2 5213191493832936155

Sana01.01.1970
Hajmi
#210170
Bog'liq
2 5213191493832936155


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Физика-математика факультети
Астрономия ва оптика кафедраси


5140200 – ФИЗИКА БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН ФАНЛАРДАН КУРС ИШИ ВА МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ДОИР УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


ҚАРШИ 2014 йил

Ушбу услубий-қўлланма кафедра ва факультет илмий-услубий семинарида маъруза қилинган. Муҳокама қилиниб, ўқув жараёнига жорий этилди. (2014 йил 9 январ кафедранинг №1 илмий семинар баённомаси)


Тузувчилар: Астрономия ва оптика кафедраси профессор-ўқитувчилари
Тақризчилар: проф.А.Қ.Ташатов
доц.Н.Холмирзаев
I. Курс иши ва унга қўйиладиган талаблар
Курс ишларини бажариш ва шакллантириш ўрта ва олий педагогика муассасаларидаги энг муҳим ва истиқболли илмий тадқиқот тури ҳисобланади. Талаба ва ўқитувчининг ҳамкорлигида бўлғуси педагогнинг шахси шаклланади, долзарб педагогик ва методик муоммоларни ҳал қилиш, илмий педагогик ва физика фанига доир адабиётларни мустақил тушуниш, назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаси ривожланади.
Курс ишини бажариш ўқув режасида кўзда тутилган ва ҳар бир талаба учун зарурийдир. Талаба курс ишини бажариш натижасида ўзининг тадқиқот олиб бориш имкониятини кўрсата билиши керак. Шу мақсадда бўлғуси ўқитувчилар қўйидаги малака ва кўникмаларга эга бўлиши зарур:
а) физика фанлари бўйича библиографик кўрсаткичлардан фойдаланишни ўрганиш;
б) мавзу бўйича минимал даражадаги муайян адабиётларни ўрганиш ва зарурий маълумотларни қайд қила олиш;
в) замонавий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида ўрганилаётган масаланинг ҳолатини изчил баён қилиш;
г) агар мавзу учун зарурий бўлса, турли типдаги таълим муассасаларидаги тажрибаларни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling