КаттакишлокНАМУНА Барча маҳаллаларга

Sana01.01.1970
Hajmi
#200235
Bog'liq
КаттакишлокНАМУНА Барча маҳаллаларга


Жомбой тумани “Каттақишлоқ” маҳалласининг ўсиш нуқталари (драйвери)ни аниқлаш ҳамда аҳолини тадбиркорликка ўргатиш орқали
уларнингбандлигини таъминлаш бўйича

ҲИСОБОТ

Маҳалланинг умумий ер майдони 1306 гектар, шундан 202,4 минг гектари ахоли томорқа ер майдонидан иборат. Маҳаллада жами 1579 та хонадонда 1914 та оила бўлиб, уларда 7819 нафар аҳоли истиқомат қилади.


Маҳаллада жами меҳнат ресурслари 3487 нафарни, шундан иқтисодий фаол аҳоли 2574 нафарни ташкил этади. Иқтисодий фаол аҳолининг 49 нафари(1,9 фоизи) ишсиз, даромади кам норасмий банд фуқаролар бўлиб, уларнинг барчаси 3 та дафтарда рўйхатга олинган. Жумладан, “Темир дафтар”да 10 нафар, аёллар дафтарида 22 нафар, ёшлар дафтарида 17 нафарни ташкил этади.
Маҳалла ҳудудида инфратузилма ва коммуникация тизими яхши йўлга қўйилганлиги, марказга яқин жойлашганлиги сабабли тадбиркорлик бир мунча ривожланган.Ҳудуд енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга, сервис соҳасида турли хизматлар кўрсатиш, кўпроқ қишлоқ хўжалигининг пахта-ғалла, чорвачилик ва боғдорчилик йўналишларига ихтисослашган.
Маҳалладаги 49 нафар ишсиз фуқароларнинг ҳар бири билан индивидуал равишда суҳбат ўтказилиб, уларнинг келгусида бандлигини таъминлаш бўйича сўровнома ўтказилди.Сўровнома натижасига кўра:
- 8 нафари тикувчилик йўналишида;
- 7 нафари иссиқхона йўналишида;
- 10 нафари чорвачилик йўналишида;
- 2 нафари паррандачилик йўналишида;
- 5 нафари бошқа йўналишларда;
- 17 нафари умуман ишга ҳоҳиши йўқлигини билдирди.
Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммо ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда маҳалла драйвери (ўсиш нуқталари)ни белгилаб олинди. Жумладан:
а) Маҳалла худудида яшовчи аҳоли даромадларини ошириш учун аҳолининг томорқадан йилига 2-3 маротаба экин экиб, самарали фойда олишни ўргатиш ва қўшимча даромад билан таъминланишида хар бир хонадоннинг ички имкониятларини ўрганиб, кўчабай ва қишлоқбай махсулотларни тайёрлаш, етиштириш ва ихтисослаштириш йўлга қўйилмоқда.
Ушбу лойиҳа 2021 йилда тўлиқ ишга туширилиб, маҳалладаги
1387та хонадонда яшовчи оилаларнинг даромадлари сезиларли даражада ошиши ва ички бозорни қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан тўйинтириш режалаштирилган.
Натижада Хар бир хонадонйилига ўртача 15-20 млн.сўмгача даромадга эга бўлади.
б) Маҳалла ҳудудида истиқомад қилувчи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ахолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш мақсадида, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 4 млрд.сўм банк кредити ажратилиб, 0.20 га 7 та иссиқхона, 15 та тикув машинаси, 1500 жўжа, 5 та ишлаб чиқариш цехлари ва чорвачилик йўналишида 20 бошдан 3 та оилага қуй олиб берилади, майда шохли моллар бош сони
2 мингдан 3500 мингтага етказилади. Натижада, аҳоли ишсиз қатламидан
29 нафаринингбандлиги таъминланади.
Қолган 20 нафар ишсизфуқаролар таклиф ва истагидан келиб чиққан ҳолда касбга ўқитилади ва уларга касбидан келиб чиқиб зарурий асбоб-ускуналар олиб берилади.
Шунингдек, маҳаллада бугунги кунда атига 132 та тадбиркорлар(шундан 82 та юридик ва 50 та ЯТТ) фаолият кўрсатади.Аҳоли жон бошидан келиб чиқиб, яна 7 та қўшимча савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этиш лозим.Жумладан, 1 та замонавий мехмонхона, 3 та тикув цехи 1 фотасалон ва кампютер хизматлари ва автомойка ва маиший хизмат курсатиш сохаларига талаб мавжуд.
Ушбутадбиркорликни ташкил этиш мақсадида бўш турган бино ва иншоотлари аниқланди.
Жумладан, 0,26 га майдонда жойлашган эски махалла футбол стадиони тадбиркорга берилиб, 1.3 млн.сўм ўз маблағи ҳисобига “мини стадион ва тикув цехи” ташкил этилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та қўшимча янги иш ўринлари яратилади.

Изоҳ:Ҳар бир маҳалла ўз имкониятидан, белгилаб олинган ўсиш нўқтаси (драйвери)дан келиб чиқиб, ушбу намунадаги хронология асосида тўлдириши лозим.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling