ozbekiston tarixi universitetning notarix fakultetlari birinchi bosqich bakalavriat va bitiruvchilari uchun ozbekiston tarixidan oquv-metodik yordamchi material

Sana01.01.1970
Hajmi
#206132
Bog'liq
ozbekiston tarixi universitetning notarix fakultetlari birinchi bosqich bakalavriat va bitiruvchilari uchun ozbekiston tarixidan oquv-metodik yordamchi material



 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ 
 
 
 
 
Р. ШАМСУТДИНОВ , X. МЎМИНОВ 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ
 
(Университетнинг нотарих факультетлари биринчи
босқич бакалавриат ва битирувчилари учун Ўзбекистон тарихидан
ўқув-методик, ёрдамчи материал) 
Андижон - 2011 йил 
“Andijon nashriyot-matbaa” ОАЖ 
2010 йил 



МАСЪУЛ МУҲАРРИРЛАР: 
Тарих фанлари номзодлари, 
доцентлар Соибжон Хошимов, Эргаш Юсупов 
ТАҚРИЗЧИЛАР: 
Тарих фанлари номзоди, доцент Музробжон Абдуллаев 
Тарих фанлари номзоди, доцент Ўктамбек Убайдуллаев 
 
 
 
 
Мазкур иш Андижон Давлат университети илмий кенгаши томонидан нашр қилиш 
учун тавсия этилган. 
 
 
 
 
 
 
Ушбу ўқув – методик, ёрдамчи материал Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон тарихи” предмети бўйича ўқув дастури 
асосида яратилди. Унда Ўзбекистон тарихининг қадимги давридан бошлаб шу кунгача 
бўлган даврини муҳим ва долзарб масалалари ёритилган, дастурда кўрсатилган XVII 
мавзунинг қисқача мазмун ва моҳияти ўз ифодасини топган. Ўйлаймизки, ушбу ўқув –
методик, ёрдамчи материал Сиз – азиз талаба-ёшларни Ўзбекистон тарихининг ёрқин 
саҳифалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.
З.М.Бобур номидаги 
Андижон вилоят ахборот 
кутубхона маркази 
(ББК) 63,3 (5 Ўзб) 
Ш – 19 
© Р.Шамсутдинов, Х.Мўминов 
ISBN 978-9943-331-60-0
© «Andijon nashriyot-matbaa» МЧЖ, 2011 
 
 



Ўз тарихини билмаган, кечаги кунини унутган 
миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик 
тарихида кўп бора ўз исботини топган
1

 
Ислом КАРИМОВ  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йилда 
мамлакатимизни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга 
мўлжалланган 
энг 
муҳим 
устувор 
йуналишларга 
бағишланган 
Ўзбекистон 
Республикасининг Вазирлар Маҳкамасидаги маърузасида умумтаълим мактаблари, 
академик лицей, касб – ҳунар коллежлари ва олий ўкув юртларининг ижтимоий 
ривожланишдаги ўрнига алоҳида эътибор бериб, жумладан, шундай деди: «Ҳозирги кунда 
2011 – 2015 йилларда Олий ўқув юртларини ривожлантириш дастури тайёрланмоқда ва 
ушбу ҳужжат яқин вақт ичида қабул қилинади. Дастурдан кўзланган асосий мақсад – олий 
таълим муассасаларининг моддий – техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларни 
замонавий ўқув, лаборатория ва илмий ускуналар билан жиҳозлаш, пировардида ўқув 
дастурларини такомиллаштириш, тобора кучайиб бораётган замон талабларига жавоб 
берадиган кадрларни тайёрлашда сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни ҳаётга тадбиқ 
этишдан иборатдир»
2

Миллий истиқлoл ўзбек xaлқининг aсрий oрзуси, aрмoни эди. Ўзбекистон 
мустақиллигининг қўлга киритилиши энг улкан ғалаба, унинг қaдригa етиш, мустaxкaмлaш, 
aвaйлaб сaқлaб қoлиш муҳим вaзифa. Ҳaр қaндaй мaмлaкaтнинг қудрaти, унинг 
мустaқиллиги, дaвлaт чегaрaлaрининг дaxлсизлиги ўшa мaмлaкaт фуқaрoлaрининг ўз 
юртигa меҳр – муҳaббaтли қилиб тaрбиялaнгaнликлaри, миллий истиқлoл учун курaшдa 
зaрур бўлсa жoн фидo қилишгa ҳaм тaйёр бўлишдек oлижaнoб фaзилaтлaргa эгa 
бўлишликлaригa бoғлиқдир. Бу фaзилaтлaрни xaлқимизгa энг муҳими, юртимиз келaжaги – 
ёшлaр oнгидa қaрoр тoптириш вa шaкллaнтиришдa Ўзбекистон тaриxининг ўрни вa 
имкoниятлaри чексиздир. 
Ўзбекистон тарихини амалда қандай бўлса – шундай, холисона ўрганиш 
имкониятига эга бўлдик. Собиқ совет хокимияти йилларида коммунистик партия юргизган 
сиёсатнинг натижаси сифатида Ўзбекистон мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув 
юртларида Ўзбекистон тарихини ўқитиш масаласига умуман эътибор берилмади. Советлар 
хокимияти йилларида мамлакатимизнинг ҳақиқий, том маънодаги тарихи холисона 
яратилмади. Мактаблар ва ўқув юртларида ўқитилган дарслик ва адабиётларда эса 
тарихимиз сохталаштирилди. Натижада, ўзбек халқининг маънавий ҳаётига путур етди, 
халқнинг сиёсий онги ўтмаслашди, ижтимоий – сиёсий воқеаларга бефарқлик, лоқайдлик 
ҳисси кучайди. Чунки мустамлака асоратига солинган халқларни сиёсий қоронғилик ва 
зулматда сақлаш йўли билангина улар устидан ҳукмронликни ўрнатиш мумкин эди. 
Россия империяси ва собиқ совет мустамлакачилари қарийб 130 йиллик 
ҳукмронлиги давомида ўлкамиз халқлари ўртасида руслаштириш сиёсатини олиб бордилар, 
халқимизни тарихидан, ўз она тилидан, динидан жудо қилиш йўлини тутдилар, шаклан 
миллий, мазмунан социалистик маданият байроғи остида миллий урф-одатларимиз, ахлоқ – 
одоб ва маданиятимизга хуруж қилдилар. Ўзбекистонни Марказнинг хомашё етказиб 
берувчи базасига айлантирдилар. Коммунистик партия бундай сиёсатни собиқ Иттифоқ 
ҳудудидаги барча республикаларда ва социалистик ҳамдўстлик мамлакатларида юргизган. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейин собиқ Иттифоқнинг барча республикаларига, социалистик 
ҳамдўстлик мамлакатларига Марказнинг буйруғи юборилиб, унда турли мавзуларда 
1
Каримов Ислом. «Юксак маънавият – енгилмас куч». –T.: Маънавият, 2008. –Б. 4.
2
«Халк сўзи», 2011 йил 22 январь, № 16 (5183) 



кўрсатмалар белгиланди. Хусусан, буйруқлардан бирида қуйидаги жумлалар ҳам бор эди: 
«Маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан раҳбарларнинг оммавий чиқишларида миллий 
бўёқ берилишга йўл қўйилади, аммо у миллатнинг ўсишига, бирлашувига хизмат 
қилмаслиги керак. Бошланғич ва ўрта мактабларда, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ўта 
эътибор қозонган ўқитувчилар четлаштирилиши лозим бўлади. 
Уларнинг ўрнига биз томондан белгиланган кишиларни қўйиш керак. Тарих 
дарсларида ўтмишдаги сиёсатдонлардан кимлар Ватан равнақи учун хизмат қилишгани ёки 
хизмат қилишга уринишгани ҳақида гапириш мумкин эмас, эътиборни фақат подшолар 
зулми ва уларга қарши қаратилган халқ курашига бурмоқ лозим бўлади...»
Коммунистик партия юргизган бундай улуғ давлатчилик мафкуравий сиёсати 
халқимиз ва миллатимиз тақдири учун аянчли оқибат ва натижаларга олиб келди. 
Ўзбекистон тарихини билмаслик ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва урф – 
одатларидан узоқлашиш оқибатида жамиятда шундай авлод вакиллари шаклландики, 
уларнинг аксариятида миллий онг ва миллий ғурур тушунчалари сўниб кетди. Уларнинг 
онгида Ўзбекистон тақдирига, ўзбек миллати тақдирига, маданиятимиз, тарихимиз ва 
тилимиз, динимиз тақдирига лоқайд ва бефарқлик муносабатлари ғояси устувор мавқени 
эгаллади. Миллат истиқболи учун вазият шу даражада ҳалоқатли нуқтага етдики, 
Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигига эришгандан кейин ҳам, яъни ўз 
тақдиримизни ўзимиз ҳал қилиш имкониятига эга бўлганимиздан сўнг Ўзбекистон 
тарихини ўқитишга қарши кураш йўлини тутувчилар ҳам бўлдилар. Улар ўз «ғоялари»ни 
асослашга интилиб, «Ўзбекистон тарихини жаҳон халқлари тарихи билан бирга қўшиб 
ўқитиш керак», «Ўзбекистон тарихи – бу мактаб фани», «Олий ўқув юртларида Ўзбeкистoн 
тaриxининг ўрнигa Ўзбeкистoннинг ижтимoий – сиёсий тaриxини ўқитиш лoзим», «Жaҳoн 
xaлқлaри тaриxини ўқитишгa ўтиш дaркoр», «Oлий ўқув юртлaридa умумaн Ўзбeкистoн 
тaриxини ўқитишгa эҳтиёж йўқ» кaби фикрлaрни ўртaгa тaшлaдилaр. Aлбaттa, бу миллий 
ғoясизлик, ғaфлaт вa миллий виждoн инқирoзининг туб ўзaгидa ўз oнa тaриxидaн 
бeҳaбaрлик ётaди. Бу эсa қуллик, тoбeлик вa мустaмлaкa мутeлигининг aсoсий aянчли 
кўринишидир. Дaрҳaқиқaт, қуллик, тoбелик вa мустaмлaкa мутелиги aсoрaти ғoялaридaн 
oзoд бўлиш учун миллий oнгни, тaфaккурни, миллий виждoнни шaкллaнтирмoқ кeрaк. 
Бунинг учун oнa xaлқимизнинг xaқиқий, тoм мaънoдaги тaриxини ярaтмoқ лoзим. Тaриx 
бўлиб ўтгaн барча вoқеa вa ҳoдисaлaрни тaҳлил қилиш, фикрлaш вa улaрдaн ҳaётий 
xулoсaлaр чиқaриш aсoсидa дaстурий ҳaрaкaтлaр йўллaнмaсини белгилaшгa ёрдaм бeрaди. 
Миллий ўзликни aнглaшдa, миллий бирликни шaкллaнтиришдa, шaжaрaмиз улуғлиги вa 
пoклигини билишдa, дoнo xaлқимизнинг жaҳoн xaлқлaри oрaсидa тутгaн ўрнигa бaҳo 
бeришдa, унинг бoй ҳaётий тaжрибaлaридaн кенгрoқ фoйдaлaнишдa, xaлқимизнинг 
oлижaнoб, ҳурриятпаpвaр вa эркпaрвaр aнъaнaлaрини изчил ўргaниш вa уни янaдa 
бoйитишдa, xуллaс, бaркaмoл, xaқиқий инсoн шaxсини ярaтишдa Ўзбекистон тaриxининг 
ўрни бeниxoя кaттaдир. Ўзбекистон тaриxи мустaқил дaвлaтимиз ижтимoий ҳaётидa фaoл 
қaтнaшa oлaдигaн, идрoкли вa қoбилиятли, ўзининг тaриxий илдизлaрини aнглaшгa қoдир, 
юртигa, Вaтaнигa, oнa xaлқигa чексиз меҳр – муҳaббaт xис – туйғулaри билaн тўлиб-тoшгaн 
aвлoдни кaмoл тoптириш, улaрнинг oнгидa миллий истиқлoл тaфaккури вa ҳaрбий 
вaтaнpaрвaрлик ғoялaрини шaкллaнтириш қурoлидир. Шу бoисдaн Ўзбекистoн Президенти 
Ислoм Кaримoв Ўзбекистон тaриxини ўргaниш, уни бoлaлaр бoғчaлaридaн тoртиб тo oлий 
ўқув юртлaригa қaдaр ёшлaргa ўқитиш мaсaлaлaригa шaxсaн эътибoр бeриб, кaттa 
ғaмxўрлик қилмoқдa. 
Юртбoшимизнинг «Тaрихий ҳoтирa туйғуси тўлaқoнли рaвишдa тиклaнгaн халқ 
бoсиб ўтгaн йўл ўзининг бaрчa мувaффaқият вa зaфaрлaри, йўқoтиш вa қурбoнлaри, қувoнч 



вa изтирoблaри билaн xoлис вa ҳaққoний ўргaнилгaн тaқдирдaгинa чинaкaм тaриx бўлaди»
1
дeб aйтгaн фикрлaри ниҳoятдa кaттa aҳaмиятгa эгaдир.
Биз жонажон тaриxимизни муҳим саҳифаларидан баъзи бир лавҳаларинигина 
келтиришни лозим билдик. Ушбу ўқув-методик ёрдамчи материалнинг зарурлиги ва юзага 
келишининг маълум сабаблари бор. Улар хақида айрим фикрларни келтириш ўринлидир. 
Ҳозирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат университети 
таркибидаги 7 факультет 23 мутахассислик бўйича педагогик ва илмий ходимлар 
тайёрланмоқда. Биринчи босқичда 1467 нафар (ўзбек гуруҳларида 1235, рус гуруҳларида 
232) талаба таҳсил олмоқда. Улар биринчи семестрда Ўзбекистон тарихини ўқимоқдалар. 
Улар учун 32 соат миқдорида маъруза, 34 соатдан иборат семинар машғулотлари 
ўтказилади. 50 соат хажмида мустақил таълим дарслари ташкил қилинади. 
2011 йилда университетни 2483 киши битиради. Уларнинг 2204 нафари ўзбек 
тилида, 279 нафари рус тилида Ўзбекистон тарихидан Давлат Аттестациясидан ўтишлари 
керак. Хуллас, бир ўқув йилининг ўзида 3950 нафар талаба Ўзбекистон тарихидан билим 
олади ва рейтинг назоратидан, Давлат Аттестациясидан ўтадилар. Шу боис 1-босқич 
талабалари ва битирувчи талабалар учун Ўзбекистон тарихи фанидан тегишли дарслик, 
ўқув қўлланмалар зарур. Университетнинг нотарих факультетлари учун ўқитиладиган 
Ўзбекистон тарихи ўқув қўлланмаси Ахборот ресурслар марказида бор-йўғи 20-25 
нусхадан иборат, рус тилида эса умуман дарслик, ўқув қўлланма йўқ.
Ҳозиргача биринчи босқич талабалари учун Ўзбекистон тарихи фанидан дарс 
жадвалига ҳафтасига 4 соатдан маъруза, 4 соатдан семинар машғулотлари қўйилмоқда. 
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, фанни ўзлаштириш, маърузада берилган билимларни 
тўлдириш, такрорлаш, мустаҳкамлаш, семинар машғулотлари режасидаги асосий ва 
қўшимча адабиётлардан конспект олиш, мустақил таълимни самарали ўтказиш, рейтинг 
назоратини тўғри жорий қилиш талабалар учун қийин кечмоқда. Бунинг натижасида 
Ўзбекистон тарихидан билим бериш ва билим олиш сифати ҳозирги замон талаб 
даражасидан анча паст ва давлат таълим дастурида белгиланган билимни ўзлаштириш оғир 
кечмоқда. Мустақил таълим ва рейтинг тизимини жорий этиш ҳам ўқитувчилар ҳамда 
талабалар учун кўплаб қийинчиликлар туғдирмоқда. Талабалар давлат ва ўқув дастурида 
кўрсатилган билимларни унчалик ўзлаштира олмаяптилар, ўқитувчилар эса талабаларга 
изчил, мунтазам билим бериш, рейтинг назоратини ташкил қилиш, мустақил таълимни 
жорий этишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Талабаларнинг вақт бюджетидан 
самарали фойдаланиш тўғри йўлга қўйилмаётир. Қисқа вақт ичида талабаларнинг рейтинг 
назоратидан ўтишларида юзакичилик, расмиятчилик, либераллик ҳам юз бермоқда. 
Талабаларнинг билим даражаси юқори даражада эмас Айни вақтда ўқитувчиларнинг 
талабаларга пухта билим бериш ва уни талабалардан талаб қилиб олишдаги масъулияти ҳам 
тобора пасайиб бормоқда. Айрим ҳолатларда рейтинг баллари нореал, ноҳолис қўйилмоқда.
Оқибатда бундай салбий ҳолатни ўша талабаларнинг ўқишни битириш чоғида 
Ўзбекистон тарихидан Давлат Аттестациясидан ўтишларида ҳам кузатиш мумкин. 
Натижада битирувчилар шу фандан Давлат Аттестациясидан ўтишларида юқори 
кўрсаткичларга эриша олмаяптилар. Биринчи босқич билан тўртинчи босқич ўртасидаги 
оралиқда талабалар Ўзбекистон тарихидан дарс ўтмаганликлари, сабабли шу давр ичида 
уларнинг I-босқичда олган озгина билимлари ҳам хотирадан кўтарилиб кетмоқда. Уларнинг 
ёзма ишларининг илмий, назарий, амалий, хаттоки граматик савиялари талаб даражасидан 
мутлақо орқада қолмоқда. Ана шу ишларнинг катта қисмига умуман ижобий баҳо қўйиш 
мумкин эмаслиги аниқланмоқда. Талабаларда мустақил ўқиш, ўрганиш, китоб устида 
ишлаш, муаммоли масалаларни мантиқан фикрлаш, таҳлил қилиш, воқеалар 
тафсилотларини умумлаштириш, уларни баҳолаш,у ёки бу тарихий воқеага ўз 
1
Каримов Ислом. Юксак маънавият – енгилмас куч. –T.: Маънавият, 2008. –Б. 97.



муносабатини билдириш, тегишли хулосалар қилиш, кундалик ҳаёт ва замон билан боғлаш 
кўникмалари шаклланиши ўта оғир кечаётир. Бундай ачинарли ҳолатга талабалар 
давоматининг пастлиги, назорат ва талабчанлик яхши йўлга қўйилмаганлиги, ҳар хил 
оммавий тадбирларни дарс ҳисобидан ўтказилиши, деканат ходимларининг хатто техник 
ходимларнинг, ҳар хил назоратчиларнинг аудиторияларга доимий равишда беҳуда кириб 
ташкилий ва бошқа ишлар билан шуғулланишларига боғлиқ ўқув жараёнига етказилаётган 
зарарлар ҳам кучли таъсир ўтказмоқда. Битирувчиларга ўқилаётган шарҳли маърузалар 
талаб даражасида эмас, хатто айрим факультетларда шарҳли маъруза ва маслаҳатлар 
ўтказилиши учун имконият бўлмаяпти. Натижада айрим холатларда ўзлаштириш 
кўрсатқичларини бажариш илинжида ёзма ишларни қайта ёздиришга мажбур бўлинмоқда. 
Бу ва шунга ўхшаш бир қатор нуқсон ва камчиликлардан келиб чиқиб, I – босқич 
талабаларининг ҳамда битирувчиларнинг Ўзбекистон тарихидан билимларини талаб 
даражасида етказиш, билим савиясини ошириш, шу фандан давлат таълим стандарти 
доирасидаги билимларни бўлғуси мутаҳассисларга сингдириш, уларда ватан тарихи бўйича 
пухта билимни шакллантиришга эришиш, давлат ва ҳукуматнинг олиб бораётган ички ва 
ташқи сиёсатини англаб олиш, билиш, уни тарғиб ва ташвиқ этиш кўникмасини яратиш 
учун бир қатор чора – тадбирлар кўриш кераклиги маълум бўлиб қолди.
Бизнингча, Ўзбекистон тарихидан нотарих факультетларда давлат аттестацияси 
ўтказиш олдидан 24 соат хажмида шарҳли маъруза ўқиш керак, шундан 6 соатини Ўзбек 
хонликлари даври тарихига, 6 соатини совет мустамлакачилиги даври тарихига ва 12 
соатини Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихига ажратиш мақсадга мувофиқдир. 
Чунки, тажриба шуни кўрсатдики, битирувчиларнинг аксарияти Ўзбекистоннинг XVI-XIX 
аср тарихини ва совет мустамлакачилиги билан мустақиллик даври тарихи моҳиятини, 
мазмунини ва умуман, бу тарихий жараёнларни яхши англай олмаяптилар. Ваҳоланки, 
бакалавриятни битираётганлар тарихимизнинг ана шу даврлари ва босқичларини, тарихий 
жараённи чуқур билмоқлари, халқимизнинг хонликлар давридаги, Россия империяси ва 
совет мустамлакачилиги давридаги, энг муҳими Ватанимизнинг мустақиллик даврини 
чуқур ва пухта билган бўлишлари шарт. 
Қолаверса, университетда рус тилида ўқиётган талабалар ва битирувчилар учун рус 
тилида ёзилган Ўзбекистон тарихидан на дарслик, на ўқув қўлланма мавжуд эмас. 
Бу ва шунга ўхшаш камчилик ва нуқсонларни бартараф қилиш мақсадида энг аввало 
Ўзбекистон тарихидан нотарих факультетлар талабалари учун электрон маърузалар 
матнлари ишлаб чиқилди. 2010 ўқув йилида маъруза ўқиш учун махсус ўқув зали 
ажратилди. Зал замонавий ахборот технология воситалар билан жиҳозланди. Ана шу техник 
воситалар орқали Ўзбекистон тарихидан тайёрланган электрон матнлар билан маърузалар 
ўқилди. Бу талабаларни фанга бўлган қизиқишини анча жонлантирди. Улар шу электрон 
матнлар китоб холатига келтирилса деган истак билдирдилар. 
Ана шу истаклар ҳам инобатга олиниб, Ўзбекистон тарихидан ушбу ўқув-методик, 
ёрдамчи материални китоб тарзида нашр этиш ва бу материал билан ҳам биринчи босқич 
талабаларини, ҳам битирувчиларни таъминлаш мақсад қилиб олинди. Ўқув-методик, 
ёрдамчи материални ўзбек ва рус тилида нашр этиш мақсадга мувофиқ, деб топилди. 
Табийки, бу қўлланма ҳам айрим камчилик, нуқсонлардан холи эмас. Улар келгуси 
нашрларда тузатилади ва анча такомиллаштирилади, деган умиддамиз.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling