1.2.2-MARUZA

Sana01.01.1970
Hajmi
#207091
Bog'liq
1.2.2-MARUZA



 


Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий 
асослари сифатида қонун ости ҳужжатлари 
Режа:  
2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари.
2.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.
Таянч иборалар: Таълим, тарбия, фармон, фармойиш, қарор, кадрлар 
тайёрлаш тизими, баркамол авлод, халқаро донорлар, хорижий инвесторлар, 
жамғарма, жамоат ташкилотлари, илмий-педагог кадрлар, аттестация.  
2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва 
қарорлари.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 
таъкидлаганидек: “Бугун ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларимизни 
холисона баҳолар эканмиз, таълим-тарбия соҳасида ҳали қиладиган кўпгина 
вазифаларимиз борлигини, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни ҳал 
қилиш, энг муҳими, бу борада бошлаган ислоҳотларни мантиқий якунига 
етказиш, уларнинг ярим йўлда қолиб кетишига, ўзи бўларчиликка йўл 
қўймаслик зарурлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Авваламбор, барча 
таълим муассасалари, хусусан, умумтаълим мактаблари ва академик лицей ва 
касб- хунар коллежларини давр талабларига мос ҳолда ривожлантириш, 
замонавий жиҳоз ва ускуналар, ўқув лабораториялари ва устахоналар билан 
таъминлашни давом эттириш, янги таълим стандартлари, дастур ва 
қўлланмаларни жорий этиш масаласини энг муҳим вазифамиз сифатида 
кўришимиз даркор”.
Таълим муасасаларини фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий 
ҳужжатлар тизимида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жорий 
қонунлар билан бир қаторда, Президент фармонлари, фармойишлари ва 
қарорлари алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг Президенти 
давлат ҳокимиятининг бошлиғи сифатида республика ҳудудида мажбурий 


тарзда амал қилувчи фармонлар, фармойишлар ва қарорлар чиқаради. 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 
томонидан мустақилликнинг илк кунларидан яъни, 1991 йилдан бошлаб 
таълим ва тарбия жараёнларини такомиллаштириш учун бир қатор меъёрий - 
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
1. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 
сентябрдаги ПҚ-3289-сон “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими 
ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бу 
тизим такомиллаштирилди.
Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими самарадорлигини янада 
такомиллаштириш, 
уларнинг 
касбий 
компетентлигини 
доимий 
ривожлантириш мақсадида Нукус давлат педагогика институти, Навоий 
давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон 
давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика 
институтини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
тасарруфига берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ 
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
институтларини тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасалари тасарруфига 
бериш ҳамда улар негизида Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ташкил этилди.
Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмийтадқиқот 
институти ва Республика илмий-педагогика кутубхонасини Низомий 
номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфига берилди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling