10-Bil va ilmiy bil

Sana01.01.1970
Hajmi
#212027
Bog'liq
10-Bil va ilmiy bil


Мавзу: Билиш ва илмий билиш.
Режа:

  1. Билишнинг фалсафий мазмуни ва генезеси. Гносеология ва эпистемология, агностицизм тушунчалари.

  2. Билиш шакллари. Хиссий ва ақлий билиш.

  3. Илмий билиш ва унинг усуллари.

  4. Хақиқат ва унинг шакллари. Амалиёт ва унинг шакллари.

Инсон ўз ҳаёти давомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва


жамиятнигина билиб қолмасдан, балки ўзининг руҳий – маънавий дунёсини ҳам билиб боради.

Билиш – моддий ва маънавий борлиқнинг инсон миясидаги


муайян мақсадга қаратилган фа ол акс этишидир. Аниқ фанлар дунёни турли томонларини уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради. Фалсафа эса инсон билишининг энг умумий томонларини, қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради.
Бу тўғрида турли қарашлар мавжуд. Д.Юм билишнинг манбаи субъектив сезги ва идрокларимиз биз ўз сезги ва идрокларимиз чегарасидан ташқарида нима борлигини била олмаймиз.
И.Кант – объектив борлиқни тан олиб, у предмет ва ҳодисаларни «нарсалар ўзида»га бўлади. «Нарсалар биз учун»ни инсон билади, бу инсонни қуршаб турган ҳодисалар, нарсалар.
«Нарсалар ўзида»ни инсон била олмайди. Бу эркинлик, ўлмаслик, худо ва шу кабилар. Кант билиш назариясини биринчи бўлиб фалсафий муаммо сифатида, ҳар томонлама қараб чиққан файласуфдир.
В .Гегель (Ҳегель) – инсон билишини мутлоқ руҳнинг инсон қиёфасида ўз – ўзини англашидир дейди.
Л.Фейербах – дунё инсондан ва унинг онгидан ташқарида мавжуд, инсон билиш табиатнинг унинг сезгилари ва тафаккуридаги тўғри инъикосдир дейди.
Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий – инсон табиат ва жамиятни ҳамда ўзини билишга қодир, инсон билиши сезги ва идроклардан бошланиб, тафаккурга томон ривожланиб боради. Инсон ақли – фаол, у билишнинг асосий қуролидир. Улар инсон билиши маълум нарсалардан номаълум нарсалар томон ривожланиб боради деб кўрсатади.
Инглиз Ф.Бэкон ( XVII – XVIII аср) – инсон билиши сезгилардан бошланади, билишнинг манбаи тажрибадир. Фр. Декарт – бирдан – бир тўғри билиш – тафаккурдир. Фр. Дидро, Гельбах, Гельвеций, Вольтер, Ламетри – сезгилар тафаккурнинг асосидир, қуйи босқичидир. Тафаккур эса энг юқори босқичидир.
Илмий билиш – оддий билишдан фарқ қилиб, у борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг қонунияларини, унинг моҳиятини билишдир.
Ҳиссий билиш – инсоннинг ҳис қилиши, сезги аъзолари орқали предмет, ҳодисалари, уларнинг ташқи томонларини, белги ва хусусиятлари билишдир. Бу билиш хайвонларга ҳам хос ва фарқ ҳам қилади.
Мантиқий билиш – инсоннинг предмет ва ҳодисаларни тафаккур орқали умумлаштириб, мавхумлаштириб, конкретлаштириб, уларни фикрда билишдир. Индуктив билиш – ўз табиатига кўра, ҳеч бир бевосита ҳиссий идроксиз ва мантиқий муҳокамасиз бирор бир янги тасаввурлар ёки янги фикр нинг бирданига, кутилмаганда туғилишидир.
Ғойибона билиш – киши узоқ масофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиган ҳодиса ва воқеани билиши, ҳис қилишиди. Ҳозирги уч механизмни фанга маълум эмас.
Ижтимоий билиш – инсоннинг жамият ва унинг қонунларини билишидир.
«Гносеология» грекча сўз бўлиб «gnosis» - билиш, «Iogos» - назария, яъни билиш назарияси, билиш тўғрисидаги таълимот ма ъьноларини англатади. «Гносеология» атамаси фалсафага нисбатан яқинда (1854 йилда), шотланд файласуфи Ж. Ферер томонидан киритилган бўлса-да, бироқ у тўғридаги билимлар Зардўшт, Суқрот, А флотуьн ва Аристотель даврларидаёқ шакллана бошлаган эди.
Агар гносеология умуман билиш ҳақидаги илм бўлса, эпистемология асосан илмий билиш тўғрисидаги фандир.
Гносеология ва онтология узвий боғлиқ. Онтология борлиқ тўғрисидаги умумий таълимот, борлиқьнинг фундамеьнтал асосларини, умумий моҳиятини ва мавжудлик категорияларини ўрганувчи фалсафанинг бўлии сифатида гносеология масалалари учун асос, ма нба бўлиб ҳисобланади.
Фалсафа тарихида бу борада икки хил позиция пайдо бўлган: ола мни билиш мумкин (гностицизм) ва билиш мумкин эмас (агностицизм).
Умуман олганда агностицизмнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат? Унинг белгиловчи хусусияти қандай? Баъзи олимлар агностицизм учун оламни мутлақо билиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги фикр характерли, дея таъкидлайдилар. Кўпгина ўқув қўлланмаларда «агностицизмнинг асосий тезиси – билиш мумкин эмаслиги», дея таъкидлаган. А гар шундай бўлса И.Кант, И.Мюллер, Г.Гельмогольц, А.Пуанкаре, Т.Гексли, К.Пирсон ёки Г.Башляр каби олимларнинг агностик фикрларига нисбатан қандай қараш керак. Бизнингча, улардаги агностицизмни умумназарий маънода тушуниш мумкин. Ага р биз ўз асарларида агностицизмга мойил бўлган файласуфлар ижодининг ҳақиқий мағзини чақа олмасак, уларнинг «билиш мумкин эмас», деган фикри остида билишни бутунлай инкор этмасликдан тортиб, инсон билими чекланганлиги, олам ва уни билишнинг чексизлиги тўғрисидаги қарашларни тўғри англай олмасак, масаланинг моҳияти ноаниқлигича қолаверади. Бир ўйлаб кўрайлик, наҳотки ўз аврининг энг зукко ва билимдон файласуфи И.Кант «Оламни мутлақо билиб бўлмайди, бунга интилишнинг кераги йўқ!» қабилидаги догмага ёпишиб олган бўлса. Йўқ, Кант инсон оқил, ақлли жонзот эканлигига, у оламни билиши мумкинлигига сира шубҳа қилмаган. Аммо бу билимнинг чегараси қандай, оламни қай даражада билиш мумкин, деган масалада кенг қамровли тад қиқотлар олиб борган. Шу тариқа «Нарса ўзида» деб атаган дунёни билишнинг кўп жиҳатларини ўрганган, кўплаб қимматли фалсафий хулосаларга келган. Ҳозиргача бу соҳага киришган мутахассисларнинг Кантга мурожаат қилиши, унинг ижодини четлаб ўта олмаслигининг сири ана шунда.
Инсон сезги аъзолари тараққиёти, бир томондан, органик олам эволюцияси, бошқа томондан эса, ижтимоий тараққиёт натижаси ҳисобланади.
Агар ташқи дунёни акс эттиришнинг фақат физиологик механизмлари назарда тутилса, унда инсонга хос сезги аъзоларини бу борада энг ривожланган аъзолар, деб аташ қийин. Масалан, чумолилар магнит майдонини бевосита сезишади ва унга қараб ҳаракатланишади ёки шақилдоқ илон кенг диапазондаги инфрақизил нурларни ҳис қилади ва ҳ.к.
Ҳиссий билишнинг учта шакли мавжуд: сезги идрок, тасаввур. Сезги предметнинг алоҳида хусусиятига, идрок предметнинг бир бутун хусусиятлари системасига мос келади. Масалан, бирон бир мева таъмини сезиш бир бутунликда идрок этишга олиб келади. Сезгилар идрокдан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин (масалан, совуқни, қоронғуликни сезиш), бироқ идрок сезгиларсиз бўлиши мумкин эмас. Идрокнинг гносеологик замини бўлган ва мустақил ҳолда намоён бўлишига қодир сезгилар барибир бир бутун идрокнинг бир бўлаги, қисми сифатида мавжуд бўлади. Шунинг учун идрок ташқи предметнинг образи бўлса, сезгиларга образлиликнинг у ёки бударажаси хос бўлиши зарур. Тўлиқроқ образ, табиийки, идрокда бўлади, чунки идрок инсоннинг ташқи муҳитга фаол муносабатининг натижасидир. Амалий фаолиятда алоҳида сезгилар муҳим аҳамиятга эга. Бирон – бир нарсанинг рангининг индивид томонидан уни ўзи билан ўзаро боғлиқлигини англаниши, масалан, боланинг дунёни ўрганишда қўлларининг муайян нарса сирти бўйлаб ҳаракатланиши туфайли шаклланади. Бунда кўзнинг бевосита фаолияти бўлиб туюлган, бироқ энди субъектдан маълум масофада жойлашган нарса билан боғлиқ ҳолда идрок этилаётгаьн рангни сезиш ҳолати содир бўлади. Объект структураси тўғрисида аХборот берувчи бошқа сезгилар ҳам ушбу ҳолда кўриш билаьн биргаликда фаолият юритади. Ўз характерига кўра идрок объектга нисбатан изоморф ҳолатини ифодалайди.
Шундай қилиб, сезгилар ва идрок ташқи дунёни ҳиссий акс эттириш шаклларидир, уларнинг билиш имкониятлари тур лича. Уларнинг қайд этилган барча томонлари ва хусусиятлари ҳиссий инъикоснинг учинчи шакли – тасаввурга ҳам тегишлидир, зеро тасаввур уларга асосланади.
Тасаввурдаги асосий ўзига хослик унда инъикос эттирилаётган нарса ёки ҳодиса билан бевосита боғлиқликнинг йўқлигидир. Тасаввур моҳиятан идрок орқали, нарсанинг яхлит образи тарзида, мавжуд вазиятдан узилган, бир оз умумлашган, идрокка нисбатан ўзига хос, кўпроқ умумий белгби ва жиҳатлар ифодаланадиган инъикос шаклидир.
Кишиларда воқеликни абстракт – фикрий акс эттира оладиган қобилият асосида пайдо бўладиган ҳамда ривожланадиган инъикоснинг дастлабки ва етакчи шакли тушунчадир. Билиш жараёнида тушунчанинг асосий вазифаларидан бири шуки, у маълум гуруҳлардаги нарсаларни баъзан маълум, умумий, муҳим белгиларига кўра умумлашган ҳолда ажратиб акс эди. Унга қуйидагича таъриф бериш мумкин: тушунча абстракт тафаккур шакли (ёки тури) сифатида баъзи нарсаларни умумлаштириш ва шу нарсалар учун умумий бўлган белгилар йиғиндисини фикраьн ажратиш натижасидир.
Инсоннинг абстракт-фикрлаш қобилияти тушунчалар билан бирга воқеликни ақлий ўзлаштиришнинг бошқа шаклларини ҳам ўз ичига олади. Классик формал мантиқ фа нига кўра, тафаккурнинг муҳокама юритиш (ҳукм) ва хулоса чиқариш шакллари ҳам борлиги маълум. Ҳукм – фикрнинг шундай шаклики, унинг ёрдамида тушунчаларнинг ҳақиқатга мослиги тасдиқланади ёки инкор этилади.
Хулоса. Тушунчалар ва ҳукмлар асосида хулоса шаклланади. Хулоса шундай муҳокама юритишки, унинг ёрдамида мантиқан янги ҳукм ҳосил қилинади.
Тафаккур ва илмий билиш усуллари деганда, инсон фикр юритиши жараёнида илмий билишнинг барча соҳалари ва истаган босқичида фойдаланиладиган умумий ва гносеолгик операциялар тушунилади.
Кузатиш эмпирик билишнинг бошланғич услубидир. Кузатиш – асосан инсоннинг сезги, идрок, тасаввуридан иборат ҳиссий қобилиятлари асосида нарсаларни мақсадли ўрганишдан иборат, кузтиш давомида биз ўрганилаётган объектнинг ташқи жиҳатлари, хосса ва белгилари тўғрисида билим ҳосил қиламиз.
Анализ тафаккурнинг шундай усулики, у ўрганилаётган объектни мустақил ўрганишда қисмларга, томонларга бўлиш асосида алоҳида таҳлил қилиш билан боғлиқдир. Синтез, аксинча, илгари ажратилган бўлакларни бирлаштириш усули бўлиб, унинг ёрдамида муҳим алоқа ва муносабатлар аниқлангач, қисмлари анализ учун ажратилган бўлаклар бир бутун ҳолатга бирлаштирилади. А нализ ва синтезнинг ўзаро боғлиқ тадқиқот усуллари ҳар бир фан соҳасида конкретлаштирилади.
Абстраклаштириш бизни қизиқтирган аниқ нарса ёки ҳодисаларга хос белгилар, хосса-хусусиятлар ва муносабатларни фикран ажратиш, табақалаштириш жараёнидир. Шу билан бирга, у ушбу жиҳатдан унча муҳим бўлмаган белги, хосса ва муносабатлардан муҳимини ажратиб олиш ҳамдир.
Идеаллаштириш гарчи абстрактлаштиришнинг бир тури бўлсада, билишнинг нисбатан мустақил усулидир. Математикада «нуқта», «чизиқ» ёки физикада «идеал газ» каби тушунчалар идеаллаштириш натижалари бўлиб ҳисобланади. Идеа лла штириш жараёнида нарсанинг реал хоссаларидан имкон қадар узоқлашилади. Идеал объект деб аталувчи нарса ҳосил қилиьнади, унинг ёрдамида реал объектларни билиш учун назарий тафаккурдан фойдаланилади. Масалан, моддий нуқта тушунчаси ҳақиқатда биронта ҳам объектгба мос келмайди. Бироқ, идеал объект билан ишлаётганда бирон бир механик қурилма (снаряд), сунъий йўлдош, +уёш тизими сайёраси каби реал объектларни назарий тушунтириш ва улар табиатини тахмин қилиш имкониятига эга бўлинади.
Индукция тажрибавий фанлар учун тадқиқот усули ҳисобланади. Ушбу усулдан фойдаланганда фикр жузъий, а лоҳида билимдан, факт – маълумотларни билишдан умумийликни, қонунларни билиш томон ҳаракатланади. Индукция асосида индуктив хулосалар ётади. Улар муаммоли бўлиб, тўлиқ ва ишончли билимни бермайди. Бундай хулосалар гўёки фикрни умумий қонуниятларни очишга томон йўл бошлайди.
Дедукция гносеологик мазмунига кўра, индукция усулининг аксидир. Дедуктив хулосада фикр ривожи умумий билимдан хусусий билим томон йўналган бўлади. «Дедукция» махсус тер мин сифатида ма нтиқ қоидаларига биноан мантиқий хулосалар ҳосил қилиш жараёнини англатади. Индукциядан фарқли дедуктив хулосалар агар асосларда бундай билим мавжуд бўлса, ишончли билим беради.
Аналогияда объектларнинг баъзи белгилари, хоссалари ва муносабатларидаги ўхшашликдан, уларни бошқа нарса ёки муносабатларга ўхшашлиги тўғрисидаги фикр илгари сурилади. Аналогия бўйича ҳосил бўлган хулоса ҳам индукциядагидай муаммоли бўлиб, кейинчалик асослаб бериш ва текширишни талаб қилади.
Моделлаштириш ўзининг мураккаб комплекс характерига кўра, тадқиқот усулларидан кўра услубларига кўпроқ мансубдир. У шундай тадқиқот услубики, унда тадқиқотчини қизиқтирган объект шуьнга ўхшаш бошқа объект билан алмаштирилади. Бунда биринчи объект оргинал, иккинчиси эса модел ҳисобланади. Кейинчалик моделни ўрганиш туфайли олинган билимлар а налогия асосида оргиналга (асл объектга) кўчирилади. Моделлаштириш асл объектни ўрганишнинг иложи бўлмаган ёки бунда ўта катта харажатлар талаб этилган ёхуд вазият қалтислиги боис бевосита ўрганиш қийин бўлган ҳолларда қўлланилади.
Эксперимент ҳодисаларни ўрганишда фаннинг муайян мақсадга йўналтирилган услуби бўлиб, бу услуб ёрдамида ҳодисалар содир бўлиши аьниқ қайд этилган шароитларда, тадқиқотчи томонидан қайта ҳосил қилиниши ва назорат қилиниши мумкин. Экспериментнинг кузатишга нисбатан бир қатор афзалликлари бор. Масалан, эксперимент давомида ўрганилаётган ҳодиса кузатилибгина қолмасдан, тадқиқотчи ихтиёрига боғлиқ равишда қайта тикланиши ҳам мумкин ёки у орқали табиий шароитда кузатиш мумкин блмаган ҳодисаларга хос хоссаларни аниқлаш ҳам мумкин. Бу усул ўрганилаётган ҳодисани мураккаблаштирувчи ҳолатларни фарқли тарзда, уни мақбул кўрнишда ўрганиш имконини беради.
Экспериментнинг қуйидаги турлари бор: 1) тадқиқот ёки излаб топиш эксперименти; 2) текширувчи ёки назорат эксперименти; 3) қайта хосил қилувчи; 4) ажратувчи; 5) миқдорий ёки сифатий; 6) физик, кимёвий, биологик, социал эксперимент.
Методолгияда «гипотеза» атамаси икки маънода ишлатилади: билимнинг мавжудлик шакли сифатида муаммолилик, ишончсизликни ифодалайди ёки ғояларни тушунтириб берувчи, шакллантирувчи ва асословчи метод сифатида қонун, принцип ва наза рияларни ўрнатишга элтувчи йўлдир.
Гипотеза методи янги қонунлар, принципларни очиш ва назарияларни яратиш жараёнида илмий тадқиотнинг ижодий характерини намойиш қилади.
Ижтимоий билиш ҳақида сўз борар экан, энг аввало, масаланинг икки жиҳатига эътибор қаратиш керак: а) ҳар қандай билиш жамиятда пайдо бўлади, шаклланади ва маънавий – маданий асосларга таянади. Бу ҳар қандай билим ижтимоийдир, у инсоннинг одамлар орасидаги фаолияти билан боғлиқ, деган маънони англатади; б) ижтимоий билиш инсон фаолияти шаклларидан биридир, яъни жамиятни, ижтимоий жараёьн ва ҳодисаларни билишдир.
Фалсафа тарихида, умуман фалсафада ҳақиқатни тушунишда турли хил ёндашувлар мавжуд. Яъни «ҳақиқат – билимларнинг тажрибада исобланганлиги». «Ҳақиқат - билимларнинг воқеликка мослиги». «Ҳақиқат – билимнинг фойдаланганлиги, унинг самарадорлиги» ва ҳоказо.
Ҳақиқат билимнинг воқеликка мувофиқлигидир, деган дастлабки хулоса ҳақиқатнинг классик концепциясига хос асосий фикрдир. Бизнингча, бу ҳақиқатнинг концепциялари орасида энг қадимийси бўлиб, ҳақиқатни назарий тадқиқ этиш айнан ундан бошланган, дейиш мумкин. Ҳақиқатни бундай тарзда дастлабки ўрганиш Афлотун ва Аристотель томонидан амалга оширилган эди. Хоразмий ва Форобий, Беруний ва Ибн Сино, Ф. Аквинский ва П.Гольбах, Г.Гегель в а Л. Фейербахлар, шунингдек ХХ асрнинг кўплаб файласуфлари ҳам ҳақиқатнинг ушбу классик концепциясига қўшилишган. Уни агностиклар ҳам инкор этмаганлар. Бу фикр тарафдорлари орасида метафизиклар ҳам, диалектиклар ҳам бор.
Ҳақиқат объектив бўлиши билан бирга конкрет ҳамдир. Унинг конкретлиги – билимларнинг нарса ва ҳодисаларга тегишли бўлган алоқа ва муносабатларга боғлиқлиги, улар мавжуд бўладиган, ривожланадиган шароит, жой ва вақт билан узвий алоқадорлигидир. Конкретлилик тамойилини юқоридаги атомистик гипотеза мисолида ҳам кўриш мумкин. Ёки кўп марта мисол қилиб келтириладиган «Сув 100 градусда қайнайди» деган фикр нормал атмосфера босимида (симоб устуни 760 мм. бўлганда) тўғри ва акс ҳолда нотўғридир. Социал билиш соҳасида бунга мисоллар ниҳоятда кўп. Инсоният тарихининг бирон бир даври, жамият ёки давлатда тўғри бўлган ислоҳот ёки ижтимоий ўзгартириш бошқа давр ёки давлатда иш бермаслиги мумкин. Худди шунинг учун «Тараққиётнинг ўзбек модели» бизнинг мамлакатимиз реаллигига мос келадиган усул сифатида қаралади. Холбуки, ўзга мамлакатлар ҳам ўтиш даврини бошидан кечирган, аммо уларнинг тажрибасини бизга тўла кўчириб бўлмас эди. Ана шу сабабдан ушбу ўзимизга хос ва мос модел ишлаб чиқилган. У ҳозирги даврни ифодалайдиган модел бўлиб, догма эмас, балки тараққиёт давомида ривожланиб боради.
Амалиёт инсоннинг олам билан онгли, ижодий алоқасидан иборат фаоллигидир
Амалиётнинг қуйидаги шакллари мавжуд: ижтимоий ишлаб чиқариш (саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, истеъмол моллари ишлаб чиқариш); ижтимоий – сиёсий (давлатнинг қарор топиши, партиялар вужудга келиши, социал-структуравий ўзгаришлар, бошқарув органлари, ижтимоий ҳаракатлар, урушлар ва бошқалар); илмий эксперимент ўрганилаётган объектни мақсадли ўрганиш мақсадидаги (социал эксперимент, физик, химик, генетик ва бошқа экспериментлар); врачлик ёки тиббиёт (хирургик, терапевтик, стоматологик ва бошқалар); оилавий – маиший, кундалик турмуш, хўжалик (уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, боғдорчилик, полизчилик, озиқ-овқат тайёрлаш ва бошқалар). Амалиётнинг бу шакллари инсон ҳаётининг муҳим соҳаларини қамраб олганлиги учун зарурийдир, булар қаторида болаларнинг ўйин амалиёти; қотилларнинг асоциал амалиёти; спорт амалиёти кабилар ҳам бор.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling