2 та шаҳар ва 13 та туман мавжуд бўлиб, мазкур 15 та маъмурий ҳудудий бирликда 1164 та


Download 42.16 Kb.
bet1/6
Sana04.10.2022
Hajmi42.16 Kb.
#830918
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кашкадарё хизмат текшируви хулосаси 16 07 2021
english topics, 30, Strategiyadan mus ish, тест саволлари (1), 1-Ma'ruza, Me'yor, Тестовые задания по ТОЭ, Sample-Listening-Test, tribotexnika asoslari, ТЕ СТсаволлар ЕОКПО 2017, 2 maqola, tola sifatini aniqlash, Дон ва дон махсулотлари биокимёси маъруза, Gulbog' Quyoshi -inglizcha tarjima, Кафолат хати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги
ПФ-6108-сон Фармонига асосан Қашқадарё вилояти халқ таълими тизимида вакант мактаб директорлик лавозимлари ва уларни

тўлдириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Қашқадарё вилоятида 2 та шаҳар ва 13 та туман мавжуд бўлиб, мазкур


15 та маъмурий ҳудудий бирликда 1164 та умумтаълим мактаблари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 06 ноябрдаги
ПФ-6108-сон Фармонининг 11-бандига асосан умумтаълим мактабларининг вакант директорлик лавозимларига танлов ўтказиш ҳамда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари билан келишган ҳолда директорлик лавозимларига тайинлаш юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий маълумот.





Худуд номи

Мактаблар сони

Вакант мактаблар сони
(ish.uzedu.uz сайти орқали эълон берилган)

Кенгашга тавсия этилган мактаблар (жараёнда)

Кенгаш орқали тайинланган мактаблар сони

Вақтинча тайинланган (юклатилган) мактаблар сони

1.

Қарши шаҳар

52










13

2.

Шахрисабз шаҳар

25










3

3.

Китоб тумани

94

7

3




15

4.

Қарши тумани

70

4




3

19

5.

Касби тумани

61

3




3

22

6.

Косон тумани

102

8

5




41

7.

Қамаши тумани

95

6

3




44

8.

Чироқчи тумани

192

91

3

13

89

9.

Нишон тумани

40

3

1




2

10.

Муборак тумани

33

2

2

2

6

11.

Миришкор тумани

39

2




2

11

12.

Деҳқонобод тумани

96

11

11




44

13.

Яккабоғ тумани

102

10

8




22

14.

Ғузор тумани

78

3







19

15.

Шахрисабз тумани

85

4

2




23

ЖАМИ:

1164

154

38

23

373

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг
11-бандида 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилиниши белгиланган.
Халқ таълими вазирининг 2020 йил 25 декабрдагиУмумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тавсия этиш ва иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 325-сон буйруғи чиқарилган бўлиб, мазкур буйруқнинг 1-иловаси билан “Умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тавсия этиш ва иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритиш тартиби тўғрисида”ги Низом,
2-иловаси билан “Умумтаълим муассасалари директорлари лавозимига номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тавсия этиш” схемаси ҳамда 3-иловаси билан “Умумтаълим мактаби кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича намунавий дастур” тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил
1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёнининг 114-бандига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасалари директорлари лавозимига муносиб номзодларни “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz) орқали очиқ мустақил танлов йўли билан дастлабки саралашдан ўтказиш, номзодларнинг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларидаги укч йиллик истиқболдаги дастури тақдимоти жараёнларини маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг расмий веб-саҳифаси, ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет тармоғида “онлайн” трансляция қилиниши юзасидан топшириқлар берилган.
Шунга кўра, Халқ таълими вазирининг 2021 йил 30 июндаги “Умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни дастлабки тарзда саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 202-сон буйруғи чиқарилган бўлиб, мазкур буйруққа асосан “Умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тавсия этиш ва иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритиш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган.
Низомга асосан 2021 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб вакант умумтаълим мактаби директори лавозимлари “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” аппарат-дастурий комплекси (vacancy.argos.uz), ҳудудий бўлинмаларнинг расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши белгиланган.
Мазкур тартиб тажриба-синов тариқасида Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида мавжуд вакант умумтаълим мактаб директори лавозимлари учун “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали”да танлов эълон қилиш орқали ташкил этилмоқда.
Қашқадарё вилояти халқ таълими тизимида 2019-2020 ўқув йилидаги таълим муассасаси кўрсаткичлари мониторинг қилинганда “қизил тоифа”даги мактаблар сони 185 тани ташкил этган бўлиб, мазкур мактаблардан 69 тасида фаолият юритиб келаётган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, қолган мактаб директорлари фаолиятига муносабат билдириш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига белгиланган тартибда хат юборилган бўлсада, бошқарма томонидан мазкур таълим муассасалари фаолияти таҳлили, аниқланган камчиликлар, таълим сифатини ошириш юзасидан мавжуд муаммолар тўғрисида асослантирувчи ҳужжатлар Кенгашларга тақдим этилмаган.
Қашқадарё вилояти халқ таълими тизимидаги 1164 та умумтаълим мактабларининг 373 тасида директор лавозимлари вакант бўлиб, шундан, 2021 йилнинг 1 январь кунидан 15 июль кунига қадар Халқ таълими вазирлигининг ish.uzedu.uz сайти орқали 154 таси учун белгиланган тартибда танлов эълон қилинган.
Танлов жараёни якунланган 151 та вакант умумтаълим мактабларининг

Download 42.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling