2023 йилдаги эътирозларга 10 та жавоб исламбек Ибрагимов


Download 315.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana26.01.2023
Hajmi315.04 Kb.
#1124946
  1   2   3   4   5
Bog'liq
PDF‑документ
300061383, 7-sinf Jahon.tar tezis., Iqtisodiyot faoliyat va ishlab chiqarish. Iqtisodiy o‘sish va mi, 79, 80-ma’ruza102-126, WxiJ2QUJEemP8Qpm209XvA 5b73c8b0050911e9916a3f319700f163 Holthoff- -Eichsteller---Social-Pedagogy-in-Practice---Every-Child-Journal, Coherence, Coherence, Samarqand, Dear Mrs, Mustaqil ish, Mustaqil ish, I want to a teacher job, I want to a teacher job, I want to a teacher job, Mustaqil ish


2023 ЙИЛДАГИ ЭЪТИРОЗЛАРГА 10 ТА ЖАВОБ 
Исламбек Ибрагимов
 
 
ҲАР ҚАНДАЙ ЭЪТИРОЗ УСТИДА ИШЛАШНИНГ 10 ТА ТЕХНИКАСИ 
Яхшими ёки йўқ, аксарият менежерлар ўзларининг профессионализмлари ва тажрибаларига 
бино қўйган ҳолда, сотувдаги паст қўрсаткичларни мижозларнинг камгаплиги билан боғлайдилар. 
Ҳайратланарлиси шундаки, бунинг асосий сабаби — эътирозлар билан ишлашнинг йиллар 
давомида “сайқалланган” усулларидан фойдаланилмаслигида. Сизнинг биргина нотўрин ишлатган 
иборангиз сабаб мижозни ўзингиздан итаришингиз ва унда гўшакни зудлик билан илиб қўйиш 
истагини туғдиришингиз мумкин. Чунки сиз ҳозир унга ниманидур ўтказишга ҳаракат қилишингиз 
ва ундан қандайдир ечим талаб қилишингизга мижознинг ишончи комил. Балки бу нарса унга 
умуман керакмасдир? Сиз бошқачароқ суҳбатлашинг, жонлироқ сўзлашингки, суҳбатдошингиз 
сизнинг скриптингиз бошқаларникидек эмаслигини тушуниб етсин. 
Мен сизга турли 2023 йилдаги эътирозларга 10 та жавобини тақдим қиламан. Уларни кетма-
кетликда, мисоллар билан кўриб чиқамиз. 
1. «МАҚТОВ+ШУНГА ҚАРАМАСДАН» ТЕХНИКАСИ 
Яхши гапга илон инидан чиқар. Суҳбатдошингизни ортиқча мулозамат ва такаллуфларсиз 
мақтанг: 
Ўйлаб қўриш керак. 
— Албатта ўйлаб кўринг, Шухрат ака!) Ўрнингизда мен хам шундай қилган бўлар эдим. Шунга 
қарамай, омборимизда мазкур товардан 2 дона қолаётганини ҳисобга олсак, сизнинг буюртмангизни 
сизга айнан керак бўлган вақтда етказиб беришда муаммолар юзага келиши мумкин. Балки қарор 
қабул қилиш жараёнини тезлаштирармиз, нима дейсиз? 
Қиммат. 
— Тўғри айтасиз. Хозир хамма жойла нархлар ошиб кетяпти. Ижараларни нархини қаранг 
қанча бўлиб кетди. Агар нархлар сизга ўртачадан бироз қимматроқ бўлса, бунинг 3 та сабаби бор: 
бу 
– 
манзилга 
етказиб 
бериш 
хизмати, 
1 йиллик кафолат, ва энг асосийси — сифат, чунки биз маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан 
тўғридан–тўғри оламиз ва бизда барчаси эксклюзив. Шундай экан, бизда ҳеч қачон сифат 
стандардларидан четга чиқишлар бўлмайди. 
Муддати узоқ. 
— Аха, демак сизга тез ва сифатли бажарилиши керак, тўғрими? Шунга қарамай, керакли 
жамоа йиғиш учун 3–4 кун керак. Ва ундан сўнг мутахассислар ишни бошлайдилар. Келинг, сизга 
мисол тариқасида шулардан бири ҳақида гапириб берсам (ва шахс, лойиҳа, мижозлар ва 
ҳоказолардан мисол келтирасиз). 



Download 315.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling