ССТ 5-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#208333
Bog'liq
ССТ 5-мавзу


5 Мавзу: Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар.


Режа:
1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ.
3. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи.
4. Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
Асосий адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.”Адолат” нашриёти, 2017 йил.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги, ПҚ-2455-сон Қарори. Халқ сўзи газетаси, 24 декабрь 2015 й. г. Ташкент.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги, ПҚ-2699-сон Қарори. Халқ сўзи газетаси, 28-29 декабрь 2016 й. г. Ташкент.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги, ПҚ-3454-сон Қарори. Халқ сўзи газетаси, 30-31 декабрь 2017 й. г. Ташкент.
5. Алимардонов М.И., Тўхсанов Қ.Н. Солиқ назарияси. – Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2005.
6. Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти: Дарслик (қайта ишланган) - Т.: Фан ва технологиялар маркази, 2003. -247 бет.
7. “Солиқ инфо” ижтимоий-иқтисодий газета, 2010, 2011, 2012 й.й.
8. Экспресс информация. 1- сон, Тош.ДСБ, 2017 й.
9.http://www.soliq.uz (Ўз Р Давлат Солиқ Қўмитаси сайти).

1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.


Бугунги кунда жисмоний шахсларни солиққа тортиш жараёнларини ўрганадиган бўлсак амалдаги солиқ тизимида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи улар тўлайдиган солиқлар ичида энг салмоқли ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига кўра солиқлар ва бошқа йиғимларни ўз вақтида, тўла хажмда тўлаш фуқароларнинг асосий мажбуриятларидан эканлиги қайд этилган. Ҳар бир фуқаро ўз даромадларидан қонунда белгиланган миқдор, тартиб ва муддатларда белгиланган солиқлар ва уларга тенглаштирилган тўловларни тўлаб боришлари кераклиги амалдаги Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилигининг бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида тартибга солинади. [ОКОЗ:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling