2022 йил ноябрь ойида ратификация қилганди


Download 0.51 Mb.
Sana04.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1158322
Bog'liq
янгиликлар


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни рафиқаси билан бирга давлат ташрифи юзасидан Бишкек шаҳрига келди, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.
Қайд этилишича, икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган «Манас» халқаро аэропортида меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Давлат раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган «Уркун» ёдгорлиги пойига гул қўйди. 27 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки томонлама муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи Декларацияга имзо чекди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати.
Давлат раҳбарлари ҳузурида давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро ва ҳудудлараро 25 та ҳужжатлар алмашилди. Хусусан, уларнинг энг муҳимларидан бири Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида баённомадир. Икки давлат парламентлари ушбу шартномани ва Андижон (Кампир-обод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни 2022 йил ноябрь ойида ратификация қилганди.


Овозларни санаб чиқишнинг эълон қилинган натижаларига кўра, истеъфодаги генерал, Чехия армияси бош штаби собиқ раҳбари ва НАТО Ҳарбий қўмитасининг собиқ раҳбари Петр Павел президентлик пойгасининг иккинчи босқичида ғолиб чиқди.
Сайлов бюллетенларининг қарийб 90 фоизини қайта ишлагандан кейин у 57 фоизга яқин, унинг рақиби собиқ бош вазир Андрей Бабиш эса 43 фоиз овозга эга. Бабиш бундай қолоқликни қайтариб ололмайди, дейди Европа ОАВ. Сайловчиларнинг деярли 70 фоизи иштирок этди.
Чехия оммавий ахборот воситалари президентлик сайловлари ҳам сайловчиларнинг рекорд даражадаги фаоллиги билан ўтганини қайд этди. Расмий натижалар 31-январ куни эълон қилинади, сўнгра 10-февралгача сайлов пойгаси иштирокчилари уларга суд орқали эътироз билдиришлари мумкин бўлади.
Бироқ Чехия Бош вазири Петр Фиала аллақачон Питер Павелни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, буни «одоб, демократия ва Ғарб қадриятларининг ғалабаси» деб атаган.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling