1 Мавзу c63a70754e67a74b2167791b0536bf7e

Sana01.01.1970
Hajmi
#211098
Bog'liq
1 Мавзу c63a70754e67a74b2167791b0536bf7e


Маъруза № 1
КИРИШ. УРАННИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ГЕОТЕХНОЛОГИЯСИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Режа:

  1. Фойдали қазилма конларини геотехнологик усулда қазиб олиш.

  2. Фойдали қазилма конларини геотхенологик усулда қазиб олишнинг мохияти ва таснифлари.

  3. Уранни ер остида ишқорлаш.

  4. Ер остида ишқорлаш усули орқали қазиб олинадиган уран конлари турлари.

Машғулот мақсади: геотехнологик усулда қазиб олиш технологияси асослари билан талабаларни таништириш.
Физик-кимёвий геотехнология – бу, фойдали қазилма компонентларини ҳаракатланувчи ҳолатга (флюид) ўтказиш мақсадида фойдали қазилма уюмининг жойлашган жойида унга кимёвий, физик-кимёвий, биохимик ва микробиологик усллар орқали таъсир этиб ер юзасидан кон уюми жойлашган жойгача ўтказилган скважина орқали қазиб олиш.
Геотехнологик жараёнларнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

  1. фойдали қазилма уюмига таъсир этувчи ишчи агентларни (кимёвий модда, энергия, микроорганизмлар ва б. ва уларни тарқатувчилар) тайёрлаш;

  2. ишчи агентларни фойдали қазилма уюмига киритиш;

  3. ишчи агентлар таъсирида фойдали компонентларни ҳаракатчан ҳолатга ўтказиш;

  4. махсулдор флюидларни ер юзасига етказиб бериш;

  5. махсулдор флюидлардан фойдали компонентни ажратиб олиш.

Геотехнологик корхона учта асосий қисмлардан иборат: ишчи агентларни тайёрлаш участкаси, қазиш (геотехнологик) майдони, махсулдор флюидларни қайта ишлаш участкаси.
Геотехнологик корхона мураккаб тақсимланган табиий-антропоген тизимини ўзида ифодалайди. Қазиб олишни бошқариш ишчи агентларни етказиб бериш режими ва унинг параметрларини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Фойдали қазилма конларини геотехнологик усулда қазиб олиш қуйидаги афзалликларга эга:

  • конни қазиб олиш очиш ва тайёрлаш, қатламга таъсир этиш ва фойдали компонентни ажратиб олишда хизмат қилувчи технологик скважиналар тизими ёрдамида амалга оширилади;

  • фойдали қазилма уюми бир вақтнинг ўзида қазиб олиш объекти ва фойдали қазилмани қисман қайта ишлаш жойи хисобланади;

  • конни қазиб олиш зоналашган ва вақт бўйича ўзгаради;

  • қазиб олиш жараёнини бошқариш технологик скважиналарнинг жойлашиши ва ишлаш режимини, параметрларини (температура, реагентлар концентрацияси ва б.) ўзгартириш орқали амалга оширилади;

Қазиб олишни бошқариш махсулдор қатламнинг ҳолати ва технологик жараёнлари параметрлари тўғрисидаги маълумотларни етарли эмаслиги, флюидларни ҳаракатланиш қобилиятининг чегараланганлиги, махсулдор қатламда бўлиб ўтадиган ўзаро боғланган турли физик-кимёвий жараёнлар сонининг кўплиги сабабли мураккаблашади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling