинг оқибатида бутун дунё бўйлаб йилига миллионлаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда.

Кейинги пайтларда олиб борилган илмий - текширув ишлари шуни кўрсатмоқдаки, кунига 10 донадан кўпроқ тамаки чекувчи инсонлар орасида саратон касаллиги 8 маротаба кўп учрар экан. Кунига 1 пачка тамаки истеъмол қилувчиларда эса бу кўрсаткич 20 маротабагача ошар экан.

Англия шифокорлар йиғини шуни ҳисоблаб чиқдики, 1 дона чекилган тамаки натижасида инсонни кунига 5,6 дақиқа умри қисқарар экан. Бу кўрсаткични бир неча дона тамаки чекувчиларига кўпайтириб уларнинг умри нечага қисқаришини билиб олиш қийин эмас. Яъни, бу тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чекиш билан биз ўз организмимизни сурункали равишда заҳарлар эканмиз. Бу эса ўз навбатида спортчилар ва талабалар орасида илмий, ҳамда жисмоний иш қобилиятини сусайишига олиб келади. Шунинг учун биз ҳеч қачон тамаки истеъмол қилишга ҳаракат қилмаслигимиз, орамизда чекувчилар бўлса, уларни ҳам бу ёмон ўта хавфли одатдан халос этишга ёрдам бермоғимиз лозим. Мутлақо чекмайдиган инсонлар ўзини яхшироқ ҳис этиши, ақлий ҳамда жисмоний иш қобилияти юқори бўлиши, чиройли кўриниши ва узоқ умр кечиришини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

Мактабда дарслар оралиғидаги танаффусда биринчи бор тутун ютиш. Бир-бирига роҳатланаётганини намойиш этаётган, бу ишда тажрибага эга тенгдошлар орасида маъқуллаш сўзлари остида йўталиш, чанқаш, бош айланиши. Улар албатта алдайдилар, лекин ўйин қоидаси шунақа. Бунда “ўргатиш”нинг ижобий ҳиссиёти организмнинг хавфдан огоҳлантиришидан устунлик қилса керак.

Инсонни чекишга мажбур қилган сабаб ижтимоий кўринишга эга дейсизми? Асло ундай эмас, ижтимоий омиллар фақатгина асос, вазият афферентлиги холос. Асосий эҳтиёж-ҳиссиёт эса вақтинча биологик нуқтаи назардан онгдан ташқарида ифодаланади.



Физиологлар асаб тизимининг фаолиятини кўзатиш орқали синапслар-асаб ҳужайраларининг ўзаро ёки бошқа қўзғатувчи тўқималар билан алоқа боғлаш ва маълумот алмашуви воситасини аниқладилар. Синапслар қўзғатувчи медиаторга таъсирчан хеморесепторлар-тузилмалар нуқтаи назаридан турлича бўлиб чиқди. Баъзилари мускарин (замбуруғ заҳари)га, бошқалари никотинга таъсирчан бўлиб чиқди. Натижада улар М ва Н холиноресепторлар деб номланди.

Ташқи таъсирга эга никотин бу тузилмалар ҳаракатини бузиш билан ўзаро таъсирлашади. Организм аста-секин никотиннинг келиб тушишига мослашади ва буни ҳисобга олган ҳолда янги фаолият тартибига ўтади. Ҳозирда никотин маълум биологик аҳамиятга эга бўлган фаолият тизими шаклланган.

Бу ўсиш, ривожланиш ва жинсий етилиш жараёнларида акс этади. Никотин организмга қанча кўп киритилган бўлса, хавф шунча ортади. Чекувчи эркакларнинг жинсий иштиёқи чекмайдиганларга нисбатан 2,5 марта камлиги тажрибада исботланган. Бироқ бу мушоҳада учун маълумотдир.

“Чекишни ташлагач, мени ғамгинлик ва хавотирлик ҳолати ҳам тарк этди” (А.П. Чехов).

“Чекишдан ақлинг заифлашади” (И.В. Гёте).

“Тамаки танага зарар етказади, онгни емириб, миллатлар онгсизлантиради” (О.Балзак).

Тамаки тутуни биологик хўрак-никотин билан бирга турли нуқсонли жараёнларни келтириб чиқаришга қодир зарарли моддаларга эга. Хусусан, 3,4-бензпирен 95 % ҳолатда қуёнлар қулоғида саратон шишлари келтириб чиқарган, шунингдек, маргимуш уч оксиди ҳам нафас ютилганда ёки бошқа кўринишда кирганда саратон шишларини юзага келтиради.

Тамакининг яна бир ёмон хусусияти - қон томирларини торайтириши бўлиб, унинг оқибатлари турлича: юрак ишемик касалликларидан инфарктгача; фалажга элтадиган тез ёйилувчан эндартериит; ошқозон гастрити ва яралари; жигар ва буйрак, жинсий аъзо касалликлари. Тамаки ҳомила учун она қорнида ривожланиш даврида ҳам ўта хавфли бўлиб, у туғма ноғиронликлар келтириб чиқариши мумкин.

Тамаки чекишнинг барча зарарли оқибатларини тасвирлаб беришнинг фойдаси ёўқ, бу борада санитария-тарғибот ишлари етарлича фаолият кўрсатган. Тамакига қарши ҳаракат тарғиботи расмий характерга эга бўлиб, “бир томчи никотин отни ўлдиради” иборасидан “мен от эмасманку” деган мантиқли жавоб келиб чиқади. Бир томондан (априор) алдамчи маълумотни ўзлаштирмаслик, бошқа томондан “шу тақдир мени халос этмоқда” деб ишониш инсон руҳиятининг хусусиятидир.

Бу ерда “санитария тарғиботи иши” руҳида ташвиқот қилиш ярамайди. Эҳтиёж устунлик қилганда, аввал онгни тайёрлаш, сўнгра мурожаат этиш лозим. Бунда “Саломатлик кодекси”нинг баъзи тавсиялари ёрдам бериши мумкин. Яна бир нарса. Никотинга келганда эса, ҳақиқатда тажриба вақтида от нобуд бўлган. Никотин, синил кислотаси ва сиансимон калийнинг ўлдирувчи кучи 80 килограммни ташкил этади. Қуйидаги жадвал ҳам кишини ўйлашга мажбур қилади.



Чекувчиларнинг кундалик чекадиган сигарети ва ёши жиҳатидан ҳаёти қисқариши

Ёш


Кундалик чекилган сигареталар миқдори ва ҳаётнинг қисқариши (йил)

1-9 дона

10-19 дона

20-39 дона

40 та дан кўп

25

30

35



40

45

50



55

60

65



-4,6

-4,6


-4,5

-4,3


-4,1

-3,8


-3,5

-3,1


-2,8

-5,5

-5,5


-5,4

-5,2


-5,0

-4,6


-4,0

-3,5


-2,9

-6,2

-6,1


-6,0

-5,8


-5,6

-5,1


-4,4

-3,9


-3,1

-8,3

-8,1


-7,9

-7,6


-7,0

-6,3


-5,4

-4,4


-3,4

Ўрта Осиё ва Қозоғистонда тамаки чекиш аввалдан расм бўлмаса ҳам, лекин бошқа хавфли одат — нос чекиш мавжуд. Нос ҳам тамакидан тайёрланиб, унга ўтин кули, оҳак (баъзан оҳак ўрнига цемент ҳам солинади) ва турли ҳидли ёғлар қўшилади. Носвойни узоқ муддат истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи касалликларига сабаб бўлади.

Булар стоматитлар (оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси шамоллаши), глоссит (тил шамоллаши), гингивит (милкларнинг шамоллаши), хейлит (лабларнинг шамоллаши). Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида ёриқ ва яралар пайдо бўлиб, қонайди, узоқ вақтгача тузалмай, тескари таъсирга эга ўсимталарга айланиши ҳам мумкин.

Ичкиликбозлик. Қадим замонлардан одамлар баъзи маст қилувчи моддаларни тайёрлаб, уларни турли маросимларда истеъмол қилишган. Қадимда Греция, Италияда спиртли ичимликларни турли маъросимлар тантанали урф-одатларда истеъмол қилганлар. Алкоголни биринчи марта араб алхимик олим кашф этган. У тасодифан кашф қилган маст қилувчи суюқликни, алькехаль яъни нозик эрувчи, «енгил» «учувчи» деб номлаган. Қария алхимик алкоголдан озгина татиб кўрганда хурсанд бўлган, кайф қилган. Шу даврдан бошлаб алкоголни истеъмол қилиш кенг тус ола бошлаган.

1971 йилда дунё бўйича 8,5 млрд. литр спирт ишлаб чиқарилган, Б.М.Левиннинг (1972) маълумотича, планетанинг ҳар бир кишисига йилига 1 л спирт, 6 л вино, 10 л пиво тўғри келар экан.

1910 йилда Россиянинг ҳар бир кишисига 3,6, 1914 йилда 4,6 литр ароқ тўғри келган.

1914 йилда I Жаҳон уруши бошланиши билан чор ҳукумати спиртли ичимликларни сотишни ман этади.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотларига кўра 1930- 1965 йиллар орасида спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш 50 мартага ортган. Италияда жигар церрози хасталигидан ҳар 100 минг аҳоли жон бошидан 39,3 эркак, 14,9 та аёлда ўлими кузатилган. Ўзбекистон Республикасини бозор иқтисодиётига ўтиши муносабати билан хусусий дўконларда баъзан назоратдан ўтмаган турли спиртли ичимликлар сотилмоқда. Бу одамлар заҳарланишига сабаб бўлмоқда.

Афсоналардан маълум бўлишича, винони биринчи бўлиб XI асрда араб шифокори Альбуказес ачиган узум ширасини ҳайдаш йўли билан олган экан.

Вино спиртнинг кимёвий номи этил спирти, яъни этанол. Этанол, диполисахаридларни ачитқи замбурғлари таъсирида парчаланади. Унинг кимёвий формуласи С2Н5ОН.

Этанол — этил спирти рангсиз, енгил ҳаракатчан, суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳиди ва аччиқ таъми бор. У сув ва ёғларда яхши аралашади. 78 градусда қайнайди, яъни осон буғланади.

Этанолнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

— Этанол универсал эритувчи: ўзи ҳам сувли муҳитда ва организмдаги ёғларда яхши эрийди:

— Нерв ҳужайраларига ўзига хос таъсир кўрсатади ва шунга кўра одамнинг руҳий ҳолатини ўзгартиради.

— Организмнинг барча функционал системаларига заҳарли (токсик) таъсир кўрсатади.

Этанол шиллиқ қаватлар, терини таъсирлайди, у тез сўрилиб қонга ўтади. Оғиз бўшлиғини бироз қизартиради ва сўлакни кўп ажратади.

Қабул қилинган алкогол ошқозон ингичка ичакнинг бошланғич қисмида сўрилиб қон орқали бутун организмига тарқалади.

Агарда болалик она 50 г спиртли ичимлик ичса, бола учун жуда хавфли, чунки алкоголнинг 25 фоизи она сутининг таркибида бўлади. Болани ногирон қилиб қўйиш учун шунинг ўзи етарли.

Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш, модда алмашинувини бузади: оқсил, углевод, ёғ, витаминлар алмашинуви бузилади. Алкоголизм психик касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ота-онаси ичадиган оиладаги болалар ёмон ўқийди, психик стресс ҳолатлар туфайли бола кечаси сийиб қўядиган, невроз ёки тутилиб гапирадиган бўлиб қолади. Хроник алкоголизм энг кўп 20-22 ёшда (31, 4 фоиз), ва 23-26 ёшда (40, 4 фоиз) ёшда учрайди. Спиртли ичимликларни биринчи марта ичиш, бунга боғланиб қолиш 13-14 ёшдан, баъзи ҳолларда 7-8 ёшдан бошланади.

Спиртли ичимликлар ичадиган аёллардан кейинчалик ўлик, чала, жисмоний ва психик камчиликлари бор бола туғилади.

Баъзан ақли заиф, турли камчиликларга эга, ортиқча бармоқлари бор, юрагида нуқсон мавжуд болалар ҳам туғилиши мумкин. Шунингдек, психоз, невроз, тутқаноқ; касалликлари ҳам алкоголизм билан боғлиқ. Спиртли ичимликларни кўп ичиш туфайли нафас касалликлари, кўпинча сил касаллиги келиб чиқади.

Қон босими, юрак ишмияси, миокард инфаркт касалликларининг 62 фоизи алкоголизм туфайли келиб чиқади. Алкоголни узоқ тизимли ичиш туфайли жигар касалланади, жигар церрози келиб чиқади. Бу касалликларнинг 60 фоизи ўлим билан тугайди. Алкоголикларда кўпинча қизилўнгач раки, ёки оғиз бўшлиғи раки вужудга келади.

Алкоголикларнинг 90 фоизи ошқозон гастирит касалликларга учрайди. Алкоголни кўп ичиш турли ҳуқуқбузарликка сабаб бўлади.



Алкоголикларнинг ўртача умри ичмайдиган кишиларга қараганда 10-15 йил кам. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) маълумотига мувофиқ, ичкиликбозликдан ҳар йили 1,5 миллион одам ўлади. Алкоголиклар ўз касбини йўқотади, бошқа иш қидиради. Ичкиликбозлик билан оилани барбод қилувчи асосий омил ҳисобланади.
Такрорлаш учун саволлар:

  1. Фаннинг асосчилари кимлар?

  2. Меъёр тушунчаси нима?

  3. Валеостаза тушунчасини изоҳлаб беринг?


Адабиёт:

  1. В.П.Петленко, Д.Н.Давиденко – «Валеология – прспективное научно-педагогическое направление XXI века» - Теория и практика физ. культ. 2001г., 9 – 13 с.

  2. Петленко В.П. «Основы валеологии» - Киев. Олимпийская литература 1998г.

  3. Брехман И.И. «Введение в валеологию» – Л.: Наука 1987г.



1 Сафарова Д.Д., Шакиржанова К.Т., Абдурахманова Н.К. Валеология асосларидан маърузалар тўплами. “ЎзДЖТИ” нашриёти-матбаа бўлими, 2006, – 139 б.

2И.М.Мирзақулов ва бошқалар. Валеология асослари. Т.: 2008, 187 б.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling