Вилоят ШТАБ 1-баён

Sana01.01.1970
Hajmi
#211486
Bog'liq
Вилоят ШТАБ 1-баён





ТАСДИҚЛАЙМАН”
Зафаробод туман ҳокими
_____________ И.Қаршибоев
2020 йил “___” декабр

Зафаробод туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш
БАЁНИ



2020 йил “___” декабрь

Зафаробод туман










Иштирок этганлар:



Зафаробод туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари (рўйхат бўйича)



К У Н Т А Р Т И Б И:

Зафаробод туман ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини


жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида.

(И.Қаршибоев, Б.Ахмадалиев, Ж.Суяров,Ш.Кенжабоев, Д.Примова, У.Нурматов, Д.Абдурахмонов, Д.Ибрагимов, Л.Хосилбеков, У.Абдурахмонов, И.Қаршибоев)
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш қарор қилади:


1. Туманда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириб бориш бўйича вилоят штаби Зафаробод тумани ҳокимлигида ташкил қилинсин ва штаб таркиби
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур штаб аъзоларига уч кун муддатда штабда доимий фаолият юритишлари учун алоҳида буйруқ асосида бир нафардан масъул ҳодим ажратиш вазифаси юклатилсин.
3. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиб ҳал этиш, эътиборга мухтож ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича кунлик маълумотларни мувофиқлаштириб борувчи штаб аъзоларининг вазифалар тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Зафаробод туманида 2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
5. Штаб фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин.
1) Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш йўналиши;
2) Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф ва муаммоларини аниқлаш, таълим муассасаларда ёшларни мусиқа, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқтириш ва зарур шарт-шароитлар яратилишини мониторинг қилиш йўналиши;
3) Ёшларни спортга жалб қилиш, мавжуд моддий-техник база ҳолатини ўрганиш, жалб қилинган ёшлар тўғрисида кунлик амалга оширилган ишларни ҳисоботини ва сататистикасини юритиш йўналиши;
4) Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мавжуд моддий-техник база ҳолатини ўрганиш жалб қилинган ёшлар тўғрисида кунлик амалга оширилган ишларни ҳисоботини ва статистикасини юритиш йўналиши;
5) Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича жалб қилинган ёшлар тўғрисида кунлик амалга оширилган ишларни ҳисоботини ва сататистикасини юритиш учун таълим тарбия ва илм -фан ривожини жадаллаштириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналиши;
6) Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёш оилаларни қўллаб - қувватлаш ҳамда диний ишлар ва жиноятчиликни олдини олиш йўналиши;



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling